Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий
Download 2.19 Mb. Pdf ko'rish
|
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)
4.3.1.-расм. Сайтнинг кириш ойнаси.
Ушбу сайт ҳозирча бета версияда Ўзбекистон Миллий университети доменида рўйхатда турибди, сайт контенти ва имкониятларини такомиллаштириш мумкин. Сайтдан фойда- ланиш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади, рўйхатдан ўтиш учун фойдаланувчининг ихтиёрий электрон почтаси зарур. Сайтга талабалар ва ёш тадқиқотчилар илмий-тадқиқот натижалари – нашр қилинган мақола, сертификат ва дипломлар, тақдимот, муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган видео ва бошқаларни юклаши мумкин. Юкланган маълумотлар сайтдан фойдаланув- чилар учун очиқ, уларни ўқиш, юклаб олиш, улашиш, муносабат билдириш функциялари бор (4.3.2.-расм). Сайтдан фойдаланиш йўриқномасини қуйидаги манзилдан юклаб олиш мумкин - https://www.researchgate.net/publication/362887713_Researchnuuuz _sajtidan_fojdalanis_bujica_juriknoma. 142 4.3.2. – Фойдаланувчининг асосий ойнаси кўриниши. Сайт контентини ишлаб чиқишда Facebook, LinkedIn, ResearchGate каби ижтимоий тармоқларнинг илмий фаолият, илмий ҳамкорлик, илмий муҳокамаларга оид элементларидан фойдаланилган. Сайтнинг яна бир яхши томони – фойдаланув- чилар томонидан профилга юкланган илмий ишларнинг барчаси қидирув тизимларида фаол ва уларни кўриш, юклаб олиш имкониятлари бор. Бу эса талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларини дунёнинг исталган томонидан фойдаланиш мумкин- лиги таъминлайди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, истиқболда талабалар томонидан юкланган материаллардан фойдалан- ганликни асословчи иқтибослик функциясини қўшиш режалаш- тирилган. Ўйлаймизки, сайтнинг оммалашуви, фойдаланувчилар сонининг ошиши ёш олимлар ва талабаларнинг илмий фаолиятга бўлган иштиёқ ва қизиқишларини оширади. Ушбу сайт тадқиқотларимизнинг амалий-тавсиявий жиҳат- ларини ўзида акс эттирганлиги учун 2022 йилда дастурий маҳсулот таъминоти учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал Мулк Агентлигидан гувоҳнома олинди 143 (№DGU14229, 17.01.2022 й.). Умуман олганда, ҳар қандай рақамли технология – муайян илмий изланиш, ихтиро ва тадқиқотлар натижаси бўлиш билан бирга, илмий салоҳиятни ривожлантиришнинг самарали воситасидир. Кузатиш ва ўрганил- ган манбаларга кўра айтишимиз мумкинки, рақамли техноло- гиялар замонавий тадқиқотчи илмий фаолиятининг ажралмас қисмидир. Download 2.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling