Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Тадқиқот фаолияти самардорлигини оширишда илмий


Download 2.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/68
Sana07.09.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1673825
TuriМонография
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   68
Bog'liq
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)

 
4.3. Тадқиқот фаолияти самардорлигини оширишда илмий 
платформаларнинг ўрни 
 
Олий таълим ўқув жараёнида талабаларни илмий-тадқиқотга 
йўналтириш, илмий фаолиятни самарали ташкил қилишнинг кўплаб 
самарали ёндашув ва механизмлари мавжуд. Олиб борган 
изланишларимиз асосида биз уларни мазмун ва ташкилий 
жиҳатлардан қуйидаги омилларга таянганини кузатдик: 
биринчиси, таълим мазмунига қараб мўлжал олувчи шахсга 
йўналтирилган ўқув дастурлари; 
– иккинчиси, илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, олиб 
бориш, манбалардан фойдаланиш, тадқиқот натижаларини 
оммалаштиш билан боғлиқ рақамли платформалар.
Келтирилган иккала омил бир-бирини тўлдиради ва тақозо 
этади. Масалан, шахсга йўналтирилган ўқув дастури асосида таҳсил 
олаётган талабаларнинг илмий база ва кутубхоналардан фойдалана 
олиш, халқаро фанметрик платформалардан рўйхатдан ўтиш, 
ташкилот доменида аккаунт очиш, илмий натижаларни оммалаш-
тириш кабилар яхлит илмий фаолият муҳитини яратади. 
Кузатишларимиз асосида мавзуга оид бир масалани айтиб ўтишни 
лозим деб ҳисоблаймиз – афсуски, республикамизнинг аксарият 
ОТМлари талабалар учун очиб берилган (HEMIS платформасидан 
ёки ОТМ сайтидан фойдаланиш ва бошқа мақсадларда) электрон 


131 
почталаридан деярли фойдаланмайди. Чунки уларга ОТМ доменида 
очилган электрон почтадан қайси мақсадларда фойдаланиш 
мумкинлиги айтилмаган. Бу эса, жуда катта илмий-тадқиқот билан 
боғлиқ имкониятларни чеклайди. Биз қуйида нафақат талабалар, 
балки барча изланувчилар учун ҳудудимизда кенг оммалашган 
айрим илмий базалар ва ижтимоий тармоқлар ҳақида маълумот 
беришга ҳаракат қиламиз. 
Илмий фаолият натижаларининг электрон платформалар 
орқали оммалашиши бугунги кун учун янгилик эмас. Йирик 
фанметрик базалар сифатида Scopus, Web of Science каби платфор-
малар эътироф этилса, ResearchGate, Academia.edu, Mendeley 
кабилар олимларнинг илмий ҳамкорликни билвосита муҳокамалар 
орқали ташкил этиш имконини берувчи илмий-ижтимоий 
платформалардир. Бу қаторда минтақамиздаги энг йирик илмий 
ишлар қидирув тизими ҳисобланган Google Scholar ҳақида ҳам 
алоҳида тўхталиб ўтиш лозим.
Google Scholar (scholar.google.com)— барча йўналишлардаги 
очиқ илмий нашрларни ўзида жамлаган бепул қидирув тизими. 
Фалиятини 2004 йил ноябрь ойидан бошлаган бўлса-да, ҳозиргача 
сайт бета-версияда фаолият юритмоқда. Ҳозирги кунда Google 
Scholar Европа ва Американинг нуфузли йирик нашриётлари билан 
ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, нашр қилинган мақолаларни 
рўйхатдан ўтказиш ва тўлиқ ҳажмда тақдим этиш хусусиятига кўра 
Scopus ва Web of Science га ўхшайди. Мутахассислар томонидан 
платформанинг ишлаш функцияси Scirus, CiteSeerX ва GetCITED 
сайтларига ўхшаш эканлиги қайд этилган
1
. Google Scholar нинг 
реклама шиори сифатида Исаак Ньютоннинг машҳур «девларнинг 
елкасида туриб (standing on the shoulders of giants)» афоризми 
олинган. Маълумотларга қараганда, у ўзи эришган илмий ютуқлар 
сабабини сўрашганда: “Мен девларнинг елкасида турганим учун 
бошқалардан узоқроқни кўра олганман”, дея жавоб берган экан.
1
 https://scholar.google.co.uk/intl/en/scholar/help.html  


132 
Фойдаланувчилар Google Scholar каби Scopus, Web of Science 
платформалари йирик ҳажмдаги илмий маълумотларни ўзида 
жамлаган қулай адаптив интрефейсга эга қидирув тизимлари 
эканлигини яхши билишади. Аввало, Scopus ҳақида тўхталсак. 
Scopus (scopus.com) – дунёдаги энг йирик илмий адабиётларни 
жамлаган маълумотлар базаларидан бири. У ўзида табиий, 
ижтимоий-гуманитар, техника, тиббиёт ва санъат йўналишларига 
оид 41 500 дан ортиқ 7000 та халқаро нашриётлар таркибига 
кирувчи даврий нашрларни жамлаган. Scopusни мутахассислар 
илмий-тадқиқот натижаларининг сифатини қатъий стандартлар 
асосида сақлаган ҳолда мунтазам равишда маълумотларни бойитиб, 
уларни фойдаланувчилар ва муаллифлар учун қулай тақдим эта 
оладиган платформа сифатида эътироф этади
1
. Scopus маълумот-
ларининг сифати етакчи университетлар ва илмий-тадқиқот
ташкилотлари томонидан кўп йиллар давомида эътироф этиб 
келинмоқда. Шу боис ҳам халқаро рейтинг ташкилотлари QS World 
University Rankings
2
, Financial Times ва бошқалар илмий-тадқиқот 
ишлари кўрсатгичларини айнан Scopus базасидан олади.

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling