Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий
-расм. Респондентларнинг лавозим бўйича кўрсаткичлари
Download 2.19 Mb. Pdf ko'rish
|
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.2.2.-расм. Интернетдан фойдаланиш имконияти.
4.2.1-расм. Респондентларнинг лавозим бўйича кўрсаткичлари. Ҳудудий ОТМларда интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятлари бўйича берилган саволга жавоб кўрсатгичлари қуйидагича (4.2.2.-расм): 128 4.2.2.-расм. Интернетдан фойдаланиш имконияти. Юқоридаги натижаларга кўра олий таълимда илғор рақамли технологияларни татбиқ этиш имкониятини ошириш – тизимдаги муҳим вазифалардан эканлиги аён бўлмоқда. Тадқиқот натижалари таҳлили олий таълим ўқув жараёнида АКТларни қўллаш самарадорлигини оширишда асосан қуйидаги иккита – субъектив ва объектив омил билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги аниқланди: – биринчидан, сўров ўтказилган ОТМларда ўқув машғулот- ларида АКТлардан талаб даражасида фойдаланмайдиган, АКТ имкониятларини етарлича тушунмайдиган профессор-ўқитувчилар кам фоизда бўлса-да, фаолият юритмоқда. Таъкидлаш лозимки, уларда бу тўсиқ (камчилик) ни бартараф этишга ОТМ томонидан рағбат мавжуд эмас, ҳаракат қилиш учун мотивация йўқ (субъектив омил); – иккинчидан, ОТМларда АКТдан фойдаланиш имконияти етарли даражада эмас, моддий-техник база талабга жавоб бермайди (объектив омил). Умуман олганда, илм-фан, таълимга АКТни татбиқ қилиш доирасини кенгайтириш – давр талаби. Айниқса, илмий-тадқиқот 129 фаолияти олиб бориш бугунги кунда тўлиқ АКТ воситаларига таянади, десак хато бўлмайди. Бутунжаҳон экспертларининг эътирофича, истиқболда IT мутахассисларига эҳтиёж ортиб боради. Шу боис, ҳам давлатимиз раҳбари 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлис Мурожаатномасида “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини амалга ошириш таклифини илгари сурди 1 . Шундай экан, биз ҳам жаҳон тараққиётидан узилмаган ҳолда, мавжуд камчилик ва тўсиқларга қарамасдан АКТни татбиқ этиш орқали талаб юқори бўлган малакали кадрлар етиштиришга ҳаракат қилишимиз керак. Юқоридагилардан келиб чиқиб, талабаларнинг илмий- тадқиқот фаолиятини самарали ташкил этишда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: - таълим олиш, касб-ҳунар ўрганиш йўлида замон билан бирга қадам ташлаш, техноген ютуқлардан ортда қолмасликни таъминлаш учун юртимизнинг барча фуқароларида ахборот- коммуникация технологиялардан фойдаланиш компетенцияларини оммавий ривожлантириш зарур; - республикамиздаги ҳар бир оилада камида биттадан ноутбук бўлишига эришиш лозим. Бу таклиф биринчи келтирилган таклифимизнинг амалга ошишига замин яратади. Ота-оналарнинг ушбу ишни амалга оширишда масъулиятларини ҳис этадиган вақтлари келди деб ўйлаймиз. Зеро, таълим, билим олишга сарфланган инвестиция ҳар доим ўзини оқлайди; - олий таълим тизимида илмий-педагогик фаолият олиб бораётган намунали профессор-ўқитувчиларнинг ахборот–комму- никация технологияларидан самарали фойдаланиш, хусусан, таълим беришдаги инновацион ёндашувлари, ижодкорлигини қўллаб- қувватлаш; шундай иқтидор кузатилганда уларга ўқув машғулотларини ташкил этишда эркинлик бериш; юқори натижадорлик кузатилганда рағбатлаштиришни жорий этиш; 1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 24.01.2020 йил. http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020 130 - ҳар бир олий таълим муассасалари (чекка ҳудудлардаги фи- лиаллар ҳам) ички имкониятларидан келиб чиқиб ўқув жараёнини ташкил этишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг самарали усул ва воситаларини амалиётга татбиқ этишни йўлга қўйиш лозим. Бунда ёш, изланувчи-тадқиқотчилар учун локал муаммоларни ечишга қаратилган стартап, инновацион лойиҳалар танлови каби тадбирларни мунтазам ташкил этиш, уларни қўллаб-қувватлашни ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Download 2.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling