Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


  4.2. Олий таълим ўқув жараёнида АКТ ва унинг таълим


Download 2.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/68
Sana07.09.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1673825
TuriМонография
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   68
Bog'liq
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)

 


120 
4.2. Олий таълим ўқув жараёнида АКТ ва унинг таълим 
сифатига таъсири 
Ахборотлашган замоннинг шиддатли ўзгаришлари жамият-
нинг бошқа тизимлари қатори олий таълим тизимига ҳам ўз 
таъсирини ўтказмоқда. Маълумки, талаб юқори бўлган мутахассис-
ларни етиштириш, фан-техника тараққиётига мос равишда малакали 
кадрлар тайёрлаш – олий таълимнинг муҳим вазифаларидандир. 
Сўнгги йилларда бу борада республикамизда қатор ислоҳотлар олиб 
борилмоқда. Таълим қонунчилигида олий таълимнинг замонавий 
трендларидан ортда қолмаслик, ўқитиш сифати ва битирувчилар 
профессионал малакаларини ошириш мақсадида бир нечта қарор ва 
фармонлар қабул қилинди. Жумладан, Ўзбекисон Республикаси 
Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида 
таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга 
оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини 
таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-
3775-сони Қарорида инновацион ва технологик ғояларни ҳар 
томонлама ривожлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш учун зарур 
шарт-шароитлар яратиш, профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва 
талабаларнинг инновацион технологияларни яратиш борасидаги 
ташаббускорлигини ошириш; ўқув машғулотларини талабаларни 
инновацион фикрлашга йўналтирадиган ўқитиш технологиялари ва 
интерфаол услубларни жорий этиш асосида ташкил этиш 
вазифаларига эътибор қаратилган
1

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2019 йил 17 июндаги “2019-2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги 
Ўзбекистон Миллий университетида талаб юқори бўлган малакали 
кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий 
салоҳиятни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
1
Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг 
қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
05.06.2018 
йилдаги 
ПҚ-3775 
сон 
қарори. 
https://lex.uz/docs/3765586  


121 
ПҚ-4358-сонли Қарорида ҳам олий таълим муассасасида илмий ва 
маъмурий фаолиятнинг ягона ахборот маконини яратиш, ахборот-
коммуникация технологиялари инфратузилмасини жиҳозлаш, 
контент билан тўлдириш масалаларига тўхталиб ўтилган
1
. 2019 
йилда олий таълим тизимига оид қабул қилинган ҳужжатлардан яна 
бир муҳими бу – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8 
октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 
йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 
ПФ-5847-сонли Фармони
2
бўлиб, унда олий таълим жараёнига 
рақамли технологиялар ва замонавий усулларни жорий этиш 
тизимни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири 
сифатида қайд этилган. Бир сўз билан айтганда, олий таълим 
тизимига ахборот коммуникация технологияларини мақсадли 
татбиқ қилиш, шу орқали таълим сифати ва самарадорлигини 
ошириш ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ долзарб бўлиб турибди.
XXI аср – IT – Information Technology асри деб эътироф 
этилмоқда. Ахборот-коммуникация технологияларининг таълим 
тизимига кириб келиши глобал дунёда ахборотлашиш ва 
компьютерлашишнинг ортиши билан боғлиқ. Бу жараён фан 
кашфиётлари бўлмиш – интернет ва у орқали амалга ошадиган 
оммавий очиқ таълим ресурслари (МООК), масофали таълим, 
ижтимоий тармоқлар ва бошқа воситалар билан инсонларнинг 
билим олиш имкониятларини кенгайтирмоқда. Бугунги кунда 
анъанавий таълимнинг кўплаб муаммоларига масофали таълим, 
онлайн курслар, мобиль, электрон таълим манбалари ечим топиб 
бермоқда. Бу ҳақда дунё эътироф этган айрим олим-
тадқиқотчиларнинг илмий натижаларини келтириб ўтиш ўринли. 
Дэвид Франклин Нобл фан, таълим ва технология тарихчиси 
1
2019-2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаб юқори бўлган 
малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.06.2019 йилдаги ПҚ-4358 сонли 
Қарори. https://lex.uz/ru/docs/4380624 
2
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш 
тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.10.2019 йилдаги ПФ-5847 сонли Фармони. 
https://lex.uz/ru/docs/4545884 


122 
сифатида масофали таълим имкониятлари, унинг ютуқ ва 
камчиликларини тадқиқ этган
1
.
Рақамли иқтисодиёт ва илм-фан тараққиётининг бир-бирига 
боғлиқлиги ва унинг ривожланиши ҳозирги кунда қанчалик муҳим 
эканлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 
январдаги Олий мажлисга мурожаатномасида ҳам таъкидланди
2

Яна бир технолог олим Боб Джонстон фан- техника тараққиёти 
бўлган ҳар қандай натижаларга чеклов қўйиш эмас, балки улардан 
самарали фойдаланиш лозим
3
, дейди. Унинг асосий ғояси – 
замонавий таълим ёшларнинг IT технологияларига қизиқишини 
тўсиши керак эмас, балки уларга бу воситалардан рационал 
фойдаланишни ўргатиши мақсадга мувофиқ эканлигида намоён 
бўлади. Биз ҳам Боб Джонстоннинг ёндашувини қўллаб-қувват-
лаймиз. Чунки ёшлар замон янгиликлари, ютуқлари воситасида 
ўзларининг ҳаётий мақсад ва позицияларини белгилайди. Фан, илм 
орқали ўз ҳаётларини яратди.
Рақамли дунёнинг энг йирик вакиллари Стив Джобс ва Марк 
Цукерберг ҳаётида IT технологияларнинг ўрни, инсон капитали 
орқали бизнесни йўлга қўйиш имкониятлари ва бунда таълимнинг 
аҳамияти ҳақида Брайан Дирнинг “Дўстона сабзиранг” асарида 
келтирилган
4
.
Ахборот-коммуникация технологияларининг таълим олишдаги 
аҳамияти, уларнинг илмий изланишлар самарадорлигини ошириш-
даги ўрни, олий таълимда АКТнинг янги педагогик технологиялар 
билан бирга қўлланилишидаги имкониятлар, камчиликлар ва 
1
David F. Noble. Digital diploma mills: The automation of higher education. New York, Monthly Review Press, 
2001, 
ISBN 978-1-58367-061-3 , LCCN 2001057931; David F. Noble. America Design By; Science, technology, and 
the growth of corporate capitalism. -New York, Knopf, 1977, 
ISBN 978-0-394-49983-3 , LCCN 76047928 
2
David F. Noble. Digital diploma mills: The automation of higher education. New York, Monthly Review Press, 
2001, ISBN 978-1-58367-061-3 , LCCN 2001057931 
3
Bob Johnstone Never Mind the Laptops. Kids, Computers, and the Transformation of Learning. Publication Date: 
8/17/2003. - page count:360. ISBN: 9780595288427. 
https://www.iuniverse.com/BookStore/BookDetails/117683-Never-Mind-the-Laptops  
4
Brian Dear The friendly orange glow. The untold story of the rise of cyberculture. Oct 02, 2018 | ISBN 
9781101973639. https://www.amazon.com/Friendly-Orange-Glow-Untold-Cyberculture-ebook/dp/B06W9N6F5R 


123 
ютуқлар 
таҳлили 
Б.Н.Киреев
1

А.Готлиб
2

Л.Н.Рулине
3

К.Ратхесвари
4
, А.Сурьяни
5
, А.Сангра ва М.Гонсалес-Санмамед
6

Ж.Лоуренс ва А.Усман Тар
7
, К.Макнайт, К.О'Мэлли, Р.Рузич, 
М.К.Хорсли, Джон Дж.Фрэни ва К.Бассетт
8
, А.Аскаров
9
каби 
тадқиқотчиларнинг мақолаларида ўрганилган. Ҳар қандай юқори 
технологиянинг мавжудлиги агар унга онгли (мақсадли) 
ёндашилмаса давр учун керакли шахсни тарбиялай олишга ҳисса 
қўша олмаслигини таъкидлаймиз. Инсонлар ахборот-коммуникация 
технологияларининг мақсадга эришиш йўлидаги восита эканлигини 
доим эътиборда тутишлари лозим.
Ижтимоий тузилмаларда АКТни қўллаш бўйича жаҳон 
тажрибаси ҳақида сўз кетганда 2005 йилдан буён ҳар йил якунида 
бутун дунёда электралоқалар (АКТ)дан фойдаланиш кўрсатгич-
ларини таҳлил қилиб борувчи Бутунжаҳон телекоммуникациялари 
(АКТ) индикаторлари Симпозиуми (World telecommunication/ICT 
indicators symposium (WTIS)
10
фаолияти ҳақида тўхталиб ўтиш 
1
Киреев Б.Н. Использование e-Learning при подготовке педагогических кадров // Высшее образование в 
России. 2016. №2 (198). С. 148–154. 
2
Готлиб А. Сможет ли онлайн-образование стать алтернативой традиционному университету // Вестник 
СамГУ. 2015, №1 (123) . –С. 15-22. 
3
Ruliene L.N. Blended learning as an instrument of lifelong education https://cyberleninka.ru/article/n/blended-
learning-as-an-instrument-of-lifelong-education/viewer 
4
Ratheeswari K. Information Communication Technology in Education // Journal of Applied and Advanced 
Research. 
2018/05/10. 
VL-3. 
DOI-10.21839/jaar.2018.v3iS1.169. 
https://www.researchgate.net/scientific-
contributions/2142402182_K_Ratheeswari 
5
Suryani Adi ICT in education: its benefits, difficulties, and organizational development issues // Jurnal Sosial 
Humaniora. 2010/11/02. VL-3. DOI - 10.12962/j24433527.v3i2.643 
Https://www.researchgate.net/publication/316924509_ICT_IN_EDUCATION_ITS_BENEFITS_DIFFICULTIES_
AND_ORGANIZATIONAL_DEVELOPMENT_ISSUES 
6
Albert Sangrà & Mercedes González-Sanmamed (2010) The role of information and communication technologies 
in improving teaching and learning processes in primary and secondary schools, ALT-J, 18:3, 207-220, DOI: 
10.1080/09687769.2010.529108 
7
Japhet E. Lawrence, Usman A. Tar Factors that influence teachers’ adoption and integration of ICT in 
teaching/learning process // Educational Media International. February 2018, 55(4):1-27. DOI: 
10.1080/09523987.2018.1439712 
8
McKnight, Katherine; O'Malley, Kimberly; Ruzic, Roxanne; Horsley, Maria Kelly; Franey, John J.; Bassett, 
Katherine Teaching in a Digital Age: How Educators Use Technology to Improve Student Learning // Journal of 
Research on Technology in Education, v48 n3 p194-211 2016. DOI: 10.1080/15391523.2016.1175856 
https://eric.ed.gov/?id=EJ1103482 
9
Askarov А. Monitoring: Predictions of the Effectiveness of Educational Processes in Higher Educational Institutions 
// International Journal of Innovative Technology and Exploring Engineering (IJITEE). 2019/11/2. V. 9, Issue-1, Стр. 
768-774.
10
Measuring the Information Society Report 2018 – Volume 1. https://www.itu.int/en/ITU-
D/Statistics/Pages/events/wtis2018/default.aspx 


124 
муҳим. Симпозиумнинг асосий мақсади – бутун дунёда электр 
алоқаларнинг барча турларини таъминлашга хизмат қиладиган 
АКТдан фойдаланиш рейтингини аниқлашдан иборат. Тадқиқот 
натижалари географик худудлар кесимида ўрганилган бўлиб унга 
кўра 2018 йил охирида келиб дунё аҳолисининг 51,5 фоизи, яъни 3,9 
миллион киши интернетдан фойдаланган
1
. Симпозиум хулоса-
ларида Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий соҳага АКТни татбиқ 
этилиши бўйича рақамлар келтирилган. Рақамлар юртимизда 
АКТдан фойдаланиш имкониятлари ўсаётганлигини, бироқ бошқа 
ривожланаётган давлатларга нисбатан бу ўсишнинг анча 
пастлигини кўрсатмоқда
2
. Бу кўрсатгичларнинг талаб даражасида 
эмаслигига таъсир этувчи бир қанча омиллар мавжуд. Чунки, 
республикамизда интернет тезлиги, нархи ва бошқа муҳим 
хусусиятлари талаб даражасида эмас. Бу эса, молиявий имконият-
лар, мавжуд моддий-техник қурилмаларнинг сифати ва сони аҳоли 
эҳтиёжлари, замон талабларига жавоб бера олмаётганлигига бориб 
тақалади. Шунга қарамай, таълимга АКТни татбиқ қилиш, 
имкониятларини кенгайтириш ва оммалаштириш давом этмоқда.
Олий таълим ўқув жараёнини ташкил этиш, хусусан, талаба-
ларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини самарали ташкил этишда АКТ 
компетенциялари ва илғор педагогика технологиялардан фойда-
ланиш муҳим аҳамият касб этади. Масалан, «blended learning», 
«flipped classroom» технологиялари ўқув жараёнини ташкил этиш 
шакллари бўлиб, унда талабанинг креатив ва тизимли фикрлаш, 
мустақил қарор қабул қила олиш, илмий фаолиятни ташкил этишга 
оид кўникма ва малакаларни шакллантирувчи жиҳатлар мавжуд. 
Шу билан бирга, ўқитишнинг бу шаклларида мустақил таълимга 
асосланган бўлиб, унда шахсни ўз-ўзини ташкиллаштира олиш, 
ривожланишдан тўхтамаслик, мақсадларини аниқ белгилаш, 
1
Measuring the Information Society Report 2018 – Volume 1. https://www.itu.int/en/ITU-
D/Statistics/Pages/events/wtis2018/default.aspx., Б.1. 
2
Measuring the Information Society Report 2018 – Volume 1. https://www.itu.int/en/ITU-
D/Statistics/Pages/events/wtis2018/default.aspx, Б.109. 


125 
истиқболини кўра олиш кўникмаларини шакллантиради. Ривож-
ланишнинг ҳозирги тенденциялари инсоннинг узлуксиз таълим 
(Lifelonging education) олишини талаб қилмоқда. Бу учун инсон-
тадқиқотчи бўлиши лозим. ХХI асрдаги тадқиқотчиликнинг муҳим 
хусусиятлари қуйидагиларга намоён бўлади: 
− ахборотни яратиш; 
− ахборотни қидириш; 
− ахборотни саралаш; 
− ахборотни ўзлаштириш.
Юқоридаги «blended learning», «flipped classroom» технология-
ларининг тўғри ва ўз ўрнида қўлланилиши олий таълим субъект-
ларини айнан малака ва кўникмаларини шакллантиришга, ривож-
лантиришга хизмат қилади. Бу технологиялар АКТсиз амалга 
ошмайди. Шу жиҳатдан ҳам, олий таълимда профессор-ўқитувчи ва 
талабанинг АКТ компетецияси алоҳида ўринга эга.
Аралаш таълим – blended learning кўп қиррали таълим тизими 
бўлиб, ўқув тажрибаси самарадорлигини оширади. Аралаш таълим 
бу - анъанавий, масофавий ва инерактив таълимнинг биргаликда 
олиб борилишидир. Айниқса пандемиядан сўнг аралаш таълим 
таълимнинг барча босқичларида оммалашди. Сўнгги йилларда 
blended learning олий таълим муассасаларида ҳам кенг тарқалди
1

Аралаш таълимдан фойдаланиш жараёни ўқитувчилардан 
кўплаб омилларни ҳисобга олишни талаб қилади. Бунда ўқув 
контентларининг рақамлаштирилган платформаси, баҳолаш тизи-
мининг шаффофлиги ва инсон омилига боғлиқ эмаслиги ҳам таълим 
сифатини ошишига таъсир қилади. Ўзбекистонда ҳам айрим 
ОТМларда аралаш таълим йўлга қўйилган, масалан, Тошкент давлат 
юридик университетида магистратура босқичи ўқув жараёни айнан 
шу шаклда олиб борилади.
1
Garrison, D.R., & Vaughan, N.D. (2007). Blended learning in higher education: Framework, principles, and 

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling