Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/68
Sana07.09.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1673825
TuriМонография
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   68
Bog'liq
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)

 
 


144 
ХУЛОСА 
Талабаларни илмий-тадқиқотга йўналтиришнинг долзарб 
масалаларини ўрганар эканмиз қуйидагиларни хулоса сифатида 
тақдим этамиз:
Аввало, олиб борилган изланишлар Ўзбекистонда олий 
таълим 
ўқув 
жараёнида 
талаба-ёшлар 
илмий-тадқиқот
фаолиятини ривожлантиришнинг устувор жиҳатларини жаҳон 
стандартларига мос тарзда такомиллаштириш зарурлигини 
кўрсатиб берди. Бунда ҳозирги кунда олий таълим ўқув 
жараёнини ташкил этишда кредит-модуль тизимида тўлиқ ўтиш 
ҳамда талабаларнинг мустақил таълим олишлари учун зарурий 
методик базани кечиктирмасдан шакллантириш тизимнинг 
асосий камчиликларидан бири бўлиб қолаётганлигини таъкидлаш 
лозим. Кредит-модульь тизимидаги талабанинг мустақил таълими 
тўлиқ тадқиқотчиликка таянади, шу боис, биз талаба ёшларда 
илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантиришда таълимни ташкил 
этишнинг бошқа тизимларига нисбатан ушбу тизимнинг устувор 
жиҳатларининг юқорилигини тасдиқлаймиз.
Иккинчидан, талабаларни илмий-тадқиқот фаолиятига 
йўналтиришда натижага олиб борувчи ёндашув ва методикаларни 
ўқув жараёнига татбиқ этиш мақсадга мувофиқ. Изланишларимиз 
доирасида шахсга йўналтирилган таълим дастурлари мазмунини 
ўрганиш орқали магистратура мутахассисликлари учун “Илмий-
тадқиқот методологияси” модулини ўзлаштиришда тадқиқот-
чилик кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқитиш 
методикаси ишлаб чиқилди. Методикани қўллашдан кўзда 
тутилган асосий мақсад талабаларнинг мустақил илмий-тадқиқот 
олиб бориш кўникмаларини ривожлантиришдир. Учта босқичда 
олиб борилган тажриба-синов ишлари модулни ўзлаштириш 
давомида тажриба гуруҳларида таҳсил олувчи магистрантларнинг 
юқори натижага эришганликларини кўрсатди. Шу билан бирга


145 
талабаларни илмий лойиҳаларга жалб этиш, илмий анжуман ва 
танловларда муваффақиятли иштирок этишларини қўллаб-
қувватланиши муҳим аҳамиятга эга.

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling