Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий
Download 2.19 Mb. Pdf ko'rish
|
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)
guidelines. San Francisco, CA: Jossey-Bass.
126 Ўқитишнинг blended learning шаклида самарали натижага эришиш омиллари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: − талабаларнинг ўқув мақсадларига эгалиги; − ўқитувчиларнинг самарали ўқитиш услубига эгалиги; − шахсга йўналтирилган таълим; − баҳолаш стратегиясининг мукаммаллиги ва ҳоказо. Жаҳон тажрибаси blended learning методик ютуқлари ва афзалликлари сифатида қуйидагиларни эътироф этади: − дарс жадвалларининг қулайлиги; − мослашувчан ўқув режа; − таълим харажатларининг нисбатан камлиги; − ўқув ресурсларидан кунига 24 соат фойдаланиш имкони ва ҳоказо. Умуман олганда, биз аралаш таълим шаклини респуб- ликамизнинг барча ОТМларида самарали қўллашни таклиф қиламиз. Аввало, бу таълим ҳужжатларида кўзда тутилган вазифаларни ижросини таъминлашга хизмат қилса, иккинчи томондан таълим сифати, битирувчилар малакасини ошишига ижобий таъсир қилади. Ахборот коммуникация технологияларининг ривожи электрон таълимнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Электрон таълим (инглизча Electronic Learning, қисқача E-Learning) – ахборот ва электрон технологиялари воситасида таълим олиш демакдир. ЮНЕСКО электрон таълимга қуйидагича таъриф беради: E-Learning – интернет ва мультимедиа ёрдамида таълим олишдир. Электрон таълим олиш қуйидагиларни қамраб олади: • телевизор, DVD, мобиль телефон, шахсий компьютер ва бошқа воситалардаги электрон материаллар билан мустақил ишлаш; • масофавий мулоқотга киришиб ҳудудий (минтақавий) жиҳатдан узоқда жойлашган эксперт (ўқитувчи)лардан маслаҳат, йўналиш ва баҳо олиш; 127 • виртуал таълим олиш фаолиятини йўлга қўйган ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилар жамоаларини яратиш; • электрон ўқув материалларини ўз вақтида ва кун давомида етказиб бера олиш (электрон ўқув материаллари стандартлари, масофадан ўқитишнинг махсус воситалари) ва ҳоказо. Сўнгги йилларда таълим тизимига АКТ ва инновацион ёндашувларни татбиқ қилиш бўйича республикамизда ҳам қатор тадқиқотлар олиб борилмоқда. Тадқиқотимизнинг дастлабки босқичида – 2020 йил февраль-май ойларида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида жами 23 ОТМ да илғор педагогик ва замонавий АКТдан фойдаланиш имкониятларини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказилди. Сўровномада 632 та профессор-ўқитувчи 921 та талаба жами 1553 та респондент иштирок этди. Профессор-ўқитувчилар орасида олинган сўровларда респондентларнинг лавозимлар бўйича кўрсатгичлари қуйидагича намоён бўлади (4.2.1.-расм): Download 2.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling