Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/68
Sana07.09.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1673825
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)

Ахророва Зебо Баҳрамовна – Ўзбекистон Миллий университети 
доценти, педагогика фанлари номзоди 
Монография Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий 
университети илмий-техникавий кенгашининг 2022 йил 27 июндаги 6-сонли 
мажлиси қарорига асосан нашр этилди.
 
ISBN 978-9943-8530-2-7 
 
© «Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи», 2022. 



МУҚАДДИМА
Ушбу китобни илмда қалам ушлашни ўргатган устозим – 
фалсафа фанлари доктори, профессор Шермухамедова Нигинахон 
Арслановнага миннатдорлик билдириш билан бошлайман. Зеро, илм 
шундай даражаки, унга устознинг йўл-йўриғи, маслаҳат ва кўмагисиз 
эришиб бўлмайди. Бизнинг камтарона изланишларимиз, натижаси 
илм ҳисобланган илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишнинг 
назарий-методологик ва педагогик жиҳатларини ўрганишдан иборат. 
Илмий-тадқиқот фаолияти барча фан тармоқларида, жамиятнинг 
барча соҳаларида мавжуд. Биз эса, олий таълим ўқув жараёнида 
талабаларни илмий-тадқиқот фаолиятига йўналтиришнинг долзарб 
масалаларини ёритишга, хусусан, шу йўналишдаги мавжуд 
муаммоларни аниқлашга ҳамда уларни ҳал этишга хизмат қилувчи 
ёндашувларни ишлаб чиқишга эътиборимизни қаратдик.
Маълумки, ҳар қандай соҳани илмий-тадқиқотлар ривож-
лантиради. Илмий-тадқиқотлар туфайли жамиятнинг фаровон, 
давлатнинг буюк бўлишини тарих ҳам, ҳозирги кун ҳам исботлайди. 
Бугунги кунда фан ва техниканинг ютуқлари барча соҳа каби 
таълимга ҳам бевосита таъсир ўтказиб келмоқда. Узлуксиз таълимда 
ёшларни илмий фаолиятга йўналтириш, уларнинг иқтидор ва 
қобилиятларини ривожлантириш замонавий таълим парадигма-
сининг муҳим талабига айланди. Жаҳоннинг илғор университет-
ларида таълимни виртуаллаштириш (Virtualization), мақбуллаш-
тириш (Software Optimization) ва интернет тармоғидаги оммавий 
онлайн очиқ курслар, мега-порталлар, инновацион таълимнинг (3D 
learning; e-learning platforms: Moodle, Ilias ва ҳ.к.) жадал равишда 
оммалашганлиги олий таълим муассасалари олдига талабалар 
илмий-ижодий фаолиятини рағбатлантириш, уларнинг мустақил 
ўқиб-изланиш кўникмаларини ривожлантирувчи ёндашувларни 
ишлаб чиқиш каби талабларни қўймоқда. Айниқса, 
пандемиядан 
кейин таълимнинг виртуаллашуви натижасида билим олишга онгли 
ёндашув сезиларли даражада ортди, мустақил таълим олишни ташкил 



қилиш – давр зарурияти ва талабига айланди. Бу эса, таълим 
олувчиларнинг ўз фаолиятини мақсадли ташкил этиш орқали илмий-
тадқиқот билан шуғулланишга имконият яратди. 
Касбларга бўлган эҳтиёжнинг тез ўзгариши бугунги кун 
таълимидан битирувчиларининг касбий (hard skilss) ва мослашувчан 
(soft 
skills) 
малакаларини 
шакллантиришда 
тадқиқотчилик 
қобилиятини ривожлантиришнинг самарали механизмлари ишлаб 
чиқишни тақозо этмоқда. Бу борада талабаларда илмий изланиш 
салоҳиятини юксалтиришнинг интерфаол таълим метод ва воситалари 
орқали оширган ҳолда, таълимнинг анъанавий ва замонавий 
усулларини ахборот-коммуникация технологиялари асосида интегра-
циялаш, талабаларда тадқиқотчилик кўникмаларини босқичма-босқич 
ривожлантириш масалалари тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу 
жиҳатдан изланишларимизда бўлажак мутахассисларнинг касбий 
малакаларни ўзлаштириш билан бирга мулоқотга киришиш, 
кутилмаган вазиятларга мослашиш, муаммоли ҳолатларга креатив 
ечимлар таклиф қилиш, жамоада ишлаш, соҳага тегишли 
масалаларнинг илмий асосларини тадқиқ этиш каби кўникмларга эга 
бўлишлари ҳозирги замон таълим парадигмаси талаби эканлигига 
қараб мўлжал олдик.
Жамиятнинг фаол қисми ҳисобланган талабаларни илмий 
фаолиятга йўналтириш, уларнинг интеллектуал қобилиятларини 
ривожлантириш, билим ва эришган натижаларини рағбатлантириш 
Ўзбекистон Республикаси таълим сиёсатининг стратегик вазифалари 
қаторига киради
1
. Олий таълим ўқув жараёнида тадқиқотчилик 
кўникмаларни шакллантиришнинг самарали
методикаларини ишлаб 
чиқиш юқорида келтирилган вазифаларни бажаришга хизмат қилувчи 
омиллардан биридир. 
Республикамизда олий таълим тизимида сўнгги йилларда қатор 
ислоҳотлар олиб борилишига қарамай, соҳада камчиликлар 
мавжудлигини эътироф этиш лозим. Жумладан, олий таълимнинг 
иккинчи, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлашнинг биринчи 
1
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. 23 сентябрь, 2020 йил. 
https://lex.uz/docs/5013007.  



босқичи ҳисобланмиш – магистратурада таълим олаётган ҳар бир 
ёшларнинг барчасида тадқиқотчилик, илмий изланиш олиб боришга 
лаёқат ва салоҳият етарли деб ҳисоблаш мушкул. Бу ҳолат илмий-
тадқиқот ишларини тайёрлашда ҳанузгача баёнчилик, кўчирмачилик, 
такрорланишлар ва бошқа камчиликларга йўл қўйилаётганида намоён 
бўлмоқда. Бундан ташқари, барча мутахассисликлар бўйича 
битирувчиларга иш берувчилар томонидан талабнинг юқори эмаслиги 
ҳам тизимда камчиликлар борлигидан далолат беради. Бу каби 
вазиятларнинг қатор ички ва ташқи, объектив ва субъектив сабаблари 
мавжуд. Шу йўналишдаги муаммоларга ечим топишда талабаларни 
илмий-тадқиқотга йўналтиришда қандай механизмларга эътибор 
қаратишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш ҳам долзарб аҳамиятга 
эга.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, изланишларимизнинг долзарб-
лигини яна қуйидагилар билан асослаш мумкин:

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling