Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий
Download 2.19 Mb. Pdf ko'rish
|
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)
Монография – муайян мавзу ёки муаммони атрофлича тадқиқ
этишга қаратилган илмий асар. Монография – бир неча йиллик тадқиқотлар натижасида ёзилади. Монография – мустақил илмий- тадқиқотларнинг ҳажм жиҳатдан энг йириги саналиб, унда муаллиф (ёки муаллифлар жамоаси)нинг тегишли фан соҳасини ривожлантиришга кўмак берадиган илмий фараз ва хулосалари илгари сурилади 1 . Якка муаллифли ва жамоавий монографиялар мавжуд. “Моно”, яьни “якка” тушунчаси муаллифларга эмас, балки асарнинг якка - битта мавзуга бағишланганлиги билан белгиланади. Таъкидлаш лозимки, олимларнинг нуфузи, эътирофи улар яратиб қолдирган монография – илмий асарларнинг салмоғи билан боғлиқ. Масалан, Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри”, Ян Амос Коменскийнинг “Буюк дидактика”, Никколо Макиавеллининг “Ҳукмдор”, Томас Куннинг “Илмий инқилоблар структураси” асарлари каби. Юқорида келтириб ўтилган илмий-тадқиқот фаолияти натижаларини талабалар ўқув юкламаларини ўзлаштириш давомида бажариши мумкин. Мустақил илмий-тадқиқот ишлари ҳисобланган тезис, мақола ва монографиялар мазмуни (иқтибос олиниши) муаллиф илмий салоҳиятининг кўрсатгичларидир. Талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолияти олиб боришлари учун мавжуд имкониятларни ўрганиш мақсадида 2020-2021 ўқув йилида республикамизнинг ҳудудлар бўйича танлаб олинган 1 Новиков А. М. Как написать монографию //М.: Либроком. – 2009. 35 университетларида сўров ўтказилди. Унда 682 нафар респондент иштирок этди. Сўров қуйидаги олий таълим муассасаларида ўтказилди: • Ўзбекистон Миллий университети; • Тошкент Тиббиёт Академияси; • Тошкент Давлат Юридик университети; • Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети; • Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети; • Тошкент Давлат Педагогика университети; • Жиззах Педагогика институти; • Самарқанд Давлат университети; • Урганч Давлат университети; • Андижон Давлат университети; • Бухоро Давлат университети; • Навоий Давлат Педагогика институти. Илмий-тадқиқот фаолияти натижалари кўпроқ юқори курс бакалавриат босқичи ҳамда магистратура босқичида намоён бўлишини ҳисобга олиб, респондентлар ўқув курсига асосан танлаб олинди: бакалавриат 3,4-курс, магистратура 1,2-курс. Сўровда иштирок этган респондентларнинг 44,9 % - магистрант, 54,1% - бакалавриат талабалари ташкил қилади. Унда қуйида кўрсаткичларни аниқлашга эътибор қаратилган: 1. Талабаларнинг илмий фаолият билан шуғулланишга қизиқиши ва келажагини илм билан боғлаш режасининг борлиги. 2. Профессионал билимларини ошириш мақсадида халқаро ва миллий илмий базалардан фойдаланиши. 3. Таҳсил олиш давомида нашр этилган илмий ишлар. 4. Онлайн дарсларнинг илмий-тадқиқот билан шуғулланишига таъсири. 5. Илмий-тадқиқот олиб боришдаги муаммолар. 6. Талабаларнинг онлайн таълим олишлари учун етарли моддий-техник воситаларга эгалиги. 36 7. Илмий-тадқиқот олиб боришга ҳудуд, жинс ва оилавий аҳволнинг (оилали ёки оила қурмаган) таъсири ва бошқалар. Шу кунгача қандай илмий ишлар нашр эттиргансиз, деган саволга респондентлар қуйидагича жавоб берган (1.4.1.-расм): Download 2.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling