Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/68
Sana07.09.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1673825
TuriМонография
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   68
Bog'liq
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)

Илмий мақола – мустақил илмий-тадқиқотнинг энг кенг 
тарқалган шакли бўлиб, унда муаллиф томонидан муайян мавзуда 
олиб борилган изланишлар акс эттирилади. Илмий мақола 
тугалланган илмий иш сифатида тегишли соҳа (мавзу)га кичик 
бўлса-да, илмий янгилик олиб кириши лозим. Мақолада мавзунинг 
долзарблиги, илмий муаммо, уни ҳал этишга қаратилган 
ёндашувлар, тадқиқотда фойдаланилган методлар, олинган 
натижалар ва хулосалар акс эттирилади. Муаллиф илмий муаммони 
ўрганар экан мақолада муаммоли вазиятга нисбатан ечим (методика, 
ёндашув ва ҳоказо) таклиф қилиши билан илм-фан ривожига ҳисса 
қўшмоғи зарур. “Илмий мақола – тадқиқотчи илмий маҳсулотининг 
энг кенг тарқалган шакли. Мақолалар илмий журналларда, илмий 
ёки услубий тўпламларда эълон қилинади. Мақоланинг ҳажми 
одатда 5 дан 15 тагача ёзилган саҳифалардан иборат. Илмий 
мақолада матннинг баёни тизимли ва изчил, таркибий қисмлар 
мантиқан боғланган бўлиши керак. Илмий иш услубига алоҳида 
эътибор қаратиш лозим. Илмий услубга қуйидаги асосий талаблар 
хосдир: тақдимотнинг равшанлиги, сўзлардан фойдаланишнинг 
аниқлиги, тушунарлилик, илмий терминологияга қатъий риоя 
қилиш, позицияларни тақдим этишдаги изчиллик, қоидаларнинг 
ўзаро боғлиқлигидир. Илмий мақолада илмий хулосалар ва 
таклифларни тақдим этиш катта аҳамиятга эга. Мақоланинг хулоса 
қисмида тадқиқот натижаларининг муҳим жиҳатларини қисқача ва 
аниқ ёритиб бериш ҳамда уларни амалиётга татбиқ этиш йўлларини 
кўрсатиш зарур”
1
. Журналлар, илмий мақолалар таркиби ва ҳажми, 
мазмуни кабиларга талабларини қўяди, шунга улар фарқланади. 
Масалан, мақоланинг IMRAD таркиби илмий жамоатчикка яхши 
1
Новиков А. М., Новиков Д. А. Методология научного исследования. – 2010. 


34 
таниш. Бу Introduction – кириш, Methods – усуллар, Results – 
натижалар, and – ва, Discussion – муҳокама сўзларининг бош 
ҳарфларидан олинган. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон 
Республикаси Олий Аттестация Комиссияси томонидан эълон 
қилинадиган маҳаллий журналларнинг мақолаларга қўйиладиган 
талаблари билан Scopus, Web of Science каби фанметрик базалар 
таркибидаги журналлар мақолалари талабларида ҳам сезиларли 
фарқлар бор. 

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling