54
фоизини ўз
мутахассислигини яхши билувчи, юқори илмий-
педагогик салоҳиятга эга олим, деб ҳисоблайсиз?”
(2.2.2.-расм).
Ушбу саволга қуйидаги жавоблар берилган:
2.2.2.-расм. Респондентларнинг ОТМ профессор-ўқитувчилари
касбий салоҳиятига берган баҳоси.
Ушбу саволга энг юқори – 25,1% билан 171 нафар респондент
ОТМда дарс берувчи профессор-ўқитувчиларнинг 80 фоизини ўз
мутахассислигини
яхши билувчи, юқори илмий-педагогик
салоҳиятга эга олим деб ҳисоблайди. Бироқ, ушбу натижалар
орасида 19,8% (135 нафар) респондентнинг
уларга дарс берувчи
профессор-ўқитувчиларнинг фақат 20 фоизинигина ўз мутахас-
сислигини яхши билувчи, юқори илмий-педагогик салоҳиятга эга
олим деб ҳисоблашлари тизимда жиддий камчиликлар борлигидан
далолат беради. Айниқса, бу ҳолатни талабалар томонидан қайд
этилиши таълим сифатига
эътиборни янада кучайтириш
зарурлигидан дарак бермоқда.
Талабаларнинг илмий грантлар ғолиби бўлиши ҳам бевосида
илмий раҳбарлар ва профессор-ўқитувчиларнинг иқтидорли
талабаларни илмий фаолиятга жалб қила олиши билан боғлиқ.
Сўров ўтказилган ОТМларда талабаларнинг илмий-тадқиқот
лойиҳаларидаги иштирокини аниқлаш мақсадида “Илмий грантлар
ғолиби бўлганмисиз ёки илмий лойиҳаларда иштирок этганмисиз”
55
деган савол билан мурожаат қилдик ва қуйидаги натижаларни олдик
(2.2.3-расм):
Do'stlaringiz bilan baham: