Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/68
Sana07.09.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1673825
TuriМонография
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   68
Bog'liq
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)

Германия олий таълим тизими Европадаги қадимий 
тизимлардан бири ҳисобланади. Ўрта асрларда Германия ерларида 
(федерал ерлар, князликлар) университетлар ташкил этила 
бошланди. 
Немисларнинг 
илк 
университети 
Ҳайделберг 
университети (Heidelberg universität) XIV асрда ташкил этилди. 1527 
йилда эса илк протестантизм университети сифатида Марбург 
университети (Pilipps universität Marburg) ташкил этилди. XIX асрда 
1
Қаранг: Cranfield D. et al. Knowledge management and higher education: A UK case study //The Electronic 
Journal of Knowledge Management. – 2008. – Т. 6. – №. 2.
2
Қаранг: Universities UK. International students in higher education: The UK and its competition. – 2014.


46 
Германия империясининг таъсирида немис федерал ерларидаги 
таълим стандартлари тизимга келтирила бошланди. Олий таълим 5 
йиллик тизимга келтирилди, баъзи йўналишлар (бошланғич таълим 
педагогикаси) эса 3 йиллик тизимда шаклланди.
1999 йилдан бошлаб Европанинг Болонья шартномаси жараёни 
ишга тушди ва умум Европа бўйича олий таълимни 
стандартлаштириш жараёнида Германия ҳам 2002 дан бошлаб, 
Олий таълимда бакалавриатура (BA) ва магистратура (MA) 
тизимлари жорий этилди. Фақат бир неча йўналишлар 
(ҳуқуқшунослик, тиббиёт ва бир неча педогогик соҳалар) анъанавий 
немис усулида таълим тизими сақлаб қолинди.
Таълим 
ва 
илмий-тадқиқот 
федерал 
вазирлиги 
(Bundesministerium für Bildung und Forschung) томонидан умумий 
федерал стандартлар ишлаб чиқилади ва федерал ерлар ўз қоида
ҳамда стандартларини киритишлари мумкин, шу билан биргаликда 
ҳар бир университет ўз стандартларини ўзи тузган ҳолда ўзи 
тасдиқлайди
1
.
Германияда олий таълимнинг яна бир ўзига хослиги унинг 
бепуллигидир. Ундан нафақат Германия фуқаролари, балки 
хорижий талабалар ҳам бепул таълим олиш ҳуқуқига эга 
ҳисобланади. Шу билан биргаликда олий таълимда немис ва инглиз 
тилларида таълим олиш имконияти мавжуд. Кўплаб ривожланган 
мамлакатларда олий таълим пуллик масалан АҚШ, Буюк Британия
Япония, Канада ва бошқалар. Нега Германияда олий таълим бепул 
ва унинг ўзига хослигини кўриб чиқсак. 
2018 йил ҳисобидан Германияда 2,8 млн талаба таҳсил олади. 
Бу Европа Иттифоқи бўйича энг катта кўрсаткич ҳисобланади. 
Умумий Европа бўйича олий таълимда таҳсил олаётганларнинг 
14,2% ташкил этади
2
. Бу кўрсаткичнинг юқорилиги – таълим 
харажатларини ошиши таълим сифатига таъсир қилмайдими деган 
1
Қаранг: Hüther O., Krücken G. Higher Education in Germany--Recent Developments in an International 
Perspective. – Cham : Springer International Publishing, 2018. – Т. 49.
2
A Practical Guide for International Students 6th Edition www.daad.de/deutschland 


47 
ҳақли савол туғилиши мумкин. Германия университетлари нафақат 
федерал ҳукуматдан молиялаштириш, маҳаллий федерал ерлар 
бюджетидан шу билан биргаликда ишлаб чиқарувчи билан 
ҳамкорликда ишлайди. Бунда дунёга машҳур компаниялар 
университетларга маблағ ажратишади. Ишлаб чиқарувчилар асосан 
университетларни 
илмий-тадқиқотларини 
молиялаштиришда 
иштирок этишади
1
.
Хорижий талабаларни қабул қилиш. Германиянинг ўзида 
таълим олмаган хорижий абитурентлар Германия олий таълим 
муассасаларида ўқиш учун ўзларида (secondary school) коллеж 
дипломига эга бўлишлари ёки ўз давлатларидаги олий таълим 
муассасида ўқиётган бўлишлари керак. Баъзи ҳоллларда ўзлари 
таълим олаётган ОТМга имтиҳон орқали кирганликларини 
исботловчи ҳужжат керак. Шу билан биргаликда, немис тилини 
билишлари ҳақидаги сертификатга эга бўлишлари лозим. Бундай 
сертификатни (German Language Proficiency Examination for 
Admission to Higher Education for Foreign Applicants (DSH) 
томонидан ёки герман ОТМ ўзлари томонидан ҳам тест олиниши 
мумкин. (Test Deutsch als Fremdsprache für ausländische 
Studienbewerber (TestDaF)). 

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling