Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/68
Sana07.09.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1673825
TuriМонография
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   68
Bog'liq
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)

Германия ОТМ кредит тизими. Германия ОТМда кредит 
системаси талабалар юкламасининг миқдорий кўрсатгичини 
билдиради. Бунда юклама бўйича кўрсатмалар, юклама соатлари 
(аудитория соатлар, амалий машғулот, мустақил таълим, амалиёт 
соатлари, имтиҳонлар вақтлари диплом ишига ажратилган соатлар 
ва б.) Бир академик йилга 60 кредит ажратилган ёки бир семестрда 
30 кредит мавжуд. Ўртача бир кредит талабалар юкламаси 25-32 
соатни ташкил этади. Бунда Фанлар бўйича кредитларда Европа 
1
Hufner K. Governance and funding of higher education in Germany //Higher education in Europe. – 2003. – Т. 
28. – №. 2. – С. 145-163. 


48 
кредит тизими баллари билан ишланади (European Credit Transfer 
and Accumulation System. ECTS)
1

Ўқув дастури. Ўқув курсининг таркибида ўқув режалари, ўқув 
қоидалари ўрин олган. Бунда ўқув курслари соати унинг 
тақсимланиши ушбу ўқув курсини муваффақиятли тугатишдаги 
билим, кўникма ва малаканинг стандартлари киритилади. 
Шунингдек, ўқув курсининг мажбурий ёки ихтиёрийлиги 
белгиланади. Шу билан биргаликда, талаба якуний имтиҳонга 
киришгача қанча аудитория соатлари ёки махсус курсларни 
тугатганлиги қоидалари берилади.
Таълим стандартлари даври. Бакалавр босқичи учун тўлиқ 
таълим даври 6, 7 ёки 8 семестрдан иборат, магистратура учун эса 
2,3 ёки 4 семетр тўлиқ курслар ҳисобланади. Германиянинг 
анъанавий таълим йўналишларида эса камида 10 семестр ёки 5 
йиллик таълим стандарти сақлаб қолинган ва унда бакалавр ёки 
магистр ажратилмаган ҳолда диплом берилади.
2
Ўқув курслари. Бакалавр таълимида курслари бакалавр 
академик даражасида юқори таълим стандартлари асосида ташкил 
этилиб касбга йўналтиришда керакли кўникма ва малакага эга 
бўлиш бўйича ишлаб чиқилади. Магистратурада эса, ўқув курслари 
керакли мутахассисслик бўйича ихтисослашган стандартлар 
асосида ишлаб чиқилиб бевосита амалиётга йўналган ёки илмий- 
тадқиқотга йўналган бўлан ҳолда олиб борилади. 
Ўқитиш методикаси. Дарс жараёнлари маърузалар, семинар-
лар, амалий машғулотлар, ишлаб чиқаришдаги амалий дарслар, 
ишлаб чиқариш амалиётлари тарзида олиб борилади. Маърузалар 
ўқитишнинг асосини ташкил этган ҳолда талаба билим олишининг 
асосини ташкил этади. Семинарлар эса билимни кучайтириш ва уни 
янада мустаҳкамлашда кўмакчи. Талабалар ўқув курси давомида 
1
Lu L. I. N. An Analysis of Academic Credit System in German Higher Education and Its Enlightenment to Credit 
System Construction in China //Higher Education of Social Science. – 2017. – Т. 12. – №. 2. – С. 32-36. 
2
Botte A. (2012) Challenges of educational reform in Germany and the potential role of Information Literacy 
Published by: Deutsches Institut für Internationale Pädagogische Forschung (DIPF) 


49 
ўзлари мустақил таълим олган ҳолда тақдимотлар ва лойиҳалар 
тайёрлашлари ва шунга баҳо олишлари ҳам мумкин. Амалиёт эса 
назарий билимларни қўллаш ва уни мустаҳкамлашда муҳим 
ҳисобланади.
Ўқув жараёнида технология. Федерал ва маҳаллий ҳукумат 
томонидан таълим сифатини яхшилаш мақсадида ўқув жараёнида 
мультимедиа технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш 
бўйича 2000-2004 йилларни қамраб оладиган дастурини амалга 
оширди. Ушбу дастурнинг узвий давоми сифатида 2005 – 2008 
йилларда эса “Таълимда сервис” тизимини олиб борди, бунда барча 
ОТМда электрон кутубхона ташкил этиш ва йирик халқаро 
кутубхоналарга аъзо бўлиш ишлари амалга оширилди. Бу эса талаба 
ва профессор ўқитувчиларнинг илмий фаолият олиб боришида катта 
олдинга қадам бўлди. 
Талабалар билимини баҳолаш. Талабалар билими ўқув 
стандартлари бўйича семестрга боғлиқ ҳолда талаба 180–240 кредит 
йиғиши лозим. Магистратура учун 300 кредит талаб қилинади. Шу 
билан биргаликда, малакавий амалиётдан ўтган бўлиши лозим. 
Бакалавр ва магистратурада мақола ёки битирув малакавий иш ёки 
диссертация ёзилади. Битирув малакавий ишига 12 кредитдан 
ошмаган ҳолда балл берилади магистрлик диссертациясига эса 15-
30 баллгача кредит олиш мумкин.
Ўзбекистон олий таълим тизимида Германия тажрибасидан 
нималарни ўрганишимиз мумкин? 
− Германия 
олий 
таълим 
муасассаларининг 
таълим 
дастурларини яратиш ва уни татбиқ этишда мустақиллиги; 
− Германия олий таълимида ўқув жараёнларининг ишлаб 
чиқариш жараёнига жуда яқинлиги; 
− олий таълимда ўқув дастурлари ишлаб чиқариш билан 
бевосита боғланган ҳолда тузилади ва шу стандартлар асосида 
ишлаб чиқилиши; 


50 
− Германия олий таълимида кредит системаси фанларни 
танлашда талабанинг деярли мустақиллиги; 
− Германия олий таълим муассасаларида фақатгина кадрлар 
тайёрлашга боғланиб қолмаганлиги, жуда катта илмий салоҳият 
яратилганлиги билан ҳам ажралиб туради. Германия олий таълим 
муасассалари қошида кўплаб лаборатория илмий марказ ва 
институтлар бирлашади. Бу талабаларнинг илмга бўлган интили-
шини ошириши ўқув жараёнини бевосита ушбу лаборатория ёки 
институтларда ҳам олиб бориш имконини яратади.
Умуман олганда, олий таълим ўқув жараёнининг ташкил 
этилиши талабаларнинг тадқиқотчилик кўникмаларини ривож-
лантиришга (ёки ривожланмасликка) бевосита таъсир кўрсатади. 
Шу боис ҳам ўқув жараёнини тўғри ташкил этилиши ва ўқув режаси 
ҳамда дастурларининг мукаммал ишлаб чиқилиши жуда муҳим. 
Юқорида Буюк Британия ва Германия олий таълим тизими ҳақида 
келтириб ўтилган кичик тавсифларимиз қиёслаш учун келтирилди.

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling