Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/68
Sana07.09.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1673825
TuriМонография
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   68
Bog'liq
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)

Лаборатория иши – талабанинг амалий кўникмаларини 
аниқлашга қаратилган назорат иши. Лабораторияда ишлаш 
жараёнида талаба маърузада ўтилган назарий билимларни 
амалиётга қўллаш имкониятига эга бўлади. Лаборатория ишини 
бажарилиши келажакда мустақил экспериментал тадқиқотлар олиб 
бориш учун асос бўлади
1
.
Экспериментал тадқиқот – янги билимларни эгаллашнинг 
самарали усули. Экспериментдан мақсад – назарий қоидаларни 
текшириш (бош ғоя, гипотезани асосланиши ёки рад этилиши) ва 
илмий-тадқиқот мазмунини кенгроқ ўрганишдир. Экспериментлар 
табиий ва сунъий бўлади
2
(ижтимоий-маданий ҳаёт, табиат билан 
боғлиқ экспериментлар ва лаборатория экспериментлари).
Диплом иши (битирув малакавий иши) – бакалаврлар 
тайёрлаш дастурининг якунловчи қисмида талаба томонидан 
йўналишнинг долзарб мавзусини ўрганишга бағишланган мустақил 
илмий-ижодий иш. Диплом иши охирги курсда тайёрланади ва 
ҳимоя қилинади. Диплом иши мавзуси талабанинг олдинги 
курслардан мутахассислик фанларини ўзлаштириш учун тайёрлаган 
курс иши мавзусига асосланишини эътиборга олиш керак. Диплом 
ишини барча йўналиш талабалари ёзиши мумкин, унда нафақат 
назарий билимлар, балки йўналишга оид амалий кўникмалар ҳам 
акс 
эттирилиши 
мақсадга 
мувофиқ
3

Европанинг 
қатор 
университетлари профессори Умберто Эконинг “Диплом ишини 
қандай ёзиш керак” номли қўлланмасида диплом ишини ёзишдан 
мақсад, тадқиқотни ташкил этиш, вазифаларни белгилаш, амалий ва 
методик вазифалар, мустақил ишни расмийлаштириш ҳамда бошқа 
жиҳатлар билан боғлиқ барча масалалар содда, батафсил, 
тушунарли баён этилган. Ушбу қўлланма билан танишиш нафақат 
1
Қаранг: Гергова И. Ж. и др. Виртуальные лабораторные работы как форма самостоятельной работы 
студентов //Современные наукоемкие технологии. – 2017. – №. 1. – С. 94-98. 
2
Қаранг: Аганов С. С., Керимов Ш. А. Экспериментальные исследования технологических основ развития 
физической культуры у обучающихся в вузах ГПС МЧС России. – 2020.
3
Қаранг: Умберто Э. Как написать дипломную работу //Гуманитарные науки: Учебно методическое 
пособие/Пер. с ит. Е. Костюкович.–М.: Книжный дом «Университет. – 2003. – Т. 2.


32 
талабаларга, балки битирув ишига илмий раҳбарлик қилувчи, уни 
баҳоловчи ўқитувчи-мутахассислар учун ҳам фойдали эканлигини 
эътиборга олиш лозим
1
.

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling