Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолияти натижалари


Download 2.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/68
Sana07.09.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1673825
TuriМонография
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   68
Bog'liq
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)

1.4. Талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолияти натижалари
Олий таълимда таҳсил олиш жараёнида ҳар бир талаба 
фанларни ўзлаштириш орқали илмий-тадқиқотнинг муайян 
шаклларини бажаради. Жумладан, реферат, мустақил иш, курс иши, 
битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияларини 
тайёрлаш ўзига яраша тадқиқот олиб боришни талаб этади. Санаб 
ўтилган илмий-ижодий ишлар бевосита ўқув жараёни билан боғлиқ 
бўлганлиги боис, эркин илмий-тадқиқот ҳисобланмайди. Илмий 
ижодкорлик қобилиятига эга талабалар ўқув жараёнидаги ушбу 
вазифаларни бажариш давомида берилган тадқиқот ишлари 
(реферат, курс иши, битирув малакавий иши, магистрлик 
диссертацияси ва ҳоказо)ни ҳақиқий ижодий жараёнга айлантира 
олиши билан тадқиқотчилик кўникмаларини намоён қиладилар. Бу 
эса, мустақил ижодий тадқиқотнинг дастлабки кўринишлари – 
илмий мақола ва тезисларнинг яратилишига сабаб бўлади. Демак, 
юқоридаги фикрларимизга асосан талабалар томонидан олиб 
бориладиган илмий-тадқиқот фаолияти натижаларини икки 
хусусиятга кўра фарқлаб олишимиз мумкин: 
1. 
Талаба 
томонидан 
бевосита 
ўқув 
юкламасини 
ўзлаштириш мақсадида бажарилган илмий-тадқиқот ишлари. 
Буларга – реферат, курс иши, лаборатория иши, битирув малакавий 
иши ва магистрлик диссертацияси кабиларни киритиш мумкин. 
Ушбу тадқиқот ишлари талабанинг касбий малакаларини 
ўзлаштирганлиги билан ўлчанади (баҳоланади). 
2. Талабанинг йўналиш ёки мутахассисликка оид мустақил 
изланишлари асосида ишлаб чиқиладиган илмий-тадқиқот 
натижалари. Булар қаторига тезис, мақола ва монография кабиларни 
киритиш мумкин. Ушбу илмий натижалар ўқув жараёнининг 
баҳолаш тизими билан доим боғлиқ бўлмайди, бу эса маълум 
маънода талабаларнинг мустақил илмий-тадқиқот олиб боришга 
бўлган қизиқишларини пасайтиради. Бу ҳолатни ҳам олий таълим 
тизимидаги ислоҳ қилиниши лозим бўлган масалалардан бири деб 


30 
ҳисоблаймиз. Республикамизда талабалар томонидан нашр 
эттирилган тезис, мақола ва монография кабилар олий таълимда 
асосан, давлат ва номдор стипендияларга тавсия этишда эътиборга 
олинади. Бу эса, ўзлаштириши аъло бўлмаган, бироқ тегишли соҳада 
иқтидор ва қобилиятга эга ёшларнинг илмий қизиқишларини 
рағбатлантирилишига тўсқинлик қилади.
Ююқорида келтириб ўтилган илмий-тадқиқот ишлари 
мазмунига қисқача тўхталиб ўтсак.
Реферат – мавзу бўйича бир неча адабиётлар (ёки битта манба) 
асосида тайёрланадиган қисқа ахборотлар жамланмаси
1
. Ёзилиш ва 
баён этиш услубига кўра реферат бошқа мустақил ишлардан 
таркибий жиҳатдан соддароқ тайёрланиши билан фарқланади. 
Шунинг учун нафақат олий таълимда, балки умумий ўрта таълимда 
ҳам фан мазмунини ўзлаштиришда ўқувчилардан реферат тайёрлаш 
талаб қилиниши мумкин. Реферат мустақил илмий-тадқиқот 
фаолиятининг бошланғич шакли бўлиб, бунда ўқувчида мавзу 
бўйича керакли манбаларни топиш, улардан ўз тадқиқоти учун 
керакли фикрларни ажратиб олиш (иқтибос олиш) ва ўз 
муносабатини 
билдириш 
кўникмаларини 
шакллантиради. 
Рефератда танланган мавзу бўйича илмий ахборотлар жамланади, 
унда илмий янгилик бўлиши шарт эмас.
Рефератга нисбатан бирмунча мураккаб мустақил иш шакли бу 
курс ишидир. Курс иши – талабанинг тегишли фаннинг долзарб 
мавзусига бағишланган, мустақил илмий-тадқиқот иши. У йўналиш 
(ёки мутахассислик) ўқув режасидаги талабанинг ўқув юкламаси 
таркибига киради. Олий таълимда олиб бораётган илмий-педагогик 
фаолиятимиз давомида курс ишини тайёрлаш ва ҳимоясини ташкил 
этиш бўйича Низом лойиҳасини ишлаб чиққанмиз (Низом билан 
Иловада тўлиқ танишиш мумкин) ва ўқув жараёнига татбиқ этиб 
келинмоқда.
1
Бушенева Ю. Как правильно написать реферат, курсовую и дипломную работы. – Litres, 2022. -С. 9. 


31 

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling