Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбeк номидаги


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/30
Sana11.10.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1698651
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30
Bog'liq
Ўзбекистонда экология соҳасига кадрлар тайѐрлаш тизимини

Умумий ўрта таълим тизимида умумтаълим фанлари таркибига 
Барқарор тараққиѐт учун таълимга оид 28 та янги мавзу ҳамда 185 соатлик 
мавзулар таркибига тушунча ва билимлар киритилган. 2015-2016 ўқув йили 
учун чоп этилган 1-синф ―Атрофимиздаги олам‖, 4-синф ―Табиатшунослик‖, 
5-синф 
―Ботаника‖ 
ва 
―Табиий 
география‖ 
бошланғич 
курси 
дарсликларининг мазмунига атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий 
ресурслардан оқилона фойдаланиш мавзулари киритилди. Республика бўйича 
ташкил этилган 211 та «Баркамол авлод марказлари»даги тўгаракларнинг
4 та йўналишидан бирида экологик таълим фаолияти йўлга қўйилиб, уларга 
ўқувчилар жалб этилган. «Табиатда инклюзив машғулотларни ўтказиш» 
бўйича амалий услубий қўлланма, «Иқлим ҳақида», «Экология ва Барқарор 
тараққиѐт таълими» каби ўқув-услубий материаллар тўплами ишлаб 
чиқилган. Қўлланмаларнинг электрон нусхаси Интернет тармоғига 
жойлаштирилиб, электрон дискларда таълим жараѐнида фойдаланишга 
тақдим этилган
23

Шу билан бирга экологик таълим бўйича «Яшил мактаблар», «Мактаб 
маҳаллий кун тартиби-21», «Яшил истеъмолчи» ва бошқа лойиҳаларни 
амалга ошириш борасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг илғор 
тажрибаларини ўрганиш ва оммалаштириш юзасидан изланишлар олиб 
22
http://www.uznature.uz/?q=ru/node/2704 
23
 http://www.uznature.uz/?q=uz/node/2117 


27 
борилмоқда. Мазкур лойиҳаларга оид тавсиялар ва услубий қўлланмалар 
ишлаб чиқилиб, умумтаълим ўрта мактабларига услубий ѐрдам сифатида 
юборилди. Улар барқарор ривожланиш тамойилларини мактаб фаолияти 
дастурларига тез ва уйғун интеграция қилиш имконини бермоқда. 
Барқарор тараққиѐт мақсадларидаги таълимни ўрта махсус таълим 
тизимида таҳсил олувчи талабалар ўртасида кенг тарғиб қилиш, уларнинг бу 
борадаги билим ва кўникмаларини ошириш, энг яхши тажрибалар билан 
таништириш мақсадида коллеж ҳамда лицейларда мунтазам равишда 
учрашувлар, семинарлар, конференциялар ташкил этилади. 
Олий таълим тизимида Барқарор тараққиѐт таълими Концепциясини 
амалга ошириш ―Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси‖ фани барча 58 та 
олий таълим муассасалари ва уларнинг 15 та филиаллари ўқув режаларига 
мажбурий ўқитиш орқали амалга оширилмоқда. Мазкур курснинг ҳажми
130-150 соатни ташкил қилади. Ундан ташқари география, биология, кимѐ 
каби табиий-илмий фанлар йўналишларида экология ва атроф-муҳит 
муҳофазаси чуқурлаштирилган тарзда ўқитилади.
Бундан ташқари, Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигида ишлаб 
чиқариш технологиялари ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ўқув-
услубий бирлашма таркибида «Барқарор тараққиѐт бўйича таълим» тармоғи 
ташкил этилди. Шу билан бирга Барқарор ривожланиш мақсадларида таълим 
бўйича 18 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланмалар, услубий тавсиялар ва 
рисолалар, болалар учун китоблар, фотоалбомлар чоп этилди, видеофилм 
ҳамда видеороликлар тайѐрланди
24

Хулоса қилиб айтганда, барқарор ривожланиш – келажак авлод 
улушини сақлаган ҳолда ҳозирги замон кишисини экологик хавфсиз, 
иқтисодий таъминланган ва ижтимоий муҳофазаланган муносиб ҳаѐт тарзини 
таъминловчи жараѐн ҳисобланади. 
24
http://www.uznature.uz/?q=uz/node/2117 


28 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling