Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбeк номидаги
Download 1.11 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистонда экология соҳасига кадрлар тайѐрлаш тизимини
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кириш Мавзунинг долзарблиги.
Хулоса ва тавсиялар ....................................................................... 74
Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати .......................................... 78 Иловалар 3 Кириш Мавзунинг долзарблиги. Ҳеч бир инсон табиат бойликларидан фойдаланмасдан яшай олмайди. Ҳар биримизнинг, жамиятнинг ҳаѐти бевосита табиат билан боғлиқдир. Бироқ, бугунги кунга келиб инсониятнинг табиатга нисбатан салбий муносабатлари оқибатини гувоҳи бўлмоқдамиз. Дунѐнинг бир қисмида сув тошқинлари, зилзилалар юз бераѐтган бўлса, бошқа қисмида ўрмон ѐнғинлари содир бўлмоқда. Бу каби глобал муаммолар табиат бойликлардан экологик оқибатларни ҳисобга олмаган ҳолда фойдаланиш натижасида ўтган асрнинг иккинчи ярмида авж ола бошлаган эди. Таъкидлаш жоизки, табиатга етказилган узоқ муддатли ножўя таъсир натижасида табиий мувозанат бузилди. Бугунги кунга келиб эса, инсоният тараққиѐти, унинг эртанги куни айнан шундай масалаларни ҳал қилишни талаб қилмоқда. Айни чоғда экологик муаммоларни ҳал этишда тежамкор, экологик тоза технологияларни жорий қилиш, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини изчил олиб бориш ѐки соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар уларни ҳал этишда етарли эмаслигини кўрсатмоқда. Бунда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳаси бўйича ҳақиқий кадрлар фаолиятининг аҳамияти ҳам ниҳоятда юқори. Ўзбекистонда экология соҳасига кадрлар тайѐрлаш асосан мустақиллик йилларида бошланган. Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича муҳим ҳуқуқий, ташкилий ва ижтимоий- иқтисодий чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва амалга оширилди. Атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни бевосита тартибга солувчи 15 дан зиѐд дан зиѐд қонун, табиий ресурсларнинг айрим турларидан фойдаланиш механизмлари ва шартлари, шунингдек, давлат экологик экспертизасини амалга ошириш, турли тоифадаги қўриқланадиган ҳудудларни ташкил қилиш ва уларда алоҳида фойдаланиш режимини ўрнатиш тартиб-таомиллари ва бошқа 4 масалаларни белгилаб берган 30 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди ва амал қилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ―Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида‖ги, ―Таълим тўғрисида‖ги қонунлар ҳамда Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури, шунингдек, бошқа қатор ҳужжатлар экология соҳасига кадрлар тайѐрлаш тизимининг ҳуқуқий асосини ташкил этади. Бироқ ҳозирги кунга келиб, таълим тизимида амалга оширилган ислоҳатларга қарамай, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият юритувчи мутахассислар етишмаслиги ҳамда бу бўйича илмий тадқиқотларнинг етарли эмаслиги аниқланган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиѐев Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида ―Ҳаммамиз яхши тушунамизки, олдимизда турган кенг кўламли вазифаларни бажариш учун кадрлар билан ишлашнинг бутун тизимини такомиллаштиришга доир бир қатор ишларни албатта амалга оширишимиз керак 1 ‖, деб таъкидлаганлари бежизга эмас. Чунки ҳозирги ривожланишимизнинг асосини инсон омили белгилаб бермоқда. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган ―2017- 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси‖ нинг тўртинчи йўналиш тўртинчи банди ―Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш‖ деб номланди ва кейинги беш йилда Ўзбекистоннинг узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ислоҳотлар йўналиши белгилаб олинди. Бундан ташқари Ҳаракатлар стратегиясида глобал иқлим ўзгаришлари ва Орол денгизи қуришининг қишлоқ хўжалиги ривожланиши ҳамда аҳолининг ҳаѐт фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш 2 ҳамда атроф-табиий муҳит, аҳоли саломатлиги ва 1 http://www.president.uz/uz/lists/view/111 Шавкат Мирзиѐевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи 2 http://lex.uz/docs/3107036#3108187 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда ПФ- 4947-сонли Фармони «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 3-устувор йўналиши 3-банди 5 генофондига зиѐн етказадиган экологик муаммоларни олдини олиш 3 масалалари ҳам кун тартибига қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги «2017 — 2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2916-сонли Қарорида кўзда тутилган масалаларни амалга ошириш ҳам республикада экология соҳасига кадрлар тайѐрлаш тизимини таҳлил қилиш ва янада такомиллаштиришни талаб этади. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling