Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбeк номидаги


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/30
Sana11.10.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1698651
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Ўзбекистонда экология соҳасига кадрлар тайѐрлаш тизимини

Давлат ва жамият — таълим ва кадрлар тайѐрлаш тизимининг 
фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширувчи кадрлар 
тайѐрлаш ва уларни қабул қилиб олишнинг кафилларидир. 
Узлуксиз таълим малакали рақобатбардош кадрлар тайѐрлашнинг 
асоси бўлиб, таълимнинг барча турларини, давлат таълим стандартларини
кадрлар тайѐрлаш тизими тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш муҳитини ўз 
ичига олади. 
Фан юқори малакали мутахассислар тайѐрловчи ва улардан 
фойдаланувчи, илғор педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб 
чиқувчи. 
Ишлаб чиқариш кадрларга бўлган эҳтиѐжни, шунингдек уларнинг 
тайѐргарлик сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни 


14 
белгиловчи асосий буюртмачи, кадрлар тайѐрлаш тизимини молия ва 
моддий-техника жиҳатидан таъминлаш жараѐнининг қатнашчиси.
Давлат ва жамият узлуксиз таълим ва кадрлар тайѐрлаш тизими барча 
учун очиқ бўлишини ва ҳаѐт ўзгаришларига мослашувчанлигини 
таъминлайди
11

Айтиб ўтилганидек, Ўзбекистон Республикасида Кадрлар тайѐрлаш 
Миллий дастури рўѐбга чиқарилмоқда, таълим, шу жумладан, олий таълим 
ривожланиши кўрсаткичлари молиявий жиҳатлар, ѐшларни таълим 
хизматлари билан қамраб олиш ва битирувчилар бандлигини кенгайтириш, 
турли йўналишдаги таълим муассасалари моддий-техника базасини 
ривожлантириш бўйича яхши томонга ўзгармоқда. 2012 йили Тошкент 
шаҳрида ўтказилган ―Билимли ва ақл-заковатли етук авлодни тайѐрлаш ─ 
мамлакатни барқарор ривожлантириш ва модернизациялашнинг муҳим 
шарти‖ номли халқаро конференцияда бизнинг узлуксиз таълим моделимиз 
кўплаб давлатларда эталон сифатида эътироф этилганлиги ҳам, албатта, 
бежиз эмас.
Таълим ва тарбия масалалари доимо давлат сиѐсатининг энг муҳим 
устувор йўналишларидан бири бўлиб келган. Президентимиз Шавкат 
Мирзиѐев президентлик лавозимига сайланганларидан кейинги халқ 
вакиллари билан илк расмий учрашувларида ―Биз таълим ва тарбия 
тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида 
такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб 
биламиз‖
12
, дея таъкидлаган эдилар. Зеро, ҳар қандай ислоҳотларнинг 
самарали амалга оширилиши бевосита инсон омили, яъни кадр масаласига 
боғлиқ. Бугунги кунда жамият тараққиѐтида инсон капиталининг роли ортиб 
бормоқда. Жаҳон банкининг 192 мамлакат доирасида олиб борган 
тадқиқотлари маълумотларини оладиган бўлсак, ҳозирги пайтда умумий 
бойликнинг 20 фоизи табиий бойликлар, 16 фоизи моддий капитал ва 64 
11
Ўзбекистон Республикасининг ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖-Т.:Ўзбекистон, 1997 йил 
12
http://www.press-service.uz/uz/lists/view/2 ―Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат 
Мирзиѐевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган 
тантанали маросимдаги маърузаси‖ 


15 
фоизи инсон капитали ҳиссасига тўғри келмоқда. Ривожланган 
мамлакатларда эса инсон капиталининг ҳиссаси 80 фоизгача етади
13
. Бундан 
кўринадики, бутун мамлакат тараққиѐти ѐки таназзули шу давлат 
аҳолисининг таълим сифати даражасига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи йўналиш тўртинчи 
банди ―Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш‖ деб номланиб, 2017 йил 
―Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили‖ Давлат Дастурида ушбу 
банд бўйича 9 та энг муҳим масалалар ҳал қилиниши кўзда тутилган эди. 
Ушбу масалалар таълим тизимини мактабгача таълим муассасидан то олий 
таълим муассасасигача такомиллаштиришни ўз ичига қамраб олади. 
Ўзбекистон Республикасининг кадрлар тайѐрлаш соҳасидаги давлат 
сиѐсати рақобатбардош мутахассисларни тайѐрлашни таъминлаш даражасига 
эришиши лозим бўлган мукаммал тизимни яратишга йўналтирилгандир. 
Республикадаги кадрлар тайѐрлаш бутун бошли тизимини яратиш ва 
ривожлантириш стратегияси жамият ва давлатнинг малакали рақобатбардош 
кадрларга эҳтиѐжини таъминлашни назарда тутади. Ушбу стратегия тизимли-
тузилмали ѐндошув асосига қурилган бўлиб, кадрлар тайѐрлаш тизими 
миллий моделини барпо этишга ва унинг самарали ишлашига имконият 
яратиб берувчи асосий тамойиллар, бош йўналишлар ва шартлар воситасида 
рўѐбга чиқарилади. 
Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган кадрлар тайѐрлаш соҳасидаги 
ислоҳотларга тўлиқ назар ташлайдиган бўлсак, унинг ҳаѐтимизда содир 
бўлаѐтган ўзгаришлар, истиқбол ва жамият талаблари билан қанчалик 
боғлиқликда ривожланаѐтганини кўришимиз мумкин. 21 йил олдин Кадрлар 
тайѐрлаш Миллий дастурида кўзда тутилган вазифаларни амалга оширилиши 
тўхтовсиз давом этмоқда.
13
―2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси ―Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили‖да амалга оширишга оид Давлат 
дастурини ўрганиш бўйича илмий-услубий рисола‖, Тошкент, 2017. 190-бет. 


16 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling