Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбeк номидаги


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/30
Sana11.10.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1698651
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30
Bog'liq
Ўзбекистонда экология соҳасига кадрлар тайѐрлаш тизимини

 
 


36 
1.3.1-жадвал. 
Таълим дастури тақсимоти 
Назарий таълим 
128 ҳафта 
Аттестациялар 
18 ҳафта 
Таътиллар 
33 ҳафта 
Малака амалиѐти 
20 ҳафта 
Битирув малакавий иши (лойиҳаси) 
6 ҳафта 
Жами 
204 ҳафта 
Барча турдаги аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув ишларини ўз 
ичига олган ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми ҳафтасига 54 соат қилиб 
белгиланади. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда (кундузги) ўқиш шакли 
учун аудитория машғулотларининг энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соатгача 
қилиб белгиланиши мумкин. 
Ўқитишнинг меъѐрий муддати тўрт йил бўлгани ҳолда ўқув жараѐни 
204 ҳафта давом этиши зарур. 
Ўқиш даврининг умумий ҳажми қуйидагича тақсимланади: 
 назарий таълим 63-70 %; 
 аттестация 8-10 %; 
 таътил 12-16 %; 
 битирув иши 2-3 %. 
Назарий таълим ҳажми ―Гуманитар билим соҳаси‖га мувофиқ фанлар 
блоклари бўйича қуйидагича тақсимланади: 
 гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар – 15-23 %; 
 математик ва табиий фанлар – 8-25 %; 
 умумкасбий фанлар – 33-50 %; 
 ихтисослик фанлар – 10-15 %; 
 қўшимча фанлар – 5-7 %. 
 
 


37 
Фан дастури 
Фан дастури меъѐрий ҳужжат сифатида Олий таълим муассасаларида 
таълим фаолиятининг асоси бўлиб хисобланади. Унда ўқув фанлари бўйича 
талабалар томонидан ўзлаштириладиган асосий билим ва зарурий 
кўникмалар назарда тутилади.
Фан дастури икки турга бўлинади:
1) Намунавий ўқув дастури;
2) Ишчи ўқув дастури. 
Намунавий ўқув дастури - ўқув режадаги аниқ фанлар бўйича давлат 
таълим стандартларига асосан таянч ОТМларининг тегишли кафедралари 
томонидан ишлаб чиқиладиган, ўқув материалларни ўзлаштиришга ва 
ўқитиш мазмунига қўйиладиган мажбурий талабларни ўз ичига оладиган 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 
тасдиқланадиган, ОТМлари бакалавриат таълим йўналишлари ва 
магистратура мутахассисликлари талабалари учун тавсия этиладиган 
меъѐрий ҳужжат хисобланади.
Намунавий ўқув дастури Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 
буйруғи билан таянч этиб белгиланган олий таълим муассасалари 
кафедраларида тегишли фан соҳасидаги етук олимлар, мутахассислар ва 
тажрибали профессор-ўқитувчилардан ташкил топган ижодий гуруҳ 
томонидан тузилади. 
Ишчи ўқув дастури ОТМнинг аниқ бир бакалавриат таълим йўналиши 
ѐки магистратура мутахассислиги талабалари учун ўқув режадаги аниқ бир 
фан бўйича ўқув дастурига асосан профессор-ўқитувчилар томонидан ишлаб
чиқиладиган, фаннинг мазмунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган, 
мавзуларнинг ўқитиш кетма-кетлигига риоя қилинган холда фанга 
ажратилган соатлар аниқ кўрсатилган меъѐрий ҳужжат хисобланади.


38 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling