Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбeк номидаги


Ўзбекистон Республикасида экология соҳасига кадрлар


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/30
Sana11.10.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1698651
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30
Bog'liq
Ўзбекистонда экология соҳасига кадрлар тайѐрлаш тизимини

1.3. Ўзбекистон Республикасида экология соҳасига кадрлар 
тайѐрлашнинг меъѐрий-ҳуқуқий асослари 
 
Мамлакатимизда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасига, 
умуман олий таълим тизимида кадрлар тайѐрлаш соҳанинг қуйидаги асосий 
меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида олиб борилади: 
 «Таълим тўғрисида»ги қонун; 
 Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури
 улар асосида ишлаб чиқилган давлат таълим стандартлари; 
 малака талаблари; 
 ўқув режа; 
 фан дастурлари; 
 ўқув-услубий мажмуа ва ўқув адабиѐтлари.
Мазкур меъѐрий ҳужжатлар олий таълимни ташкил этиш тартиби ва 
мазмунини белгилайди.
Олий таълимнинг давлат таълим стандарти 
Олий таълимнинг давлат таълим стандарти бакалавр ѐки магистр 
тайѐрлаш асосий таълим дастурини ўзлаштиришни амалга оширишда 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги олий таълим муассасалари учун 
талаблар мажмуасини ифодалайди. 
Таълим соҳаси учун давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда 
қуйидаги ҳужжатларга асосланилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг ―Таълим тўғрисида‖ги Қонуни. 
Тошкент, 1997 й., 29 август, №463-1. 
2. Ўзбекистон Республикасининг ―Кадрлар тайѐрлаш Миллий 
дастури‖. Тошкент, 1997 й., 29 август, №463-1.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ―Узлуксиз 
таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий 
этиш тўғрисида‖ги 1998 йил 5 январдаги 5 – сонли Қарори.


29 
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ―Олий 
таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида‖ги 2001 йил 
16 августдаги 343-сонли Қарори.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ―Ўзбекистон 
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини 
такомиллаштириш тўғрисида‖ги 2004 йил 20 июлдаги 341-сонли Қарори.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Олий таълим 
муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори 
малакали мутахассислар тайѐрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ги 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сонли Қарори.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий малакали илмий 
ва илмий-педагог кадрлар тайѐрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини 
янада такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сонли 
Фармони.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Чет тилларни ўрганиш 
тизимини янада такомиллаштириш чора - тадбирлари тўғрисида‖ги 2012 йил 
10 декабрдаги ПҚ-1875-сонли Қарори. 
9.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ―Олий ўқув 
юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог 
кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ги 2012 йил 28 декабрдаги 365-сонли Қарори
10. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
―Ахборот-
коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайѐрлаш тизимини янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 2013 йил 26 мартдаги ПҚ-
1942-сонли Қарори. 
Таълим соҳаси учун давлат таълим стандартини қўлланиш соҳаси.
Олий таълимнинг давлат таълим стандарти муайян таълим соҳаси 
бўйича олий маълумотли бакалавр (магистр)лар ўқув режа ва фан 
дастурларининг 
ўзлаштирилишини 
амалга 
оширишда 
Ўзбекистон 


30 
Республикаси ҳудудидаги барча олий таълим муассасалари учун талаблар 
мажмуини ифодалайди.
Таълим соҳаси учун Давлат таълим стандартларида:
− қўлланилиш соҳаси; 
− давлат таълим стандартини ишлаб чиқиш асослари;
атамалар, таърифлар, қисқартмалар;
− таълим соҳаси битирувчиларининг касбий фаолиятларининг 
таснифи. 
Бакалавриат таълим йўналишининг малака талаблари 
Олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишининг малака талаблари 
– таълим йўналиши бўйича олий маълумотли бакалаврлар тайѐрлаш, ўқув 
режа ва фан дастурларининг ўзлаштирилишини амалга оширишда 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча олий таълим муассасалари учун 
талаблар мажмуини ифодалайди.
Таълим йўналиши учун малака талабларида:
1. бакалавриат таълим йўналишининг умумий таснифи;
2. қўлланиш соҳаси;
3. таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятларининг 
таснифи;
4. таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг тайѐргарлик даражасига 
қўйиладиган умумий талаблар;
5. бакалаврларнинг тайѐргарлик даражасига қўйиладиган умумий 
талаблар;
6. таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг касбий фаолиятларига 
қўйиладиган малака талаблари;
7. таълим йўналиши ўқув режаси ва фан дастурлари мазмунига 
қўйиладиган умумий талаблар;
8. таълим йўналиши ўқув режа фанлари блоклари мазмунига 
қўйиладиган умумий талаблар;


31 
9. малакавий амалиѐтга қўйиладиган талаблар;
10. таълим йўналиши ўқув режасидаги юклама ҳажми;
11. малака талабларининг амал қилиш муддати ўз мужассасмини 
топади.
Хусусан, 5630100 – Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар 
ва соҳалар бўйича) бакалавриат таълим йўналишининг малака талаблари 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг
603-сон буйруғи билан 2017 йил 24 августда тасдиқланган. Унга кўра, 
5630100 – Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар 
бўйича) бакалавриат таълим йўналишининг умумий тавсифи қуйидагича 
белгиланган: 
5630100 – Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар 
бўйича) бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалаврлар тайѐрловчи олий 
таълимнинг таълим дастури амалга оширилади, уни назарий ва амалий 
машғулотларини тўлиқ ўзлаштирган, якуний давлат аттестациясидан 
муваффақиятли ўтган шахсга ―бакалавр‖ малакаси (даражаси) ҳамда олий 
маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги расмий ҳужжат (лар) берилади.
Ушбу таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятининг 
соҳалари қуйидагилардан иборат: фан соҳасидаги бакалавриат таълим 
йўналиши бўлиб, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг 
ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ 
илмий тадқиқот институтлари, оммавий ахборот воситалари, давлат 
бошқарув органлари, ўрта, ўрта махсус касбий таълимнинг давлат ва 
нодавлат муассасаларида комплекс масалаларни ечиш. 
5630100 – Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар 
бўйича) бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий 
фаолиятларининг объектлари: локал, регионал, миллий ва глобал табиий, 
антропоген, табиий-хўжалик, экологик-иқтисодий, ижтимоий ва ишлаб 
чиқариш тизимлари, барча турдаги хўжалик фаолияти экологик таркабий 
қисмларнинг бошқарилиши, назорати, мониторинги, таълим, маориф ва 


32 
аҳоли саломатлиги, демографик жараѐнлар, барча даражадаги барқарор 
ривожланиш дастурлари, табиатни муҳофаза қилиш бўйича муаммолар. 
Ушбу таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолияти 
қуйидагиларни қамраб олади: 
− Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ илмий-
тадқиқот институтларида; 
− табиатни муҳофаза қилиш билан шуғулланувчи ташкилотларда; 
− Ер ресурслари, давлат кадастри ва картография давлат қўмиталарида; 
− Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги идоралар ҳамда 
―Экоҳаракат‖ республика ва вилоят бўлинмаларида; 
− экологик туризм ва сервисни республикамизда ривожлантиришга 
йўналтирилган идора ва ташкилотларда; 
− ишлаб чиқариш корхоналарида; 
− экологик йўналишдаги нодавлат ташкилотлари ва давлат бошқаруви 
идораларида комплекс масалаларни ечиш. 
5630100 – Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар 
бўйича) бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий 
фаолиятларининг турлари: 
 илмий тадқиқот; 
 лойиҳа-технологик; 
 сервис хизматини кўрсатиш; 
 ишлаб-чиқариш-технологик; 
 ташкилий-бошқарув; 
 педагогок (умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими 
тизимида); 
 турли хизматлар кўрсатиш. 
5630100 – Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар 
бўйича) бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий 
тайѐргарликдан кейин қуйидаги: 
− 5А630101- Атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар бўйича); 


33 
− 5А630102 - Экология (тармоқлар ва соҳалар бўйича); 
− 5А630103 - Саноат чиқиндиларини тозалаш (рекуперация); 
− 5А630104 - Оқава сувларни тозалаш ва сув ресурсларини муҳофаза 
қилиш мутахассисликлари бўйича икки йилдан кам бўлмаган 
муддатда магистрарурада ўқишни давом эттириши мумкин. 
Шунингдек, 
бакалавр 
ўрнатилган 
тартибда 
олий 
таълим 
муассасаларида ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда 
тармоқ ИТИларида мустақил изланувчи сифатида илмий-тадқиқот олиб 
бориши мумкин. 
Бакалаврларнинг тайѐргарлик даражасига қуйидаги умумий талаблар 
қўйилади: 
− 
дунѐқараш билан боғлиқ тизимли билимларга эга бўлиши; 
гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар асосларини, жорий давлат 
сиѐсатининг долзарб масалаларини билиши, ижтимоий муаммолар ва 
жараѐнларни мустақил таҳлил қила олиши; 
− 
Ватан тарихини билиши, маънавий миллий ва умуминсоний 
қадриятлар масалалари юзасидан ўз фикрини баѐн қила олиши ва илмий 
асослай билиши, миллий истиқлол ғоясига асосланган фаол ҳаѐтий нуқтаи 
назарга эга бўлиши;
− 
табиатда ва жамиятда кечаѐтган жараѐн ва ҳодисалар ҳақида 
яхлит тасаввурга эга бўлиши, табиат ва жамият ривожланиши ҳақидаги 
билимларни эгаллаши ҳамда улардан замонавий илмий асосларда ҳаѐтда ва 
ўз касб фаолиятида фойдалана билиши; 
− 
инсоннинг 
бошқа 
инсонга, 
жамиятга, 
атроф 
муҳитга 
муносабатини белгиловчи ҳуқуқий ва маънавий мезонларни билиши, касб 
фаолиятида уларни ҳисобга ола билиши; 
− 
ахборот йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш 
усулларини эгаллаган бўлиши, ўз касб фаолиятида мустақил асосланган 
қарорлар қабул қила олиши;


34 
− 
тегишли 
бакалавриат 
йўналиши 
бўйича 
рақобатбардош 
умумкасбий тайѐргарликка эга бўлиши; 
− 
янги билимларни мустақил эгаллай билиши, ўз устида ишлаши ва 
меҳнат фаолиятини илмий асосда ташкил қила олиши; 
− 
битта хорижий тилни эркин сўзлашув даражасида эгаллаган 
бўлиши; 
− 
соғлом турмуш тарзи ва унга амал қилиш зарурияти тўғрисида 
илмий тасаввур ҳамда эътиқодга, ўзини жисмоний чиниқтириш уқув ва 
кўникмаларига эга бўлиши лозим. 
Ўқув режаси 
Ўқув режаси – олий таълимнинг муайян йўналиши ѐки мутахассислиги 
бўйича ўқув фаолияти турлари, ўқув фанлари, курсларининг таркиби, уларни 
ўрганишнинг изчиллиги ва соатлардаги ҳажмини белгилайдиган норматив 
ҳужжат хисобланади. Олий таълим тизимида ўқув режа норматив ҳужжат 
бўлиб у иккига бўлинади.
Ўқув режа – олий таълим муассасаларининг аниқ бир таълим 
йўналиши ѐки магистратура мутахассислиги учун ўрнатилган тартибда 
Давлат таълим стандартларига асосан таянч олий таълим муассасаларининг 
тегишли 
кафедрасининг 
етук 
профессор-ўқитувчилари 
томонидан, 
шунингдек, турдош олий таълим муассасаларининг шу соҳа бўйича юқори 
малакали
мутахассисларини хамда кадрларнинг буюртмачиларини жалб 
этган ҳолда ишлаб чиқиладиган меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжат хисобланади.
Ўқув режа ўқув жараѐнини аниқлаштирадиган энг асосий ҳужжат 
бўлиб, унда блокларнинг номлари, ўқув фанларининг номлари, ҳажми, 
фанларнинг ўқитиш кетма-кетлиги, ўтиладиган дарс машғулотларининг 
(маъруза, семинар, амалий машғулот, лаборатория) турлари, жорий
аттестациялар, малакавий амалиѐтлар, таътиллар, давлат аттестациялари ва 
малакавий битирув ишларининг химояси кўрсатилади. 


35 
Ишчи ўқув режа – олий таълим муассасасининг аниқ бир таълим 
йўналиши ѐки магистратура мутахассислиги учун намунавий ўқув режага 
асосан ҳар ўқув йили учун ишлаб чиқиладиган ва ўрнатилган тартибда 
ОТМнинг ректори (ўқув ишлари бўйича проректори) томонидан 
тасдиқланадиган ўқув жараѐнининг меъѐрий ҳужжати хисобланади.
Тегишли таълим йўналишлари ва магистратура мутахассислик-
ларининг ишчи ўқув режалари Олий таълим муассасаларида ўқув жараѐни 
графигини тузиш учун асос бўлиб хисобланади. ОТМ ўқув жараѐни 
графигида тегишли белгилар асосида хар бир курс учун хафта кунлари, 
ойлари, назарий таълим, амалиѐт, якуний назорат, таътиллар кўрсатилади.
5630100 – Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар 
бўйича) бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси ва фанлар дастурлари 
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан узлуксизлик ва 
узвийлик таъминланишини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилиши ва 
талабаларнинг қуйидаги мажбурий фанлар блокларини ўзлаштирилишини 
назарда тутиши зарур: 
 гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий; 
 математик ва табиий-илмий; 
 умумкасбий; 
ихтисослик
 қўшимча. 
Касб фаолияти кўникмаларини эгаллаш учун малака амалиѐтлари 
ўтилиши назарда тутилиши шарт. Ўқув режалар мажбурий ўқув фанлари 
билан бир қаторда талабалар танлаган фанларни ҳам ўз ичига олиши зарур. 
5630100 – Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси (тармоқлар ва соҳалар 
бўйича) бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакаларвларни тайѐрлашнинг 
таълим дастури таълимнинг кундузги шакли бўйича 4 йил ўқишга 
мўлжалланган бўлиб, қуйидаги вақт тақсимотига эга (2-жадвал): 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling