Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбeк номидаги


 Экология соҳасига кадрлар тайѐрлашнинг жаҳон тажрибаси


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/30
Sana11.10.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1698651
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   30
Bog'liq
Ўзбекистонда экология соҳасига кадрлар тайѐрлаш тизимини

2.1. Экология соҳасига кадрлар тайѐрлашнинг жаҳон тажрибаси 
 
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 2017-2021 
йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг амалга оширилиши 
давлат ва жамият қурилишини изчил такомиллаштиришни таъминлаш, 
иқтисодиѐт тармоқларини ривожлантириш суръатларини жадаллаштириш
илғор инновацион ва илм-фан ютуқларига асосланган технологиялардан 
фойдаланган ҳолда замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга 
йўналтирилган ишларга янгича суръат берди. Бу муҳим мақсадлар юқори 
малакали мутахассислар, педагог ва илмий кадрлар тайѐрлаш тизимини 
илғор хориж тажрибасини ўрганиш ва унинг энг яхши ютуқларини давлат ва 
жамоат тузилмалари, иқтисодиѐт тармоқларида татбиқ этиш асосида жиддий 
қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш заруратини тақозо этади. 
Экология соҳасига кадрлар тайѐрлаш бўйича ривожланган мамлакатлар 
ҳам ўзига хос тажрибага эга. Дунѐда атроф муҳит масалаларига ўтган 
асрнинг 50-60-йилларида эътибор берила бошлади. Бунга АҚШдаги ―Буюк 
кўллар‖ сувининг ифлосланиши, Лондонда атмосферада смогнинг пайдо 
бўлиши, Японияда Минамата касаллигининг келиб чиқиши туртки бўлди. Бу 
ҳолатлар олимларнинг атроф муҳит масалалларига эътибор беришни талаб 
эта бошлади. Шундан сўнг ўтган асрнинг 60-йилларида дастлаб Америкада, 
кейин Европа мамлакатлари ва Японияда атроф муҳитни муҳофаза қилувчи 
ташкилотлар, агентликлар тузилди. 1972 йилда Швеция пойтахти 
Стокголмда БМТнинг Бутунжаҳон ―Атроф муҳитни муҳофаза қилиш‖ 
Конференцияси чақирилди. Мазкур конференцияни халқаро ҳамжамиятнинг 
экологик дунѐқарашидаги туб бурилиш нуқтаси, дейиш мумкин. Айнан шу 
конференциядан бошлаб давлатлар ўртасидаги муносабатларда атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш масалалари алоҳида баҳс ва музокаралар мавзуига 
айланиб қолди ва соҳага мутахассислар тайѐрлаш бошланди.
Ўзбекистонда ҳам 1998 йилда Табиатни муҳофаза қилиш Давлат 
Қўмитаси тузилди ва шу бўйича кадрлар тайѐрлашга эътибор кучайди. 


39 
Қуйида Ўзбекистон ҳамда бир қанча ривожланган давлатларда эколог 
мутахассисларни тайѐрлаш тажрибаси қиѐсий тарзда ўрганилди. 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling