Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети титриметрик анализ усуллари


Download 0.58 Mb.
bet21/23
Sana09.05.2020
Hajmi0.58 Mb.
#104467
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Titrimetriya labaratoriya


КОМПЛЕКСОНОМЕТРИК ТИТРЛАШ МЕТОДИ

Методнинг моҳияти. Комплексонометрик титрлаш методи металл катионларининг комплексонлар билан комлекс бирикма хосил қилиш реакциясига асосланган. Бунда жуда барқарор, сувда яхши эрувчан ички комплекс бирикмалар ҳосил бўлади. Титриметрик анализда асосан этилендиаминтетраацетат кислотаси (ЭДТА) нинг натрийли тузи ишлатилади. Уни кўпинча трилон-Б ёки комплексон III деб ҳам аталади. Комплексон III нинг молекуляр формуласи қуйидагича:

Бу тузнинг ионланиш константаси катта бўлиб, металлар билан ҳосил қилинган комплекснинг барқарорлиги металларнинг хусусиятига боғлиқ. Ички комплекс тузнинг ҳосил бўлишида металл ионлари карбоксил гуруппадаги водород атомлари ўрнини эгаллайди, азот атомлари билан эса координацион боғ ҳосил қилади ва реакция аммиакли буфер аралашма муҳитида олиб борилади:
Ме2+2Y2-2NH3МеY2-+NH4+
ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ: ЭДТА НИНГ 0,05Н ЭРИТМАСИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА РУХНИНГ СТАНДАРТ ЭРИТМАСИ БИЛАН СТАНДАРТЛАШ.

Керакли асбоблар: техник тарози, аналитик тарози (KERN ABJ-NM/ABS-N), титратор (EasyPlus Titration, Mettler toledo)
ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ: ЭДТА НИНГ ТАХМИНИЙ 0,05 н ЭРИТМАСИНИ ТАЙЁРЛАШ

ЭДТА нинг катионлар билан комплекс ҳосил қилиш реакцияларидаги эквивалент массаси молекуляр массасининг ярмига тенг:

ЭЭДТА= М/2 =372,2:2=186,1 г/экв

1,0 л 0,05 н эритма тайёрлаш учун 186,1005=9305 г ЭДТА, 500 мл тайёрлаш учун эса, 9,305500/1000=4,653 г ЭДТА олиш керак бўлади.



ЭДТА эритмасини тайёрлаш усули. ЭДТА нинг ҳисобланган тортимини техник тарозида тортиб олиб, эритма сақлаш колбасига солинади, устига 500 мл дистилланган сув қуйилади ва тўла эригунча аралаштирилади. Агар лабораторияда ЭДТА нинг юқори концентрацияли эритмаси тайёр ҳолда бўлса, унда суюлтирилиб тайёрлаш ҳам мумкин.

РУХНИНГ БИРЛАМЧИ СТАНДАРТ ЭРИТМАСИНИ РУХ МЕТАЛИДАН ТАЙЁРЛАШ

Рухнинг керакли тортимини ҳисоблаш. Рухнинг ЭДТА билан реакциясидаги эквивалент массаси моль массасининг ярмига, яъни 65,37:2=32,69 г/экв га тенг. Демак, 250 мл 0,05 н рух эритмасини тайёрлаш учун рух металидан 32,690,05:4 = 0,4086 г олиш керак бўлади.

Эритмани тайёрлаш усули. «Кимёвий тоза» Рух метали гранулаларидан техник тарозида 0,4-0,5 г оралиғидагисини танлаб, сўнгра аналитик тарозида аниқ тортиб олинади. Тортимни 250 мл ли ўлчов колбасига солинади, устига, 5-6 мл конц. НC1 ва 5 мл сув қуйилади. Рухнинг ҳаммаси эриб бўлгач, колбанинг белгисигача сув солиб аралаштирилади.

Рух эритмасининг нормаллиги қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади.


-рухнинг массаси
Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling