Оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида эса, модданинг эквиваленти, унинг шу реакцияда бириктириб олган ёки чиқарган электронлар сони билан аниқланади. Масалан:
МnО4-+8H+5е=Мn2++4H2О да
МnО4-+4H++3е=МnО2+2H2О да
Билвосита титрлашда эса модданинг эквиваленти бошқачароқ аниқланади. Масалан, Cr2О72-+6J-+14H+=2Cr3++3J2+7H2О реакциясида ҲCл бўйича К2Cr2О7 нинг эквиваленти Э=М/14 бўлиши керак эди. Лекин реакцияда ажралиб чиққан J2 ни титрланади. Шунинг учун га тенг. Шунга ўхшаш КJО3+5КJ+6HCI=3J2+6КCI+3Н2О яни JО3-+5е+6Н+=J-+3Н2О да бўлмоғи керак эди. Лекин ажралиб чиққан йодни Nа2S2О3 билан титрлангани учун га тенг.
Агар эритманинг ҳажми (V) унинг нормаллиги (N) га кўпайтирилса, 1 н лик эритманинг эквивалент ҳажми топилади. Масалан, 20 мл 0,1 н эритма (20х0,1=2) 2 мл 1 н эритма (2х1=2) га тўғри келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |