Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
ЎРТА АСРЛАРДА ЎРТА ОСИЁ, ЎРТА ВА ЯҚИН ШАРҚ МАМЛАКАТЛАРИДА ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ, ДИНИЙ ФИКРЛАР ТАРАҚҚИЁТИ
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
3. ЎРТА АСРЛАРДА ЎРТА ОСИЁ, ЎРТА ВА ЯҚИН ШАРҚ МАМЛАКАТЛАРИДА ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ, ДИНИЙ ФИКРЛАР ТАРАҚҚИЁТИVIII—XIII асрларда Ўрта Осиёда ижтимоий-фалса фий фикрлар ўз тараққиётининг гуллаб яшнаган дав рини кечирди. Бу жараёнга Ўрта ва Яқин Шарқ мам лакатларидаги илмий, фалсафий, ижтимоий-сиёсий,диний таълимотлар ҳам катта таъсир кўрсатди. Уму ман олганда ўша даврларда Ўрта Осиё, Ўрта ва ЯқинШарқ мамлакатларидаги ижтимоий-фалсафий фикр лар бир-бири билан боғланган яхлит жараён сифатидаривожланди. Унда қадарийлар, муржиъалар, мутазилава Каломдан иборат рационалистик ва инсонпарвар лик йўналишдаги диний-фалсафий оқимлар, тасав вуфнинг орифлик таълимоти тарафдорлари, «софараб-мусулмон фалсафаси» — машшоийунлар (Кин дий, Яҳъё ибн Ади, Насриддин Тусий, Ибн Бажжа,Ибн Туфайл, Ибн Рушд), Демокритнинг эмпирик та биатшунослик фалсафаси йўналишидаги табиийунлар(Жобир, Эроншаҳрий, Розий, Беруний, Абу-л-Бара кот), амалий сиёсат, давлат ва ахлоқ фалсафаси (АбуҲанифа, Абу Юсуф ал-Хирожий, Мавардий, Форо бий, Ибн Мискавайх, Ибн Сино, Кайковус, Низом ул-Цулк, Насриддин Тусий, Саъдий, Ҳофиз), мантиқ шунослик ва ҳозирги семантик мантиқ фалсафасийўналишидаги фалсафа (Матта ибн Юнус, Юханнабинни Хайлон, Форобий, Абу Сулаймон Мантиқий ас-Сижжистоний, Ибн Сино, Насриддин Тусий, хуру фийлар, Мир Саид Шариф Журжоний), фан, фалса фий ва диний таълимотларни қиёсий ўрганувчилар(Ибн ан-Надим, Абу Абдуллоҳ Котиб Хоразмий,Абдулкарим аш-Шаҳарастоний, Байҳақий, Ибн Хал ликон, Ибн аби Усайбиъа, ал-Форисий ал-Фаҳрий)каби оимлар таъсири катта бўлди. а) Урта аср Шарқ фалсафасининг диний, илмийасослари.Ислом тарқалиб, мустаҳкамланган VII—VIII аср ларда мусулмон маданияти асосан Қуръонни ёд олиш,ўрганиш, шарҳлаш, уни воъизлик, ҳотиблик орқалитаргиб ва ташвиқ этиш, Муҳаммад салоллоҳу алайҳавасалламнинг ҳаёти ва хатти-ҳаракатлари, энг муҳимкўрсатмалари тўкрисидаги Ҳадисларни тўплаш, систе малаштириш, шархлаш, уларнинг ишончли (саҳиҳ) ис нодларини топиш, тарихлар (Ибн Ҳишом, Ибн Исҳоқ,Ибн Саъд, Ал-Воқидий Сира ва Тарихлари) ўқишетакчи бўлган, тафсирлаш тузишга киришилган. Ма дина, Макка, Куфа, Басра, Дамашқ, Бағдод ва бошқашаҳарларда дастлабки мусулмончилик диний-маданийва меъморчилик обидалари (Байтул-Ҳикма, пайғамбарқабри, Каъба ибодатхонасини — яъни Байтуллоҳнитаъмирлаш, масжид, мақбаралар, шаҳидлар қўйилганмуқаддас жойлар) вужудга кела бошлаган эди. Куфа ва Басрада араб тили наҳви ва сарфи мак таблари (Ҳалил ибн Аҳмад, Мусанна, Сибавайҳий вабошқалар), мусулмончилик жамоасининг маданийҳаёти, ақидалари, маросим ва талабларини ўрганишкенг ривожлана бошлаган эди. Таҳорат, тавоф қи лишнинг, ҳажга боришнинг сон-саноқсиз тартиблари,кийим-кечак, шахсий, оилавий ҳаёт ва жамоатчиликўртасида ўзни тутиш, давлат арконлари, маъмурларбилан муносабатлар, раъийятнинг бурч ва мажбурият ларини ипидан-игнасигача баён қилиш, рўза, закотқоидалари, маъракаларни ўтказиш тартиботлари иш лаб чиқилди. Ислом динининг фалсафий ғоялари ривожланиши га Шарқ-халқларининг исломдан олдинги ижтимоий фалсафий қарашлари ҳам таъсир этди. IX—X асрларда эса имомлар Абу Ҳанифа, ИбнАнас, Абу Юсуф, Муҳаммад аш-Шайбон, Шофеъий,Ибн Ханбаллар мужтаҳидлик кўрсатиб, ислом ва ша риатдаги асосий тўрт мазҳабларни туздилар. ИмомларИбн Можа, Абу Довуд, Абу Иса ат-Термизий, Исмоил Бухорий, Насаъий ва бошқа мўътабар сиймолар пай ғамбар ҳадисларини йиғиб, системалаштириб, улар нинг иснодларини, саҳиҳларини аниқлаб, илмий тад қиқ қилдилар. Айни пайтда Табарий, Саъолибий,Фаҳриддин Розий, Замахшарий, Байзовий, Абдураҳ мон ал-Ижжий ва бошқалар Қуръон тафсирчилигинисанъат даражасига кўтардилар. Мусулмон маданияти нинг энг муҳим қисми — диний қавмлар, мазҳаб ваоқимларни, турли мафкуравий-ғоявий таълимотларниқиёсий ўрганишда Ибн Ан-Нодим, Хоразмий, ал-Во ситий Фарғоний, Абу-л-Ҳасан ал-Ашъарий, Бағдодий,ан-Навбаҳтий, Беруний, Ибн Ҳазм, Муҳаммад аш Шаҳарастоний, Муҳаммад аш-Шахризурий, Муҳаммадал-Фаҳрий ва бошқалар асосли илмий-назарий нати жаларга эришдилар. Бундан ташқари, Абу-л-Ҳасан ал-Ашъарий, АбуМансур Матуридий Самарқандий, Боқиллоний, АбуҲомид ал-Раззолий, Фаҳриддин Розий, Абдураҳмонал-Ижжий, Саъдуддин Тафтазоний, Абу Ҳафс-Умаран-Насафий ва бошқа қатор ақоидлар исломнинг ило ҳиёт фалсафасини — Каломни ишлаб чиқиб, шариатақидавий — дунёқараш асосларига, шарт-шароит, та раққиёт суръатларига мослаша оладиган йўналиш бер дилар. Бу эса Ислом, Калом «ҳукмронлик қилган» ўртааср мусулмон маданияти, маънавий ҳаёти, айниқса ди ний мафкураси ўз даври учун мисли кўрилмаган коя вақарашлар, эътиқодларнинг тенг мавқеълиги (мафкура вий плюрализми), эътиқодий бағри кенглик ва сабр тоқатлилик, хурфикрлиликни туғдирди. Шу эътиқодийбакри кенглик туфайли ал-Наззом, Жоҳиз, Абу-ал Аъло ал-Мааррийларнинг ўз эътирофларига кўра, му сулмону-ғабр, несторию-яҳудий, буддачию-маниҳейларбир мажлисда, бир дастурхон атрофида еб-ичиб, қат тиқ мунозара қилиб, ҳақиқатни аниклашда маърифат ли баҳс-мунозаралар олиб бора олганлар. Мана шундай жиддий методологик ва мафкуравийкенг қамровлилик туфайли мусулмон фалсафасинингдиний компонентида ҳам дунёвий-рационалистик ваинсонпарварлик майллари кучайди, умумбашарийаҳамият касб эта бошлади. Ислом Каломи яҳудий ванасоро динлари, жаҳон диний-фалсафий фикри, ма дднияти, маънавий ҳаётига, Ғарбий Оврўпо илоҳиётфалсафаси тараққиётига жуда катта таъсир кўрсатди.Хусусан Абу Мансур Матуридий ас-Самарқандий,Абу-л-Ҳасан ал-Ашъарий, Абу-л-Қоҳир ал-Бағдодий, Абу Ҳомид ал-Ғаззолийлар Улуғ Альберт, Фома Ак винский, У. Оккам, В. Овернский, Сигер Барабантскийва бошқалар учун мўътабар маънавий устозлар санал ган. Умуман, рационализм ва инсонпарварлик майл ларининг қайтадан жонланишига, Уйғониш даври нинг асосий ғоялари бўлиб қолишларига туртки бер ганлар. Шу билан биргаликда, мусулмон маданиятининг, ислом ва шариатнинг сиёсий давлат тузуми концепцияси (ал-Мавардий), ҳуқуқий системаси — Шариат (Қудурий, Узгандий ал-Фарғоний — «Қозихон», Марғиноний — «Ҳидоя») ишлаб чиқилиб, ниҳоясига етказилди (XII аср). Жаҳон ҳуқуқшунослигвда катга ўрин тутган, мусулмон дунёси ҳуқуқчилиги системаси — Шариатни балоғат даражасидаги мукаммалликка етказган «Бурхон-уд-дин» (яъни «Ислом ва шариатнинг рад қилиб бўлмайдиган, мутлақ исботи») фахрли унвони соҳиби Абу-л-Ҳасан Али ибн Абу Бакр ибн Абу-л-Жалил ал-Фарғоний ар-Риштоний ал-Маргиноний (Ваф. 1097 йил)дир. Марғиноний машҳур ҳуқуқшунослар сулоласидан етишиб чиққан, Риштон, Марғинон, Бухоро, Самарқанд ва бошқа шаҳарларда Нажмудцин Абу-л-Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий, Ибн Маъоз «ас-Садри аш-Шаҳид» Хусомиддин Умар ибн Абдуллоҳ ибн Умар ва Абу Умар ибн Усмон ибн Али-ал-Пойкандий каби энг буюк фақиҳдардан фиқҳни ўрганган. Ҳадис илмини улуғ муҳаддис Абу Иса ат-Термизий (Ваф. 892 йил) ҳадислари асосида Зиёуд-дин Абу Муҳаммад Саъйид ибн Асъад даврасида, ҳамда ал-Ҳасан ибн Али ал-Марғиноний қўлида ўрганган ва аста-секин фмқҳ илмига ўтган. Унинг улуғ фақиҳ бўлиб етишишида Шариат назариётчилари Абу Ҳанифа, Муҳаммад аш-Шайбон, айниқса Имом алҚудурий (Ваф. 1029 йил) ва унинг «ал-Муҳтасар» номли шариатда жуда мўътабар ҳисобланадиган манбавий китоби асосий рол ўйнаган. Унинг асосий асарлари: «Нашр ал-мазҳаб», «Китаб ут-Тажнис», «алМазид», «Китаб-ул-фараиз», «Мухтарат-ун-навазил», «Мансих-ул-ҳажж», «Шарх-ул-Жомеъ-ул-кабир», «Бидаят-ул-мубтадий», (8-жилд), унинг муҳтасари ҳисобланмиш 4 жилдлик «ал-Ҳидоя фил-фуруъ» ёки «алҲидоя фи-ш-шарҳ-ул-бидая»лардир. «Ал-Ҳидоя» ўрта асрларда ҳам, ҳозирги кунлардаҳам нафақат Шариат Қомуси, Қонун чиқариш асоси,балки умуман ҳар қандай ҳуқуқий таълим ва таҳсилнинг ибтидоси сифатида шариатдаги ҳанафия ҳуқуқиймактабига эргашувчи, унга амал қилувчилар учунгинаэмас, балки Шариатдаги барча мазҳаблар учун ҳам ан дазавий манбаадир. «Ал-Ҳидоя» ва умуман ўзининг бутун ҳуқуқий-ил мий меъросида Марғиноний Шариат ҳуқуқчилигинисистемалаштириб, қуйидаги йўналишларда назарий методологик ечимлар беради: 1. Ижтимоий-иқтисо дий муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини ўрганиш.2. Мулкчиликнинг турли шакллари — вақф, давлат,хусусий ва шахсий мулкчилик шакллари, умуман мо лиявий фаолиятнинг конституциявий асосларини ўр ганиш. 3. Жиноят ва жазонинг ижтимоий ва ҳуқуқийҳодисалар сифатидаги ҳуқуқий мақомини тадқиқэтиш. 4. Фуқаролик ҳуқуқи назарияси ва амалиётиниўрганиш. 5. Қозилик ва процессуал қоидалар тартибо ти, тизими ва таркибини ўрганиш ва ҳ. к. Марғинонийнинг ва умуман Шариатнинг ҳуқуқиймеросини, демократик қадриятлари ва анъаналариниўрганиш мустақилликка эришган миллатимизда сиё сий онг, маданият, ҳуқуқий хотирани тиклаш, қонун чилик тўғрисида халқимиз, миллатимизга хос бўлганзукколик, оқиллик ва қатъийликни жонлантиришга вадемак, ҳозирги замон ҳуқуқий жамиятини қуриш иши га ҳам хизмат қилади. Ўрта аср мусулмон жамияти, давлати, оиласи, уму ман раъийяларнинг сиёсий ва маданий, ижтимоий, ах лоқий ҳуқуқий муносабатлари, дунёвий қадриятлари,талаб ва мажбуриятларига сиёсий, ҳуқуқий, динийасослар яратиб берилди. Эндиликда ислом фақат ди ний эътиқоднигина эмас, балки умуман мусулмон жа мияти фуқароларининг турмуш тарзи, руҳияти, қад риятлари, онги ва тафаккури, ҳуқуқий-ахлоқий муно сабатларининг мажмуьаси сифатида ўзининг жуда кенгижтимоий, илмий, тарбиявий, ахлоқий, маданий-ком муникатив функцияларини бажара бошлади. Ҳозиргиисломдаги замона, шарт-шароитларга мослаша олишқобилиятининг ғоявий-гносеологик илдизлари айнимана шу олиб аралаётган даврда шаклланган. Ўрта Осиё, Урта ва Яқин Шарқ халклари умуминсо нйй маданиятининг, умуман ўрта аср мусулмон жа миятининг ижтимоий, миллий, маданий бир бутунлигиҚуръЪни Карим, Ҳадиси шариф ва Ҳидояи муқаддас даги қуйида келтириладиган суралар, оятлар, ҳадислар,шариат кўрсатмаларида ўз аксини топган. Қуръони Каримда марҳамат қилинади: «Бандала римга айтгинки, улар энг гўзал сўзлардан сўзлашсин лар». «Дарҳақиқат, Биз Одам болаларини азиз-мукар рам қилдик ва уларни барру-баҳрда-қуруклик ва ден гизда чиқариб қўйдик, ҳамда уларга ҳалол-пок нарса лардан ризқу-рўз бердик ва уларни ўзимиз яратган жу да кўп жонзотлардан афзал-устун қилиб қўйдик»; «Зи нога яқинлашманглар! Чунки бузуқликдир — энг ёмонйўлдир»; «... ўлчаган вақтларингизда ўлчовни тўла тў кис қилинглар ва тўғри тарозида тортинглар!»; «Ерюзида кибр-ҳаво билан юрмагин! Чунки сен ҳаргизерни тешиб кетолмайсан ва бўй-бастда тоғларга етол майсан» (ал-Исро-53; 70; 32; 35; 37). «...молини қа риндош-уруғларига, етим-есирларга, мискин-бечора ; ларга, йўловчи-мусофирларга, тиланчи-гадоларга вақулларни озод қилиш йўлида берадиган..., аҳдлашган ларида аҳдларига вафо қилувчилар ва хусусан оғир енгил кунларда ва жангу-жадал пайтида сабр-тоқатқилгувчилар яхши кишилардир»; «Одамларни алдабфитнага солиш ўлдиришдан ёмонроқдир...» «Оллоҳбайъни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган» (ал-Бақара 177; 191; 219-220; 275); «Оллоҳ иймон келтириб, яхшиамаллар қилган зотларга эса ажрларини комил суратдаберур, Оллоҳ зулм қилгувчиларни севмайди»; «Оллоҳбандалармга зулм қилувчи эмасдир» (Ол-Имрон — 57;182). Булар чуқур инсонларварликни ифодаловчимаънавий қадриятлардир. Кўриниб турибдики, Қуръони Каримда мусулмон лар жамоаси турмуш тарзи, руҳияти, бурч ва мажбу риятларини, одоб-ахлоқ маданиятини, ҳуқуқий муно сабатларни биринчи навбатда инсонпарварлик ва ан чагина ҳаётий самаралилик нуқтаи-назаридан аниқлабберилди. Айни пайтда, Қуръони Каримда барча ижти моий-оилавий-интим муносабатлар — инсоннинг Ол лоҳга ва бошқа инсонларга бўлган муносабатлари анашу юксак Инсонпарварликни рўёбга чиқаришга қара тилган адолат асосида қурилиши, адолатга Оллоҳнингҳам, инсонларнинг ҳам бирдек риоя этиши зарурлигиғояси қатъий ифодаланган. Шу билан бирга, Қуръони Каримда Муҳаммад сал лоллаҳ ааайҳи васалламнинг барча араб ва араб бўлма ганларни ҳақ, маърифат йўлига бошлаш, айниқса, му сулмонликни қабул қилмаган қавм ва миллатлар биланбўлган муносабатларни Ақл, Инсонпарварлик ва адо лат юзасидан қуришдан иборат улуғ вазифаси кўрсатилган. «Бас, ўзинг яхши билмаган нарса ҳақида аслоМендан сўрамагин... Мен сенга жоҳил нодонлардан бўл масликни буюраман» (Худ-46); «Динга зўрлаб (кири тиш) йўкдир. (Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди»;«Оллоҳ мўминларнинг дўстидир. Уларни қоронғу зул матлардан ёруғлик-нурга чиқаради» (Бақара — 256;257) «Динсиз кимсалар бир-бирларига дўст-ҳамкор дирлар». «Агар (шу ҳукмга) амал қилмасангизлар, ердафитна ва катта фасод бўлур» (Анфол-73): «(Эй Муҳам мад), агар мушриклардан биронтаси сиздан ҳимоя сў раса, бас, уни ҳимоя қилинг, токи Оллоҳнинг каломи ни эшитсин. Сўнг уни ўзи учун тинч бўлган жойгаетказиб қўйинг. Бу уларнинг билмайдиган қавм бўл ганлари учундир» (Тавба-6); «Ҳар бир миллат учунпайғамбар бўлур» (Юнус-47); «Агар парвардигорингизхоҳласа эди, бутун Ер юзидаги барча кишилар иймонкелтирган бўлур эдилар. Ахир сиз одамларни мўминбўлишга мажбур қилурмисиз. Оллоҳнинг изну-ирода сисиз ҳеч бир жон мўмин бўла олмас» (99—100 Юнус):»... биз сизларни ўзингиз истамаган ҳолда маж бур қилаоламизми?!... Ва мен иймон келтирмаган ки шиларни қувмайман ҳам» (Худ-28-29): «Пайғамбарларзиммасида фақат очиқ-ойдин етказиш бордир»: «(ЭйМуҳаммад), Парвардигорингизнинг йўли — динига до нолик ва чиройли панд-насиҳат билан даъват қилинг!Улар билан энг гўзал йўлда мужодала-мунозара қи линг» (Наҳл-35; 125); «Айтинг»: (Бу Қуръон Парварди горнинг томонидан (келган) Ҳақиқатдир. Бас, хоҳла ган киши иймон келтирсин, хоҳдаган кимса кофирбўлсин» (Каҳф — 29); «(Эй инсонлар), сизларнингмиллатингиз — динингиз, ҳақиқатда бир диндир» (Ан биё-92) Бу инсонпарварлик ва ҳаётий йўналиш моҳиятан ваайниқса амалий жиҳатдан Муҳаммад саллоллоҳ алайҳавассаламнинг муҳим кўрсатмалари, ўгит ва йўл-йўриқ лари ҳамда турмуш тарзи, одат ва қилиқлари ҳақидагиэнг мўьтабар Ҳадис Шарифларда ўз ифодасини топ ган. Ҳадиси Шарифларда мусулмон жамоаси ҳаётинингбарча томонлари бўйича муфассал кўрсатмалар бор.Биз улардаги маданият, илм-фан, фалсафа тараққиётиуЧун катта аҳамиятга эга бўлганларини кўрсатиб ўта миз. . «Йлмни Чинда бўлса ҳам қидириб топ»; «Олимнингсиёҳи шаҳид қонидан аълороқдир»; «Илм олиш ҳарбир мусулмон эр ва хотин учун фарздир»; «Илмнимушриклар оғзидан бўлса ҳам ўрганинглар»; «Илмгабешикдан то қабрга киргунларингча интилингиз»; «Ерюзидаги уламолар бамисоли осмондаги юлдузлар каби дир. Ерда ҳам, сувда ҳам уларга қараб йўл топилади.Юлдузлар ботса, йўлчилар адашиши мумкин»; «Илм ни ўрганиш ҳар бир мўмин учун фарздир. Илм толибиучун ҳамма нарса ҳатто денгиздаги балиқлар ҳам гуно ҳини сўраб истиғфор айтади»; «Ёшликда олинган би лим тошга ўйилган нақш кабидир»; «Менинг-назарим да ибодатга қараганда илмнинг фазилати ортиқдир.Диндаги энг яхши хислат — бу тақводорликдир»;«Илмга нисбатан гўё чўпон каби посбон бўлинглар,лекин илмни фақат ривоят қилувчи бўлманглар;» «Ки ши илм бобида нафақат ўзидан юқори ёки тенгдошла ридан, балки ўзидан паст бўлганлардан ҳадис олмагун ча етук муҳаддис бўла олмайди»; «Мен илмни хорлабсултону амирлар эшигига олиб бормайман. Агар амир га илм керак бўлса, болаларини уйимга ёки масжидим га юборсин!» (Кейинги икки хабар Исмоил Бухо рийнинг ўз с}'зларидир). Буларга Қуръони Каримдагиқуйидаги кўрсатмаларни қўшсак илм-фан, маърифат,маданиятга интилишга нақадар катта аҳамият берил ганлигини билиб оламиз. Қуръони Каримда марҳаматқилинади: «Оллоҳ таолло сизларнинг ораларингиздаэътиқодлилар ва билим ато қилинганларни афзал қи лади: «иймон келтирганлар, билимдонлар — ҳақиқатОллохдан эканлигини биладилар» (Мужодала — 12). Бундан ташқари Ҳадиси Шарифларда турли қавм, миллатлар, динларга тааллуқгш кишиларнинг Оллоҳ олдидаги тенглиги, уларга нисбатан, умуман кишилар ўртасидаги муносабатларни адолат, инсонийлик асосида қуришга, одоб-ахлоққа оид кўрсатмалар ҳам бор. «Қора танли халкларни ҳам дўст тутаверинглар, зеро улардан учтаси жаннат аҳлининг улуғларидан бўлурлар: Луқмони Ҳаким, Нажоший, Муаззин Билол Хабаший», «Тангри наздида энг маъқул жиҳод — золим подшоҳга айтилган ҳақ сўздир»; «Енглар, ичинглар, садақа қилинглар, аммо исрофгарчиликка ва фаҳрга ўтманглар»; «Ҳар бир нарсани бузувчи офати бордир. Диннинг офати «ёвуз ҳокимлардир»; «Ҳеч ким ҳеч кимдан ортиқ эмас. Ортиқлик фақат дину диёнатда ва солиҳ ишларда бўлиши мумкин. Беҳаё сўзловчи, бахил, қўрқоқ одам учун бошқа ёмон сифатлар иккинчи даражалидир»; «Кимки бирор мўминга озор берса, гўё у менга озор берган бўлади»; «Золимнинг золимлигинибилиб туриб, унга ёрдам бериш учун у билан биргаюрган одам исломдан чиқиб қолади». Бу фикрлар ин сон, унинг қадри-қиммати масаласи ислом фалсафаси да асосий ўрин олганини кўрсатади. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling