Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
г) Инсон ҳаёти, ўлими ва мангулиги муаммолари
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
г) Инсон ҳаёти, ўлими ва мангулиги муаммолари.Ҳар қандай жонли мавжудот сингари инсон ҳаёти нинг ниҳояси борлиги, бошқа мавжудотлардан фарқлиўлароқ у ўзининг охир-оқибатда ўлимга маҳкумлигинианглаши ҳам фалсафий муаммолар доирасига киради.Бу — тасодифий ҳол эмас. Инсон ҳаёти ва ўлими ма салалари асотирлар ва динларда ҳам марказий ўринниэгаллаган. Кишиларда дастлаб ўлимдан қўрқиш туйғу си кучли бўлган. Кейинроқ асотирий диний тасаввур лар воситасида бу жараён «мажбурий» эканлиги ҳақи даги эътиқод билан алмашинди. Асотирларда ҳайвон лар ҳам, кишилар ҳам ўладиган тана ва ўлмас руҳга эгадеб кўрсатилган. Руҳ нозик, номоддий табиатга эга бў либ, ўзида инсон вужуди тимсолини гавдалантирган. У йўқолмайди, ўлмайди ва ўз маконида яшайди, ҳамда ўзжойини алмаштириб туради. Баъзи диний таълимот ларда тана ўлгач, руҳ бир жонзотдан иккинчисига ўтибтуриши кўрсатилган. Турли фалсафий йўналишлар ва мактаблар ҳаёт ваўлим масалаларини турлича тушунтирганлар. Фалсафатарихида айрим буюк файласуфлар учун бу масалаларшахсий ҳаёт тақдирини ҳал қилиш билан боғлиқ бўл ган. Масалан, Суқротнинг ўз ўлимига розилиги ҳақи даги қарори унинг ҳаёти учунгина эмас, балки унданкейинги фалсафий муаммолар ривожланиши учун аҳа миятга эга бўлган. Афлотун бу қарорда файласуф учунўз ҳаётини олижаноблик билан тугатиш имкониятиникўрган. Унинг фикрича инсон эзотерик (маънавий)мавжудот сифатида илоҳий моҳиятга эга. Бу унингўзини устида ишлаши, ўзини такомиллаштириши ваилоҳий дунё сари интилганлигида намоён бўлади. Шу нинг учун ҳам ўлим масъулликдир, яъни маънавиятлиинсонда ўлимдан қўрқиш туйғуси бўлмайди. Ислом динида инсон ҳаёти, унинг маъноси ва ўли ми масаласи катта ўрин олган. Ҳаётнинг маъноси — буруҳнинг саломатлиги, доимий роҳат-фароғатга элтувчимеҳнат ва бшгамдир. Инсон ўз ҳаётини худбинлик ваёвузликдан сакламоғи, бутун умри давомида охиратниўйламоғи керак. Инсон ҳаёти, ўлими ва мангулиги масаласи тасав вуф тариқатларида ҳам муҳим ўрин олган. Унинг йи рик илк вакиллари Ҳасан Басрий, Ал Мухсимий ваЖунайдлар исломнинг монотеистик талабларига муво фиқ, инсоннинг моҳияти ва ҳаёт йўналиши Оллоҳ кўр сатган йўлдан бориш, деб тушунтирдилар. Сўфий мутафаккирлар — Абдухолиқ Ғиждувоний,Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро ва БаҳовуддинНақшбанд таълимотларида ҳаётнинг маъноси, ўлим вамангулик масалалари инсоннинг илоҳий моҳиятинибилишга интилиши, ҳалол меҳнат қилиб бошқаларгамехр-муравватли, раҳм-шафқатли бўлиши билан боғ лиқ равишда ёритилди. Оврўпадаги Янги давр фалсафасида ҳам Шарқ фал сафаси таъсири остида ҳаёт ва ўлим масалаларига ян гича қарашлар шаклланди. Жумладан ҳаёт ва ўлимнианглаш муаммоси икки антропологиявий моделда —таОЬий инсон ва янги Орвўпача инсон моделлари ор қали цфодаланади. Агар биринчи моделда инсон (био логия,4 физиология, психология ва бошқа) фанлар объекти бўлса, иккинчисида у ўзини оламнинг марка зи сифатида англаган, ақл идроки ва эркинлигини ўзийўналтирадиган, ўз ҳаётини ўтмишдан ҳозирги, унданэса келажакка қараб боришини тушунган ижтимоиймавжудот сифатида баҳоланади. Бу фикрлар инсонга, унинг ҳаёти мазмуни ва мақ садга рационал ёндошишнинг натижаларидир. XIX аср иккинчи ярмидан бошлаб Ғарб антрополо гик фалсафасида шаклланган иррационал йўналишда(«ҳаёт фалсафаси», экзистенциализм ва бошқалар)ўлим биологиявий маънодагина тан олинмай инсонборлигининг ниҳояси сифатида қаралади. Бу нуқтаиназарга биноан ўлим диний ёки сийқа табиий тушуни лишдан фарКгПИ ўлароқ субъективлик соҳаси воқеасигаайланади. Ф. Ницшенинг сўзлари билан айтганда ин сон ўлими унинг ҳаётидан аҳамиятлирокдир. Яъниўлим туйғуси инсон ҳаётини маъноли қилади. Ҳаёт ваўлим нисбатига бундай қарашлар кейинроқ Германия да (Шпенглер), Испанияда (Ортего-и-Гассет), Фран цияда (Ж. П. Савтр, А. Камю) томонидан ривожланти рилди. Ҳозирги инсон фалсафаси бу муаммо таҳлилида ўзичига 20 тагача оқимни олади. Уларнинг барчасидаасосан инсон ҳаётининг моҳияти, мазмуни ва ниҳоясимушоҳада қилинади. Бу таълимотларга кўра, инсонмоҳияти масаласи таҳлилида ҳозирги цивилизацияқадриятлари талабларини ҳисобга олиш ҳам муҳимаҳамиятга эгадир. Ҳозиргача эришилган юксак цивилизация сабоқла рига асосланиб инсон муаммоси таҳлилида янги даврфалсафий таълимотлари ўртага қўйган ғояларга ҳамтаянмоқ керак. Янги инсон модели табиий инсонмоделини ҳам ўзига сингдиради. Шу сабабли янги иж тимоий, маънавий инсон модели юзага келди. Ҳозиргиинсон кўпроқ шартли мулоҳазалар асосида яшашгамойилки, уни бундай яшаш ва фикрлаш йўлига радио,телевидение, кино, театр, бадиий адабиёт ва албатта,ўзининг мустақил фикр-ўйлари олиб келган. Натижадау ўзининг ўлимидан кейинги ҳаётидан кўпроқ таш вишланмокда. Ҳаёт қанча яхши бўлса кишига ўлимшунчалик даҳшатли кўринади. Хўш, ҳозирги вақтда ҳам, ўтмишда бўлганидек,ўлим ташвишларини эзотерик (маънавий) усул биланечиш мумкинми? Мантиқан бунга шундай жавоб бе риш мумкин: ҳар бир инсон ўзини қизиқтираётган ва ҳаяжонга солаётган муаммоларни ҳал этишида ташқа ридан унинг оладиган ёрдами белгиловчи бўлмаслигилозим. У ўз қаёти давомида ўлим масаласини ўзи анг лаши, ечиши зарур. Албатта, бу борада инсонга муайян йўл кўрсатишмумкин. Маълумки, ўлим экзистенциал томондан олинган да, инсон индивидуал хаётининг шунчаки йўқолиб ке тиши эмас. Ўлим олдида қўрқувни йўқотиш — қайтарзда уни маъноли ва ҳатто, ҳаётнинг зарурий момен ти сифатида англашдир. Дарҳақиқат, ўлимни табиийобъект сифатидагина қараш мумкин эмас. Ўлимни ҳардоим зарурият сифатида идрок этиш лозим. Ўлимни маънавий англашдан ундан кейинги умр нинг маъноси тўғрисидаги масала келиб чиқади. Бош қача айтганда, бу маъноли яшалган умрнинг ўлимданкейинги давоми, яъни юксак мангулиги масаласидир.Мангулик — инсон ўз ижодий, яратувчилик фаолиятибилан ҳаётда абадий из қолдиришдир. Инсон дунёдақолдирган яхши ном — унинг иккинчи умридир. Шусабабли инсоният хайрли, адолатли ишлар қилиб, ях ши ном қолдирган кишиларни абадий ҳурмат билантилга олади. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling