Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet75/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

в) Маданият ва жамият.


Маданият ва жамият тушунчалари айнан бўлмаса да, жамиятнинг ҳамма соҳаларида маданиятнинг мав жудлигини кўрдик. Шундай экан, жамиятнинг мада ният ривожланишига таъсирини, бу таъсир қандайшаклларда амалга ошишини тушуниб олмай туриб,маданият деб аталмиш муҳим ижтимоий ҳодисанингмоҳиятини охиргача англаб етиб бўлмайди.
Маданият ривожланишига турли ички ва ташқиомиллар таъсир кўрсатади.
Маданият тараққиётига таъсир қилувчи ички омил лар ҳақида гап кетганда, биринчидан, юқорида бизтўхталганимиз, ўтмишда маданият ривожланишидаэришилган ютуқлар, натижаларнинг роли ниҳоятдакатта эканлигини кўрсатиш лозим. Иккинчидан, турлимаданиятлар шаклларининг ўзаро таъсири ҳам мада ният ривожланишига кескин ижобий ёки салбий таъ сир қилиши мумкин. Масалан, фанда эришилганютуклар маданиятнинг бошқа соҳаларининг ривожла нишини тезлаштиришга хизмат қилади. Ўрта асрлардамаданиятнинг таркибий қисми бўлган диннинг мада ниятнинг бошқа шаклларига кўрсатган таъсири ҳамфикримизнинг далили бўла олади. Бу даврда дин биртомондан, дунёвий билимлар, қарашлар ривожлани шига тўсқинлик қилган бўлса, бошқа томондан, будаврда ўзига хос такрорланмас диний-фалсафий қа рашлар, адабиёт ва санъат асарлари юзага келди.
Маданият ривожланиши ҳар бир тарихий босқичдаҳал қилиниши лозим бўлган иқтисодий, ижтимоий,сиёсий, илмий-техник муаммолардан ташқарида, улар линг таъсирисиз содир бўлиши мумкин эмас.
Маданият ривожланишига таъсир қиладиган ташқиомйллар масаласига келганда, аввало, жамият иқтисодиёти, халқ моддий фаровонлиги ва турмуш даражаси нинг маданият ривожланишида роли катта эканлигинитаъкидлаш жоиздир.
Дастлаб маданиятнинг улкан соҳаси бўлган маъна вий маданият иқтисодиётнинг ривожланиши ва а ушймеҳнатнинг жисмоний меҳнатдан ажралиб чиқишиоқибатида камол топганини таъкидламоқ мақсадга му вофиқ. Бу омил умуман маданиятнинг тез ривожлани ши учун қулай шароит яратди.
Жамият иқтисодиётидаги ўзгаришлар ҳамма вақтмаданият тараққиёти учун кенг имкониятлар яратади ки, буни қуйидагиларда кўриш мумкин. Биринчидан,бундай юксалиш ишлаб чиқаришни ривожлантиришучун туртки беради. Иккинчидан, иқтисодий юкса лишлар маданият, унинг ривожланишига ғамхўрликқилишнинг моддий-молиявий асосларининг кенгайи шига олиб келади.
Иқтисодий инқирозлар эса маданият ривожлани шига, аксинча, салбий таъсир қилади: маданий дастур ларнинг қисқаришига, илм-фан, адабиёт ва санъат нинг аҳволининг оғирлашишига олиб келади.
Маданият ривожланишига сиёсатнинг таъсири кат тадир ва у, айниқса, XX асрда жиддий аҳамият касбэтмоқца. Сиёсатнинг маданиятга таъсири ижобий ёкисалбий бўлиши мумкин. Масалан, «Миллатларнингяқин келажакда қўшилиб кетиши» тўғрисидаги ғоялар га асосланган сиёсатнинг юритилиши, собиқ СССРдакўпгина халқларнинг маданий ўзлигини йўқотиш дара жасига келтириб қўйди. Ёки бошқа бир мисолни олай лик. Генетика, кибернетика каби фанлар ривожлани шига нотўғри сиёсий баҳо берилиши натижасида со биқ СССРда бу фанларнинг тараққиёти бир неча ўнйилга орқага суриб юборилди.
Ҳозирги пайтда техник воситалар маданият ривож ланишига сезиларли таъсир қила бошлади. Шунданкелиб чиққан ҳолда маданият ютуқларини оммалаш тириш, тарқата олиш имкониятини яратган, ер юзи нинг турли бурчакларида дунёга келаётган маданиятнамуналарини миллионларнинг маънавий озиғигаайлантираётган оммавий алоқа воситаларининг — ра дио, телевидение, видеотехника, кино каби ҳодиса ларнинг роли бу жараёнда катта бўлади деб ўйлашмумкин.
Жамият билан маданиятнинг ўзаро муносабати ҳа қида гап кетганда, маданиятнинг жамият ривожланишига таъсири масаласига ҳам кенгроқ тўхталмоқ ло зим. Бу жараённи маданиятнинг ижтимоий вазифала ри (функциялари)ни ёритиш орқали тушуниб олишмумкин.
Маданиятнинг ўзи серқирра бўлганидек, у бажара диган вазифалар ҳам хилма-хилдир. Биринчи навбатдамаданиятнинг билиш функциясини алоҳида кўрсатибўтиш айни муддао бўлур эди. Одатда маълум бир даврмаданиятини шу даврда оламни англаш, билиш дара жасидан келиб чиққан ҳолда баҳолаймиз. Оламни бй лиш натижалари аксарият ҳолларда соф маданият че гарасини ёриб чиқиб кенг маънодаги тарихий жараён нинг таркибий қисмига, тараққиётнинг муҳим омилигаайланиб кетади. Космик учиш воситаларини яратиш,коинотга парвоз қилиш инсониятнинг азалий орзусиэди. Ниҳоят, космик учиш аппаратлари яратилди, ин сон коинотга парвоз қилди. Космоиавтиканинг кейин ги ривожланиши шунга олиб келдики, энди у жамият даги иқтисодий, сиёсий, ҳатто ҳарбий жараёнларнингкечишига фаол таъсир қиладиган бўлиб қолди. Шутариқа лойиҳалар ва чизмалардагина бўлган, синалганкосмик аппаратларнинг ҳақиқатан пайдо бўлиши унифан, демакки, маданиятга хос бўлган ҳодисадан ижти моий тараққиётга таъсир кўрсатувчи омилга айланти риб юборди.
Космонавтиканинг муҳим иқтисодий омилгаайланганлиги, бир томондан, уни доимий такомил лаштириш улкан молиявий ресурсларни жалб қилиш ни талаб қила бошлаганлигида кўринса, бошқа томон дан унинг иқтисодий ривожланишига катта ижобийтаъсир кўрсатаётганлигида кўринади. Бу аввало кос мик аппаратлар ёрдамида газ, нефть ва бошқа ер остиқазилма бойликларини топиш, денгиз ва океанлардабалиқ захираларини аниқпаш, ҳисобга олиш, дунёнингтурли чеккаларини космик алоқалар ёрдамида бирзумда боғлай олиш имкониятлари пайдо бўлганлигитуфайли содир бўлмоқда. Вақт космонавтиканинг жа мият иқтисодий ривожланишига таъсир кўрсата олишимкониятлари тобора кенгайиб бораётганлигини исботэтмокда.
Теварак олам сирларини тушунишга интилиш на тижасида пайдо бўлган билимлар системаси инсониятриъожланишининг муҳим омилига айланиб кетганлигитўғрисидаги бу каби мисолларни яна кўплаб келтиришмумкдш.
Маданият нафақат теварак оламни, балки инсонниўраб турган ижтимоий воқеликни билишга интилишнатижаси ҳамдир. Шу жиҳатдан олганда маданиятшахс, миллат, жамиятнинг ўз-ўзини англаши ҳам де макдир. Чунки маданиятда ижтимоий бирликларнингэҳтиёжлари ва манфаатлари, ўзига хосликлари, жаҳонтарихида тутган ўрни, турли ижтимоий системаларгабўлган муносабати ўз ифодасини топади.
Албатта, у ёки бу ҳодиса соф маданият ҳодисасичегарасидан чиқиб тарихий тараққиётнинг элементигаайланиши учун маълум бир шарт-шароит мавжуд бў лиши керак. Яъни, биринчидан, жамиятнинг умумийбилим даражаси юзага келган янги билимни қабул қи лишга тайёр бўлиши, иккинчидан уни текшириб кў риш, тасдиқлаш ёки инкор этиш имкониятига — қу роллар, воситалар, моддий-молиявий ресурсларга эгабўлиши лозим. Акс ҳолда у ривожланиш элементигаайланмай, маълум бир маданий-маърифий ҳодиса си фатида қолиб кетиши мумкин.
Маданиятнкнг билиш функцияси билан ахборот(информатив) функцияси узвий боғликдир. Маданият нинг ахборот функциясининг мазмуни тўпланган иж тимоий тажриба, билим, малакани узатишда кўринади.Бу тажриба, билим маълум бир ривоятлар, фан, ада биёт, санъат асарлари орқали янги авлод томониданқабул қилиб олинади, ўзлаштирилади. Бундай узатиш«вертикаль», яъни ўтмиш авлодлардан янги авлодларгава «горизонталь», яъни айни бир тарихий даврда ки шилардан кишиларга, бир халқдан иккинчи халққаузатиш кўринишида ҳам бўлиши мумкин.
Гўдак ҳаётга қадам қўяр экан, аввало ўзини бево сита ўраб турган кишилар — ота-она, ака-отталариёрдамида инсоният тўплаган тажрибани ўзлаштирибборади. Кейинчалик бу доира кенгайиб бориб унгамаориф, олий ўқув юртлари тизими, фан, адабиёт,санъат асарлари келиб қўшилади ва инсон энди уларёрдамида ўтмишда тўпланган тажрибани ўзлаштираборади. Бу тажриба, билим эса унга ҳар бир кузати лаётган ҳодисани ўз танасида ҳис қилиш, синаб кў риш, текшириш заруратидан холос қилиб олдин эри шилган натижаларни фаолият дастури сифатида қабулқилишга олиб келади.
Маданиятнинг ахборот функциясининг мазмунитўпланган тажрибани «горизонталь» шаклда узатиш нинг моҳияти тушуниб олинганда янада ёрқинроқ
очилади. Агар тажрибани узатишнинг бундай шаклибўлмаганда эди ҳар бир халқ айтайлик, велосипедни,музлатгич ва шу кабиларни ўзича янгидан яратаверганбўлур эди. Ҳаётда эса бундай эмас. Бир халқ мадания тида эришилган аҳамиятли натижалар бошқа халклартомонидан тайёр ҳолда қабул қилинади ва миллий маданий ҳаётнинг таркибий қисмига айлантирилади.Ҳозирги даврда бозор иқтисодиётига асосланган де мократик тузумни барпо этишга ҳаракат қилаётганмамлакатларнинг ўзларининг миллий, тарихий, иқти содий, географик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолдабозор иқтисодиётини ривожлантиришда катта ютуқ ларга эришган, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларидадемократик қадриятларнинг устуворлигини таъминла ган мамлакатлар тажрибасини ўрганаётганлиги, тайёрҳолда қабул қилаётганликлари ҳам фикримизнинг ис боти бўла олади.
Кўриниб турибдики, маданиятнинг ахборот функ цияси муҳим аҳамиятга эга. Агар маданиятнинг буфункцияси бўлмаганда эди ҳар бир авлод ўз ҳаётини«ноль»дан бошлайверишга мажбур бўлар, инсоният та раққиёти, маданиятларнинг бойиши ҳақида эса гапҳам бўлиши мумкин эмас эди.
Маданиятнинг ахборот функцияси кишилар ўрта сида муомала, мулоқот, ўзаро таъсир бўлгандагинаюзага чиқади. Шунинг учун маданиятнинг ахборот(норматив) функцияси унинг алоқа (коммуникатив)функцияси билан узвий боғлиқдир.
Маданият мулоқот орқали мавжуддир. Айни пайтдамаданият инсон мулоқоти соҳасининг кенгайишигахизмат қилади: кишилар ўртасидаги тўғридан-тўғри бе восита мулоқот ўтмиш авлодларига мансуб кишиларшунигдек, бизга таниш ҳам, қариндош ҳам бўлмаганзамондошларимиз билан бевосита мулоқот билан тўл дирилади. Биз Форобий, Беруний, Ибн Сино фалса фий рисолаларини, Лутфий ва Навоий ғазалларини,Қодирий ва Чўлпон романларини, Абдулла Орипов ваЭркин Воҳидовнинг гўзал шеър ва достонларини ўқиб,уларнинг дунёқараши, фикрлаш тарзи билан ошно бў ламиз, фикран сўзлашамиз.
Шуни таъкидлаш лозимки, бевосита мулоқот ҳам,билвосита мулоқот ҳам шахс ривожланишига ҳаммават ҳам бирдай таъсир кўрсатавермайди. Айрим ҳолдамулокот шахс ривожланишига салбий таъсир қилиб,унда зарарли одатлар, характерли хусусиятларни келтириб чиқарса, бошқа ҳолларда шахснинг маънавийкамолоти учун хизмат қилиши мумкин. Айни пайтдамулоқот шахс ривожланишида ҳеч қандай из қолдир маслиги ҳам мумкин.
Ҳозирги илмий-техника инқилоби асрида оммавийахборот воситалари — матбуот, радио, телевидениетаъсирида билвосита мулоқотнинг доираси ниҳоятдакенгайиб бормоқда. Демакки, шахс ривожланишидабилвосита мулоқотнинг роли ҳам ўсмоқда. Шунингучун оммавий ахборот воситаларининг фаолияти дои мо жамиятнинг назорати остида бўлмоғи лозим. Букенг халқаро муносабатларга киришиб бораётган, де- мократик ўзгаришларни бошдан кечираётган респуб ликамиз учун айниқса муҳимдир. Чунки, демократия,сўз эркинлиги байроғи остида кўпгина давлатларда,айниқса Ғарб мамлакатларида чуқур илдиз отганфаҳш, зўравонлик, гиёҳвандликни тарғиб қилувчисанъат, адабиёт, кино асарлари, телекўрсатувларнингкириб келишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Бундаймидлий қадриятларимизга, ҳаёт тарзимизга зид бўлган«асар»ларнинг кириб келиши жамиятимизнинг маъ навий негизига болта урган бўлур эди.
Маданият бир томондан кишилар ўртасидаги бево сита ва билвосита мулоқотни тартибга солса, бошқатомондан мулоқотнинг ўзи маданий ҳодиса сифатидабаҳоланади ва биз бундай ҳолларда «мулоқот мадания ти» деган тушунчани ишлатамиз.
Кишилар ўртасидаги мулоқот турли воситалар ёрда мида амалга оширилади. Ҳар бир миллатнинг ўз тилибор. Айни пайтда ҳар бир миллат мулоқотнинг ранг баранглигини, мазмундорлигини таъминлайдиган ўзигахос имо-ишоралар, рақс, мусиқа, хулқ-одоб нормаларива ҳ. к. «тилига» ҳам эга. «Шашмақом»ни, «Муно жот»ни, «Тановар»ни тинглаб, томоша қилиб жафокашхалқимиз тарихи, ҳис-туйғулари, кечинмалари, дарди,умидларини дил-дилдан ҳис қиламиз, халқимиз одоб ахлоқ нормаларига қулоқ тутар эканмиз, ундагинозиклик, инсоний мехр-муҳаббат, ҳурмат ва улуквор ликни қалбдан сезамиз.
Миллий тарих ва психологияни акс эттирувчи мил лий тил билан бир қаторда ҳамма учун баробар ватушунарли бўлган, миллатлараро мулоқотда ва илм фан ютуқларининг тез тарқалишида муҳим рольўйнайдиган интернационал тил — фан тили, унингтушунчалар ва формулалар тили ҳам борлигини унутмаслик керак. Айни пайтда XX аср қўлланилиш доира си тор бўлсада, электрон ҳисоблаш машиналарининг«алгол», «бейсик», «фортран» каби «тиллар»ини ярат ди.
Компьютерларнинг ижтимоий ҳаётдаги роли тезўсиб бораётган ҳозирги даврда бу «тил»лар ахборотлар нинг узатилиши ҳамда қабул қилинишида катта аҳа мият касб этмокда ва вақт бу жараёнларнинг янадатезлашаётганлигини кўрсатмокда.
Маданият нафақат кишилар ўртасидаги мулоқот нинг амалга ошишига ёрдам беради, балки кишилар нинг фаолиятини ва улар ўртасидаги муносабатларнитартибга солишга ҳам хизмат қилади. Бунда маданият нинг тартибга солиш (регулятив) функцияси намоёнбўлади. Маданиятнинг регулятив функцияси кишилар нинг жамиятдаги шароитларга муваффақиятли кўники ши учун хизмат қиладиган турли нормаларда намоёнбўлади. Ахлоқий, эстетик, диний, сиёсий, ҳуқуқий нор малар ана шулар жумласидандир. Маданиятнинг тар тибга солиш вазифаси маросимлар, урф-одатларда ҳамёрқин кўринади. Албатта, ҳар қандай маданият нормасикишининг ички эътиқодига айланган пайтдагина унингфаолиятини тартибга солувчи омил бўла олади. Шу нинг учун ҳам биз кишиларнинг маданият нормалари ни қай даражада ўзлаштирганликларини уларнинг тур ли шароитларда ўзларини қандай тутишларига қараббилиб оламиз.
Демак, инсон фаолиятини тартибга солиш, ҳаёттарзини шакллантириш маданиятнинг муҳим функ цияларидан биридир. Бу функцияси туфайли маданияткишиларнинг мулоқотини, ишлаб чиқариш ва турмуш даги муносабатларни маълум нормаларга бўйсунди ради.
Ва, ниҳоят, маданиятга баҳолаш (аксиологик) функ ция ҳам хос. Ҳар бир янги маданий қадриятга бизўзимизда шаклланган маданий қадриятлар нуқтаи наза ридан келиб чиққан ҳолда ижобий ёки салбий, чиройлиёки хунук, адолатли ёки адолатсиз деб баҳо берамиз.Кундалик ҳаётда ҳар биримиз кўлгина бизга манзур ёкиноманзур бўлган жараён, воқеаларга дуч келамиз, ада биёт, санъат, кино асарларини яхши ёки ёмон ҳодиса лар сифатида баҳолаймиз. Бундай баҳолаш пайтида,албатта, ҳар бир шахснинг ўз қарашлари, қадриятлартизири муҳим роль ўйнайди. Лекин, аксарият ҳоллардабундай пайтда, айниқса, баҳоланилаётган ҳодиса ўзга
маданиятга тегишли бўлса, ўзимиз мансуб бўлган мада ният руҳимизга сингдирган қадриятлар тизими устуворбўлади ва бутун бўй-басти билан ўзлигини намоён қилади.
Кўриниб турибдики, шаклланган, барқарор қад риятлар системаси бир томондан ижобий ҳодисаларниқабул қилиб маданиятнинг бойишига хизмат қилса,бошқа томондан, ўзига зид бўлган ҳодисаларнинг улархоҳ ўтмишда, хоҳ ҳозирги даврда яратилган бўлсин,кириб келишига йўл қўймайди, қаршилик кўрсатади.Демак, маданиятнинг баҳолаш функцияси туфайлитанланиш содир бўлади, маданиятдаги барқарорлик,ҳар бир даврдаги айнийлик, ўзига хослик, айни пайт да, давомийлик, ворислик таъминланади.
Маданиятнинг фалсафий тахлили маданият ва жа мият муносабатининг яна бир томони — жаҳон мада ниятининг хилма-хиллиги, ундаги миллий, этник фарқ лар, ўзига хосликларининг мавжудлиги масаласини чет лаб ўтолмайди. Аввало, бу фарклар, ўзига хосликлар ершарининг турли регионлари ўртасидаги алоқалар нис батан паст, минтақавий тарқоклик, ажралганлик ҳукм рон бўлган пайтларда шакллана бошлаганлигинитаъкидламоқ лозим.
Бу ўзига хосликларнинг манбаини маданиятларшаклланишининг тарихий шарт-шароитларидан, босибўтган йўлидан қидирмоқ керак. Бу ўзига хосликлардамаълум маънода маданиятлар шаклланган ҳудуддагижуғрофий муҳитнинг таъсири катта бўлишини ҳам на зардан қочирмаслик керак.
Айни пайтда турли уруғ, қабилалар, элатлар, мил латлар маданияти ҳеч қачон бир-биридан мутлоқажралган ҳолда мавжуд бўлмагашшгини ҳам унутиббўлмайди. Маданиятлар ўртасидаги ўзаро таъсир жараё нида ҳар бир миллий маданиятга ўзга маданият эле ментлари ҳам кириб келади. Одатда, маданиятларнингбундай ўзаро бойиши, улардаги умумий томонларнингюзага келиш жараёнига байналминаллашув (интерна ционаллашув) деб аталади. Бундай ўзаро таъсир ва ўза ро бойиш жамият ривожланиши тезлашиши билан унгамос равишда ўсиб борди. Айниқса, XX асрда саноат,транспорт ва алоқа воситаларида рўй берган буюк ин қилобий ўзгаришлар бу жараённинг янада тезлашувигаолиб келди ва маданиятнинг деярли барча соҳалариниқамраб олди. Аммо, вақт бу жараёнларнинг зиддиятлиэканлигини ҳам кўрсатадики, у айрим ҳолларда кенг
тарқалган ва нисбатан кучли тараққий қилган мада ниятларнинг бошқа миллий маданиятларни сиқиб чи қарганлигида кўринди. Бундай зиддият нафақат айриммиллий маданиятлар ўртасида, балки жаҳоннинг иккимаданий қутбига мансуб бўлган Шарқ ва Рарб мадания ти ўртасида ҳам келиб чиқди! Бу Шарқ халқлари ҳаёти га Ғарб турмуш тарзи, маданияти андозаларининг,уларни тарғиб ва ташвиқ қилувчи адабиёт, санъат, киноасарларининг кенг кўламда кириб келиши кўпгина ҳол ларда миллий ҳаётда уларнинг устувор роль ўйнай бош лаганлиги туфайли содир бўлмоқда.
Афсуски, бундай ҳол миллий маданиятимизни ҳамчетлаб ўтмади. Чунки яқин-ўтмишда собиқ СССРдамиллий маданиятларнинг ўзаро таъсири ва бойишидектабиий объектив қонуний жараённи нотўғри баҳолаш,бир томонлама талқин қилиш ҳукмрон бўлиб келди.Бу байналминаллашув маданиятдаги миллийликнингкамайиши ҳисобига содир бўлади, деб тушунишда кў ринди. Бундай тушуниш натижаси ўлароқ, миллий ма даниятларга, уларнинг ютукларига беписанддик биланқараш расмий сиёсат даражасига кўтарилди. Миллиймаданият тўғрисида ғамхўрлик қилишга интилишга эсааксарият ҳолларда миллатчилик тамғаси босилди.Айни пайтда, байналминаллашув байроги остида рус(оврўпа) турмуш тарзини, маданиятини, хулқ-одобнормаларини миллий ҳаётга жорий қилишга интилишавж олдирилди, уларни ўрганишлик ва уларга риоя қи лишликни юксак маданият белгиси сифатида миллийонгимизга сингдиришга ҳаракат қилинди.
Бу жараён миллий маданиятимиз ривожланишида
чуқур салбий оқибатларни келтириб чиқарди. Энди' ликда уларни тугатиш ва келажакда бундай ҳолатнинг
бирон-бир кўринишда яна такрорланмаслиги учун
ҳамма ишларни қшшоғимиз зарур.
Миллий маданиятдаги ўзига хосликлар объективреаллиқдир. Бу ўзига хосликлар миллий маданиятлар даги умуминсоний мазмуннинг бойиши демакдир. Ай нан шу маънода маданиятларнинг байналминаллашувиҳам шунчалик объектив, зарурий, қонуний ва та биийдир.
Маданиятлардаги ўзига хосликлар тарихий жараёнхилма-хиллигининг манбаларидан биридир. Ҳар бирмаданият яхлит бир ҳодиса сифатида нодир ва бетак рордир. Айнан мана шу бетакрорлик ва нодирлик нуқ таи назаридан барча маданиятлар тенгдир.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling