Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet77/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

б) Қадрият турлари.


Кддриятлар моҳияти жиҳатидан моддий ва маъна вий қадриятларга бўлинади. Инсон кучи, ақяи-закова ти билан яратилган табиат гўзалликлари, архитектура,санъат ва маданият асарлари — барчаси моддий, яъниноосфера қадриятлар жумласига киради. Ахлоқ, одоб,билим, илм, малака, иймон, инсоф, эътиқод ва бошқа лар маънавий қадриятлар. Моддий ва маънавий қад риятлар бир-бири билан боғлиқдир. Улар ўз навбати да, қуйидаги шаклларда намоён бўлади:
1. Инсон яшаб турган моддий муҳит билан боғлиқбўлган қадриятлар.
Қадриятларнинг бу турига иқлим шароити, табиатгўзалликлари, миллий-давлат аҳамиятига молик бўлганқўриқхоналар, табиатнинг инсон яшаши, меҳнат қи лиши учун зарур бўлган шароит ва имкониятлари ки ради. Табиий муҳит шароити ва имкониятлари ҳам ин сон эҳтиёжлари, яшаш имкониятлари билан тақозо ланган тақдирдагина қадрият, деб баҳоланади. Шумаънода олиб қараганда, табиат шароитларини қадрият деб қараш унга маълум мақсад ва манфаат асоси да ёндашаётган инсон томонидан берилган баҳодир.Табиатнинг инсон манфаати асосида ўзлаштирилган,ўзгартирилган қисми ҳам қадриятдир.
2. Анъаналар, урф-одатлар ва маросимларда намоёнбўладиган ахлоқий қадриятлар.
Бу қадриятлар асосан объектив тараққиёт ва субъ ектив руҳиятнинг ифодаси бўлиб кишиларнинг ўзаромуносабатларида, турмуш тарзи ва фаолиятида,юриш-туришида, ахлоқи ва одобида кўзга ташланади.Ахлоқ инсоннинг ички руҳий эътиқоди, одоб эсаунинг амалда намоён бўлишидир. Турли урф-одатлар,маросимлар кишиларнинг кундалик турмуш тарзида,ахлоқий қадриятлар эса уларнинг юриш-туриши, ўза ро муносабатларида намоён бўлади. Маънавий камо лотни ўзида мужассамлаштирган инсон ҳам олий қад рият ҳисобланади.
3. Инсоннинг ақл-идроки ва амалий фаолияти за минида шаклланган меҳнат малакалари ва кўникмала ри, билим ва тажрибалари, қобилият ва истеъдодла рида намоён бўладиган қадриятлар.
Бу қадриятлар инсоннинг меҳнат малакалари, иж тимоий қизиқишлари, меҳнат маҳсулоти турларинияратиш соҳасидаги амалий имкониятлари, билими,истеъдоди ва қобилиятларидир. Рассом қўлида қаламушлагани учун эмас, балки тажрибада шаклланганбилим ва истеъдод эгаси бўлгани учун ҳам буюксанъат асарларини ярата олади.
Баъзи шароитларда яшаган халқлар кўпроқ савдо,тижорат, ҳунармандчилик билан банд бўлган. Бундайфаолият асрлар давомида амалга ошиши фаолият нинг маълум хилларига интилиш ва қизиқишнингавлоддан авлодга ўтадиган кўникмалари, малакалари ни келтириб чиқаради. Шу асосда шаклланган қад риятларни соф миллий қадрият деб бўлмайди. Бун дай қадриятлар яшаш ва меҳнат қилиш шароитларитарихан бир-бирига яқин бўлган барча халқларда уч райди.
Ўзбеклар асрлар давомида Ўрта Осиёнинг кўплабхалкдари сингари савдо, тижорат, деҳқончилик, ҳу нармандчилик билан шуғулланиб келганлар. Меҳнат га ҳурмат билан қараш, деҳқончилик, савдо, ҳунар мандчилик, тижорат ишларига интилиш ўзбекларнингқон-қонига сингиб кетган. Доим ҳалол меҳнат биланбанд бўлган ўзбеклар, оғир шароитларга тушиб қолганда ҳам, дунёнинг бирор мамлакатида хор-зор бўл ган эмас.
Савдо ва тижорат ишига кўпроқ иштиёқ билан қа раш яхши яшашга, мўмай пул топишга интилиш эмас,балки минглаб йиллар давомида кишиларнинг эътиқо дига сингиб кетган, ҳунар, касб билан боғлиқ бўлгананъаналар ва қадриятларга амал қюшшнинг ифодаси дир. Бу — абадий, ўзгармас ҳолат эмас. Давр ўтиши,сиёсий, ижтимоий, иқтисодий шароитлар ўзгаришибилан миллий фаолликнинг шакллари ҳам ўзгариб, та комиллашиб бораверади.
4. Одамлар ўртасидаги жамоатчилик, ҳамкорлик,хайрихохлик, ҳамжиҳатликка асосланган муносабат ларда намоён бўлаётган қадриятлар.
Инсон тирик мавжудот сифатида табиатнинг маҳ сулидир. Лекин у инсон сифатида фақат жамиятда,одамлар ўртасидаги иқгисодий, сиёсий, маънавий му носабатлар таъсирида шаклланади. Жамоадан ажралибқолиш кишиларда худбинлик, жамиятдаги ҳуқуқий,ахлоқий муносабатларни менсимаслик сингари хислат ларни кучайтиради. Бинобарин, одамлар жамоаси ўр тасидаги инсонпарварликка асосланган муносабатлар нинг камол топиши ҳам жамиятва шахс камолотинингэнг муҳим омилларидандир. Ўзбеклардаги маҳалла куйчилик, қўни-қўшничилик, қариндош-уруғчилик,дўст-биродарлик одатларида одамлар ўртасидаги муно сабатларни юксак инсонпарварлик мезонлари асосидаташкил этишга имкон берадиган жиҳатлар кўпдир.Бундай муносабатларда намоён бўладиган қадриятлардунёдаги барча халкларда ҳам бор. Лекин улар мазмунжиҳатидан бир-бирига яқин бўлса ҳам, шакл борасидатурли-тумандир.
5. Кишиларнинг ёши, касби, жинси ва ирқий хусу сиятлари билан боғлиқ бўлган қадриятлар.
Албатта, қадриятларнинг бу туркумини алоҳидаажратиб олиб қарамаса ҳам бўлади. Лекин инсонҳаётининг турли даврлари, фаолият соҳаларига назарташлар эканмиз, бу соҳаларда ҳам эътиборга сазоворбўлган қадриятлар ва уларнинг мезонлари борлигиникўрамиз.
Чорвадор бепоён далаларни, деҳқон эса суғоришмумкин бўлган ерларни кўпроқ қадрлайди. Кишиларбирор ижтимоий, табиий нарса ва ҳодисага кўпинча ўзкасб-ҳунарлари, манфаатларидан келиб чиқиб баҳо бе р адилар. Қадрланган нарсагина қадрият бўлганидек,
РР;
қадрлашнинг ўзи ҳам қатор ижтимоий, иқтисодий, та биий омиллар билан белгиланади. Ўзбек аёллари аср лар давомида атлас кўйлакни қадрлаганидек, эркакларкўк, қора, йўл-йўл беқасам ва сатиндан тикилган чо понларни қадрлаб келганлар. Ёшларнинг модаларга,мусиқа ва ашуланинг шўх турларига эътиқод қўйишиҳам қадриятларга нисбатан бўлган мезонларнинг ёш,кайфият билан боғлиқ бўлган жиҳатларидир. Кексакишилар кўпинча насиҳат билан боғланган, чуқурфалсафий ғояларни билдирадиган куй ва ашулаларниёқтирадилар. Ёшларни эса куй ва ашулаларнинг кўп роқ ўйин-кулги билан боғлиқ бўлган томонлари ўзигажалб этади. Лекин ёш ўтиши билан миллий руҳиятёшларнинг қалби ва эътиқодида тобора катта ўринолабошлайди.
Ёшлар ва кексалар, эркаклар ва аёллар, турли касбэгалари учун хос бўлган қадриятлар ҳам моҳияти жиҳа тидан жамият ва инсон камолоти учун хизмат қилади ган маънавиятдир.
Юқорида баён этилган қадриятлар, ўз навбатида,умуминсоний, минтақавий, миллий, диний қадрият ларга бўлинади.
Умуминсоний қадриятлар жаҳон цивилизацияси нинг яхлитлиги, унинг барча босқичлари бир-бири би лан узвий боғланганлигининг ифодасидир.
Сайёрамизда яшаган, яшаётган барча кишилармиллати, ирқи, ижтимоий гуруҳи, ёшидан қатъий на зар, туғилади, яшайди ва ўлади. Кишиларнинг турмушшароитларида, касб-ҳунарида, фаолиятида, ёшидафарқ бўлса ҳам, уларнинг ҳаммасида бир-бири биланбоғлиқ бўлган туб моҳиятли жиҳатлар ҳам бор. Ҳарбир инсон яхши яшашга, оила қуришга, фарзанд кў ришга, бошқалар билан яқин дўст, қадрдон бўлишга. интилади, фаровон турмуш қуришга, маданият, фан,техника ютуқларини эгаллашга, бахтли бўлишга ҳара кат қилади. Умуминсоний қадриятларнинг илдизларибарча даврлар, жамиятлар, мамлакатларда мавжуд бўл ган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий муносабатлар,кишиларнинг меҳнати, турмуш шароити ва унинг да ражаси, ният ва интилишлари, мақсад ва манфаатла ридаги бирликдир. Ҳар бир давр, мамлакат ва миллат нинг бу соҳалардаги ўзига хос жиҳатларидан ташқариумумий томонлари ҳам бор. Умуминсоний қадриятлардеб барча инсонларнинг тарихи, мероси, истиқполи,истиқбшш ва манфаатларида мавжуд бўлган туташ,
умумий заминлар ва манфаатлар асосида ташкил топ ган, тараққиётнинг янги босқичида ҳам барчанингманфаатига мос келадиган ижтимоий, сиёсий, маъна вий ҳодисалар ва бойликларга айтилади.
Умуминсоний қадриятлар қандайдир ўзгармас, ақи давий тушунчалар эмас. Даврлар ўтиши, шароит, талабва эҳтиёжларнинг ўзгариши билан уларнинг мазмуни,баҳолаш мезонлари ҳам ўзгариб боради. Лекин бу ўзга ришлардан қатъий назар, умуминсоний қадриятлародамларни жипслаштирувчи, маълум мақсадлар, ижти моий, маънавий камолотнинг муайян йўллари учунбиргалашиб курашишга, ҳаракат қилишга чорловчиижтимоий ҳодисалардир. Умуминсоний қадриятлартурли давлатлар, халклар ўртасидаги кўприк воситаси ни ўтаб, одамларни бир-бирига яқинлаштирувчи, ҳам жиҳатлик ва ҳамкорликка чорловчи куч вазифасиниўтайди. Маънавият борасида ҳам умуминсоний қад риятлар барча халкларнинг маданиятини яқинлашти ради ва уларни тезроқ камол топишга имкон яратибберади.
Умуминсоний қадриятлар инсон маънавий, ижти моий камолотининг қандайдир алоҳида, бошқаларданажралган томони эмас. Умуминсоний қадриятлар мил лий ва минтақавий қадриятларнинг умумлашган ифо дасидир. Умуминсоний қадриятлар бутун инсониятгахос қадриятлар асосида ташкил топади ва ривожлана ди, улар айни вақтда барча миллий қадриятларнингбир-бирига яқинлашиши ва ривожланишига ҳам хиз мат қилади.
Инсонпарварлик ғояларига садоқат, демократия,ижтимоий адолат ҳамма ерда барқарор бўлишига инти лиш, инсон ҳуқуқлари поймол этилишига йўл қўймас лик, ҳамма халқларнинг миллий мустақиллик учунбўлган курашларини ҳимоя қилиш, кишиларни дўст лик, ҳамкорлик ва ҳамдардликка чорлаш, ҳамма ердатинчлик, осойишталик қарор топишига ҳаракат қи лиш, атроф-муҳитни тоза сакдаш умуминсоний қад риятларнинг ҳозирги кунда катта аҳамият касб этаёт ган жиҳатларидир.
Бу қадриятлар бутун инсоният томонидан қўлга ки ритилган фан, техника, маданият, ижтимоий ишлабчиқариш муносабатларини ривожлантириш борасидагиянги жиҳатлар, демократия, қонунчилик, адолатнибарқарорлаштириш борасидаги ютуқлардан ҳам иборатбўлиб, улардан оқилона фойдаланиш республикамизни
жаҳондаги ривожланган давлатлардан бирига айланти риш ишига ҳам хизмат қилади. Бу борада бирор чеки нишларга, миллий маҳдудлик ва калондимоғликка йўлқўйиш ниҳоятда катта йўқотишларга олиб келишимумкин. Умуминсоний қадриятлар маҳаллий шароит,имкониятлар, тарихий анъаналар билан боғланганда гина керакли самара беради.
Минтақавий қадриятлар ҳам умуминсоний қад риятлар билан чамбарчас боғланган.
Қадриятларнинг бу туркуми бир-бирига яқинбўлган шароитларда яшаган ва меҳнат қилган, тари хи туташ бўлган мамлакатлар ва халкларда учрайди.Бу қадриятлар ҳозирги кунда ҳам катта аҳамият касбэтмокда.
Ўрта Осиё халклари минг йиллар давомида бир-бирибилан яқиндан иқтисодий ва сиёсий алоқалар ўрнатган лар. Уларнинг турмуш шароитлари, тили, маданияти,дини, урф-одатлари бир-бирига яқин бўлиши кўплабумумминтақавий қадриятлар шаклланишига олиб кел ган. Бу қадриятлар турли жойларда бир-биридан бирозфарқ қилса-да, моҳият жиҳатидан яқиндир.
Меҳмондўстлик, болажонлик, яқин қўни-қўшничи лик, катталарни ҳурмат қилиш, кичикларни иззат қи лиш, қариндош-уруғлар, дўстлар билан яқин алокддабўлиш, сахийлик, ҳалол билан ҳаромни фарклаш ЎртаОсиё халкларининг ҳаммасига хос бўлган маънавий фази латлардир. Гарчанд меҳмондўстлик билан боғлиқ удум лар минтақамизнинг ҳамма ерида кенг тарқалган яхшианъана бўлса ҳам улар турли жойларда бир-биридан фарққилади.
Кексаларни, ота-онани ҳурмат қилиш ҳам ЎртаОсиё халқларининг ўзига хос юксак маънавий бойли гидир.
Кексалар кўпни кўрган, аьут ва идрок билан ҳаришда маслаҳат бера оладиган, ёшларга катта тарбиявийтаъсир кўрсата оладиган кишилардир. Кексаларни ҳур мат қилиш, улардан сабоқ олиш, ҳаёт тажрибасиниўрганиш маънавий камолот ўчун янги имкониятлар из лашга ҳаракат қилишдир. Ота-онани ҳурмат қилиш,уларнинг гапига, панд-насиҳатига қулоқ солиш ҳамкатта маънавий қадриятдир. Ота-она ҳеч вақт ўз фар зандига ёмонлик раво кўрмайди. Улар ҳаётда кўп оғир лик, енгилликларни кўргани сабабли, фарзандларинингистиқболини ҳам улардан кўра кўпроқ ўйлайдилар.Баъзан ота-оналарнинг насиҳатлари ноқобил фарзандларга оғирроқ туюлади. Бу - ҳаётни чуқур билмаслик,ҳаётнинг турли жараёнларига енгил-елпи қарашнингоқибатидир. Фарзандлар ота-онанинг қадрини ўзлариота-она бўлганидан кейингина фаҳмлаб оладилар. Будавр ичида улар маънавий камолотнинг кўп имконият ларини қўлдан бой бериб қўядилар. Шунинг учун улканмаънавий қадрият бўлмиш ота-онани ҳурмат қилишодатини асло унутмаслик керак.
Ота-онага бўлган ҳурмат дунёдаги барча халклар да учрайди. Лекин бизнинг минтақамизда бу қад риятни эъзозлаш бошқа ҳамма жойлардагига нисба тан устунроқ туради. Ҳашар йўли билан уй-жой қу ришда, уй-жойларни таъмирлашда бир-бирига ёрдамкўрсатиш, етим-есирларнинг, бева-бечораларнинг пе шонасини силаш, уларни қариндош-уруғлар ўз ҳи моясига олиб, хору зор бўлиб қолишига йўл қўймас лиги ҳам минтақамиз халқларининг барчасига хосқадриятдир.
Катта ижтимоий ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлганминтақавий қадриятлардан яна бири — жамоатчиликфикридир. Жамоатчилик фикри одамлар ўртасидагибир-бирига яқинлик, ўзаро ҳурматнинг ифодаси бўлиб,кенг фойдаланиш мумкин бўлган қадриятдир.
Қадриятларнинг энг муҳим турларидан яна бири —миллий қадриятлардир.
Миллий қадриятлар умуминсоний ва минтақавийқадриятлар билан бирликда мавжуд бўлади. Умуминсо ний ва минтақавий қадриятлар миллий қадриятлар нинг кўп томонларини ўз ичига олади. Миллий қад риятлар умуминсоний ва минтақавий қадриятлартаъсирида кенг ривожланиш, такомиллашиш имконигаэга бўлади. Улар ўртасидаги мунтазам давом этиб бора диган диалектик муносабат жаҳон цивилизацияси ривож ланишининг муҳим омилларидан биридир.
Миллий қадриятларнинг шаклланиши ва ривожла ниши ҳар бир миллатнинг ўзига хос тарихи, тили, ма данияти, ахлоқий ва психологик фазилатлари, яшашшароити, турмуш тарзи, ишлаб чиқариш фаолияти би лан боғлангандир. Миллий қадриятларнинг ҳар биркўринишини узоқ тарихий тараққиётининг ўзига хосхусусиятларини чуқур ўрганиш орқалигина тўғри ту шуниб олиш мумкин.
Миллат мавжуд экан миллий қадриятларнинг аҳа мия"ти асло камаймайди. Миллатларнинг маънавиятжиҳатвдан бир-бирига яқинлашиб бориши ҳам миллий
қадриятларнинг ривожладиш ва амал қилиш имко ниятларини камайтирмайди, балки кенгайтиради. Уму ман олиб қараганимизда, миллий қадриятлар ҳар бирмиллатнинг моҳиятини, унинг муайян мустақил ижти моий этник бирлик эканини белгилаб берувчи асосиймезонлардан биридир.
Албатта, миллатнинг социшт таркибида ўзгариш лар бўл.иши, турли халқлар ўртасидаги алоқаларяқинлашиб бориши миллий қадриятлар ўсиб, кен гайиб боришига хизмат қилади. Лекин янги шароит ларда, янгича талаб ва эҳтиёжлар асосида шаклла наётган қадриятларда ҳам миллийлик қиёфаси сақла ниб қола беради. Янги вазиятларда шаклланаётганқадриятлар миллийлик жиҳатларини ўзига сингдирга нидагина ҳаётга кенгроқ, тезроқ сингиш имконигаэга бўлади.
Ҳар бир миллат ўз қадриятларини ривожлантиришива уларга амал қилишида миллий онг, миллий бирдам лик туйғусининг аҳамияти каттадир. Миллий руҳият вамаънавиятдан маҳрум бўлган кишилардагина ўз тили,тарихи, анъаналарига нигилистик муносабатда бўлишимумкин. Агар шундай аҳвол маълум сиёсат таъсиридакенгайиб борса, миллат бирлиги ва камолоти учун ни ҳоятда хатарли бир ҳол юзага келади.
Албатта, ҳар бир халқ ўз миллий қадриятлари қоби ғидагина ўралиб қолмаслиги керак. Бундай йўлдан бо рилганида миллатнинг тараққиёти суръатлари пасаяди.Миллий махдудлик ва миллий калондимоғлик ҳечвақт маънавий, ижтимоий камолот омили бўлган эмас.Бошқа миллатларнинг қадриятларини ўрганиш ҳаммавақт ҳам тараққиётнинг омилларидан бири бўлиб кел ган.
Қадриятлар қанчалик бир-бирига яқинлашиб, таъ сир кўрсатмасин, ҳар бир миллат учун маънавийкамолотнинг асосий йўли ва меъзони миллий қад риятлар бўлиб қолади. Бирон миллатнинг яхши урф одатлари, маросимлари қачонки бошқа миллат руҳи га, миллий маънавий эҳтиёжи ва талабларига москелгандагина шу миллат ҳаётида чуқур томир отишимконига эга бўлади.
Сўнгги бир асрга яқин давр давомида ўзбек рақсла рида, куйларида, ашулаларида жуда катта ўзгаришларбўлганини инкор этиб бўлмайди. Бу ўринда Оврўпа,Россия, Ҳиндистон, Яқин Шарқ мамлакатлари мада ниятининг таъсири ҳам катта бўлди. Ҳозирги ўзбек
рақслари, куйлари, қўшиқлари классик маданий меро сининг айнан ўзи эмас. Рақсларда Оврўпа, Осиё рақсмаданиятларининг кўп жиҳатлари сезилиб туради. Бужиҳатдан ўзбек халқининг рақс маданияти борасидагиқадриятлари анчагина бойиди. Лекин моҳият жиҳати дан рақсларимиз асосан миллийлик руҳини сақлабқолди.
Ўзбек миллий куйлари ҳам бугунги кунда мумтозмаданий меросни ўзида мужассамлантирган ҳолдажаҳон маданиятининг бу борадаги кўп жиҳатлариниўзига ижодий сингдириш асосида ривожланиб бор моқда.
Миллатнинг руҳияти, тарихий анъаналари, маъна вий эҳтиёжига мос келмайдиган бегона қадриятларниунга зўрлаб сингдириш мумкин эмас. Айниқса, бойтарихий меросга эга бўлган халклар маънавий ҳаёт бо расидаги зўравонликни руҳан қабул қилмайдилар.
Халқларга янги маънавий қадриятларни сингдиришучун аввал, уларга нисбатан эҳтиёж тугдирмоқ керак.Маънавий эҳтиёжсиз, тарихий анъаналарни эътиборгаолмай сингдиршшоқчи бўлган қадриятлар миллатнингҳаётида маълум ўрин олса ҳам, унинг руҳиятига синг майди, бинобарин қалбидан ўрин олмайди.
Ҳар бир халқ қадрлаган нарса ёки ҳодиса, биринчинавбатда, унинг миллий маънавияти билан боғлиқ бў лади.
Миллий қадриятлар ҳам қандайдир ўзгармас ҳодисаэмас. Миллат тараққиёти билан боғлиқ бўлган ижти моий, иқтисодий, маънавий ҳаётнинг такомиллашиббориши, яшаш ва меҳнат қилиш шароитлари ўзгаришибилан миллий қадриятлар ҳам ривожланиб боришигаимкон яратилади.
Умуминсоний, минтақавий, миллий қадриятлар би лан бир қаторда, диний қадриятлар ҳам мавжуддир.
Диний қадриятлар ҳам жамиятнинг маълум тарихийдавр ва шароитлардаги талаблари, эҳтиёжлари асосидашаклланади.
Диний қадриятлар умуминсоний, минтақавий қад риятларнинг қандайдир алоҳида, бошқалардан кескинажралиб турувчи соҳаси эмас.
Маълумки, ҳар қандай дин ҳам ҳаёт талаблари, тур муш шароити ва эҳтиёжларидан ажралган ҳолда пайдоб\ршаган. Барча динларнинг келиб чиқишига маълумтарихий даврлардаги ижтимоий, сиёсий, ғоявий ша роитар, улар билан боғланган эҳтиёжлар сабаб бўлган.
Динларнинг келиб чиқишига асос бўлган сабабларниижтимоий ҳаётнинг ўзидан изламоқ керак. Реал ҳаётвоқеалари, эҳтиёжлари илоҳийлаштирилганида, моҳия ти, содир бўлиши сабаблари илоҳий кучларнинг иро даси билан боғлангандагина диний тус олади.
Ислом дини шаклланаётган даврда Муҳаммадалайҳиссалом араб қабилалари орасида кенг тарқалганкўплаб урф-одатлар, маросимлар, ахлоқий ва ҳуқуқийнормаларга илоҳий тус бериб, уларни янги диннингажралмас қисмига айлантирди. Арабларнинг юриш-ту риши, одоби ва ахлоқи, оилавий ва қабилавий муноса батлари борасидаги кўплаб қадриятлари ислом дини нинг таркибий қисми бўлиб қолди.
Шаърий ҳукумларга кирган ахлоқ ва одоб, ҳалол лик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат, дўстлик, биродар лик ҳақидаги кўштаб ғоялар ислом динидан олдин ҳамқадриятлар сифатида сақианиб келган эди. Бу қадрият лар ислом динининг таркибий қисмига айланиб, улар га риоя қилмаслик жамият олдидагина эмас, балки ху до олдидаги гуноҳ сифатида талқин этила бошланган.Натижада ислом дини билан боғлиқ бўлган бу қад риятларга ҳам риоя қилишлик масъулияти кучаяди.Дин муқаддас, деб эътироф қилган қадриятларни танолмаслик, ёки уларга риоя қилмаслик гуноҳ, дўзахсингари тушунчалар билан боғланди. Шундай қилиб,диний тус олган ҳаётий қадриятларга риоя қилишнингзарурияти ҳам кучайди.
Ахлоқий, ҳуқуқий қадриятларнинг кўплари Қуръо ни Каримда, ҳадисларда ҳам катта ўрин олган. Ҳадис ларда баён қилинган ахлоқий нормалар инсон камоло тига катта ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиздир.Муҳаммад алайҳиссаломнинг кўпгина ахлоқий фази латлари, оиласига, фарзандларига, ёру дўстларига му носабати ҳам ҳадисларда катта ўрин олиб, тарбиявийаҳамиятга эга бўлган қадриятларга айланган. Ҳадис ларда, шаърий ҳукумларда ўртага ташланган барча ах лоқий ва ҳуқуқий қадриятлардан ҳозир ҳам тарбиявийомил сифатида кенг фойдаланиш мумкин.
Собиқ Иттифоқ даврида диний қадриятларнингбарча томонларини тўла инкор этиш йўлига ўтиб олиб,жамият маънавий камолотини таъминлашнинг кўпги на имкониятларидан махрум бўлиб қолдик. Динийқадриятларнинг мазмунида миллий, минтақавий ваумуминсоний қадриятларнинг кўпгина жиҳатлари бор лигини билмаслик, маънавий жоҳиллик ботқоғига ботиш жамиятимиз бошидан кечирган кўпчилик йўқо тишларга сабаб бўлди.
Динлардаги ижтимоий, маънавий аҳамиятга эга бўл ган кўплаб қадриятларни фанатизм, бидъат ва хурофот дан ажрата билмоқлик керак. Диний қадриятлар ваумуман диний таълимотнинг кўплаб томонларига нис батан бўлган бундай оқилона муносабат ўрта асрлардаёқшаклланган эди. Ўрта Осиёлик кўплаб олимлар, маъри фатпарварлар диний қадриятларни хурофот ва бидъат дан ажратиб олишга, диннинг ҳаётий томонлариниҳақиқий ижтимоий ва маънавий камолотнинг муҳимзаминига айлантиришга ҳаракат қилиб келганлар. Букжмутафаккир шоир Умар Хайём, Навоий, Бобур, Машрабва бошқалар ислом динига катга ҳурмат ва ихлос биланқараган бўлсалар ҳам, улар хурофот тусини олган мерос нинг барчасига кўзни юмиб, кўр-кўрона ёндошишимумкин эмаслигини кўрсатиб ўтганлар.
Қадриятларга баҳо беришнинг бош мезони — тарихсабоқлари, тажриба, ҳозирги давр ва истиқлолнинг та лаблари, эҳтиёжларидир.
Қадриятларга ақидапарастлик, қироатхонлик, кўр кўрона сиғиниш йўли билан эмас, балки соғлом ақл,фан ютуқпари, ижтимоий-маънавий тараққиёт талаб лари ва имкониятларига асосланиб ёндошмоқ керак.
Ўзбекистон мустақил давлат бўлиши, тоталитарбуйруқбозлик тузумининг мафкуравий ҳукмронлигигабарҳам берилиши диний қадриятларга нисбатан янгичаёндошишга имкон яратди, Кўттгина диний маросимлартикланди, фуқаролар ўзларининг диний эътиқодларибилан боғлиқ бўлган маросимлар, урфу одатларни тў сикларсиз амалга ошира бошладилар. Шаҳар ва қиш локларда кўплаб янги масчитлар қурилди, эскиларитаъмирланди. Қурбон ҳайит, рамазон ҳайити сингаримаросимлар ҳамма ердаамалга ошириладиган оммавийбайрамларга айланди. Ўзбек халқининг қозирги мил лий қадриятлари тизимини буларсиз тасаввур этиббўлмайди.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling