Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


ҲОЗИРГИ ДАВРНИНГ ГЛОБАЛ МУАММОЛАРИ1. Глобал муаммоларнинг моҳияти ва хиллари


Download 4.19 Mb.
bet79/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

10. ҲОЗИРГИ ДАВРНИНГ ГЛОБАЛ МУАММОЛАРИ1. Глобал муаммоларнинг моҳияти ва хиллари


Инсоният жамиятининг тараққиёти ҳеч қачон ваҳеч қаерда осон, бетўсиқ кечмаган. Ҳар доим ва ҳаммадаврларда жамият олдида муайян муаммолар кўнда ланг бўлиб турган. Булар, бир томондан, табиат сти хиясининг натижаси ўлароқ намоён бўладиган ер сил кинишлари, сув тошқинлари, қурғоқчилик, қуёшрадиацияси ўзгариши билан боғлиқ турли эпидемиккасалликлар ва ҳоказолар бўлса, иккинчи томондан,инсон фаолияти натижасида юзага келган ижтимоий иқтисодий, сиёсий-маданий ҳаётга оид бўлган антро поген муаммолардир.
Жаҳон миқёсида юз берган жараёнлар таҳлили шу ни кўрсатадики, ҳозирги вақтда инсоният учун ўткир,долзарб бўлиб турган глобал муаммолар қуйидагилар дан иборат:
а) Ер юзида тинчликни таъминлаш ва ялпи қирғинурушларини олдини олиш (уруш ва тинчлик муаммо си);
б) атроф-муҳитни самарали муҳофаза қилиш (эко логик муаммо):
в) аҳоли сонининг орта бориши билан ишлаб чиқа риш ривожланиши мутаносиблигига эришиш (демогра фик муаммо);
г) ер юзи аҳолисини зарур озиқ-овқат ва энергияманбалари билан ишончли таъминлаш;
д) очлик, қашшоқлик ва қолокликни тугатиш учунюксак ривожланган ва улардан кейинда қолган мамла катлар ўртасидаги кескин фарқни бартараф этиш;
е) хавфли касалликларни тугатиш;
ё) инсон маънавий-ахлоқий муҳити софлигинитаъминлаш (этикология муаммоси) ва бошқалар.
Бу муаммоларнинг ҳар бири у ёки бу даражада иж тимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий нуқтаи-назарданилмий тахдил этилган. Айни вақгда давримизнинг умум башарий муаммоларини фалсафий талқини ҳам илмийадабиётларда ўз ифодасини топмоқда.
Глобал муаммоларни фалсафа нуқтаи назариданўрганишда даставвал уларнинг моҳияти, келиб чиқишсабаблари, бартараф этиш йўлларини умумметодоло гик жиҳатларини тадқиқ этишга эътибор берилмокда.Бунинг учун бу муаммоларни тахлил қилишда фалсафанинг тарихийлик, мантиқийлик, тизимийлик кабитамойилларига суянилмокда. Глобал муаммолар инсо ният ривожланишининг натижаси ҳисобланса-да, ҳо зирги замон шароитида юзага келган ижтимоий-иқти содий вазиятнинг ҳам оқибатидир.
Келиб чиқиши, чуқурлашиб бориши, кўлами ва ҳалэтилишининг мураккаблиги жиҳатларига кўра уларниуч гуруҳга ажратиш мумкин:
Биринчиси, мавжуд ижтимоий тузумнинг табиати,турли минтақа давлатларининг хилма-хил манфаатларибилан тақозо этилган муаммолар.
Иккинчи гуруҳи, «инсон — жамият» тизими доира сидаги муносабатлардан келиб чиқадиган муаммолар.
Учинчиси, «жамият — табиат» тизими доирасидагимуносабатлардан келиб чиқадиган муаммолар.
Глобал муаммоларнинг турлари ўзаро қанчаликфарқданса-да, бу соҳалардаги умумийлик, даставвал,бутун инсониятнинг ҳаёти шарт-шароитлари, имко ниятлари ва истиқболи масалаларидир.
Иккинчи томондан, улар у ёки бу даражада ҳо зирги даврнинг бош омили — фан-техника инқило би билан алоқадордир, яъни унинг оқибатидир. Биз нинг давримизда фаннинг ривожланиши суръатлариғоят каттадир. Фанда эришилган кашфиётлар тездаянги техника воситалари яратишни таъминласа, ўзнавбатида техника ривожланиши ҳам фанда янги ўз гаришлар содир этишга жиддий туртки бермоқда.Буларнинг натижаси ўлароқ эришилган кашфиётлармуайян мақсадларга хизмат қилмокда. Бу эса глобалмуаммоларнинг янада ўткир, долзарб бўлиб туриши га олиб келмоқда.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling