Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


ҚАДРИЯТЛАР, УЛАРНИНГ ЖАМИЯТҲАЁТИДАГИ ЎРНИ


Download 4.19 Mb.
bet76/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

9. ҚАДРИЯТЛАР, УЛАРНИНГ ЖАМИЯТҲАЁТИДАГИ ЎРНИ

а) Қадрият тушунчаси ва унинг моҳияти.


Ўтмишдаги барча фалсафий таълимотларда қад риятларнинг моҳияти ва уларнинг жамият тараққиёти да тутган ўрни масаласига катта эътибор берилиб, уларижтимоий тарихий тараққиётнинг маҳсули, жамиятмаънавий камолотининг муҳим омили эканлиги кўрса тиб ўтилади.
Файласуфлар қадриятлар ва уларнинг жамият ҳаётива тараққиётида тутган ўрни масаласига онтологик,гносеологик, эвристик ва дунёқарашлик нуқтаи наза ридан ёндошиб, ижтимоий-сиёсий, маданий-маъри фий ва тарбиявий аҳамиятини ўз даври талаблари ваимкониятлари доирасида очиб беришга уринганлар.
Қадриятлар жамият тараққиётининг, моддий вамаънавий бойликлари ривожининг якуни, инсон ка молотининг келажак учун ҳам катта аҳамият касб эта диган ижобий маҳсулидир.
Инсоннинг объектив оламга нисбатан бўлган активфаолияти, моддий ва маънавий муҳит, яшаш шарт шароитларининг ривожланиши ворислик асосида со дир бўлиб, янги-янги қадриятларнинг шаклланишига,ўтмишдан мерос бўлиб қолганлари эса давр руҳи, янгиижтимоий эҳтиёж талаблари асосида ривожланишигаолиб келади. Бунинг натижасида ижтимоий, сиёсий,иқтисодий, маънавий тараққиётнинг имкониятлариҳам кенгаяди. Жамият тараққиёти жараёнида шакл ланган ҳар қандай ҳодиса ўтмишда ижобий аҳамияткасб этгани учунгина эмас, балки келажак истиқболиучун янги имкониятлар яратиб беришга қодир бўлган лиги сабабли ҳам қадрият деб аталади.
Қадриятлар оламни билиш ва уни амалий ўзгарти ришнинг муҳим омилидир. Ҳар бир қадриятнинг мо ҳияти ва аҳамияти табиат, жамият ва руҳий олам ҳоди саларини билиш, илмий умумлаштириш, ижтимоий вамаънавий тараққиётга таъсир этиш имкониятлари асо сида белгиланади. Қадриятларнинг кўплиги, мазмуни,уларни аниқлаш ва уларга эътиқод қилиш инсоннингбилиш қобилияти ва амалий имкониятлари такомил лашиб, чуқурлашиб, кенгайиб бораётганини ифода лайди. Янги қадриятлар юзага келиши инсоннингобъектив олам, маънавият борасидаги билимлари во рислик асосида давом этаётганининг ифодасидир.
Қадриятлар инсон маънавий камолотининг муҳимомили ҳамдир. Ҳар бир миллат ривожланишидаги та рихий воқеалар, унга ижобий ҳисса қўшган шахсларҳам миллий қадриятлар жумласига киради.
Қадриятларда улар юзага келган даврнинг руҳи,имкониятлари, талаб ва эҳтиёжлари ўзининг яққолифодасини топади. Ҳар бир қадрият маълум конкретдавр, шароит ва эҳтиёжларнинг маҳсулигина эмас,балки унинг кўзгуси ҳамдир. Тарихий тараққиёт жа раёнида даврлар утиши, шароит ва имкониятлар ўзга риб туриши ҳам қадриятларнинг мазмунида, уларгамуносабатда ўз ифодасини топади.
Қадриятларга баҳо беришдан олдин улар юзага кел ган конкрет тарихий шароитлар, ўша даврларга хосбўлган имконият ва эҳтиёжларни ҳам билмоқ керак.Кечаги воқеаларни бугунги талаб билан ўлчаш мумкинбўлмаганидек, ҳар бир қадриятнинг ижтимоий аҳамия тини билишга муайян тарихий шароитларни ҳисобгаолиб ёндошмоқ керак.
Моддий ишлаб чиқариш, маънавий тараққиёт эҳ тиёжлари қадриятлар шаклланишининг асосий омил ларидир. Ҳар бир қадрият қайси замин, эҳтиёж асо сида юзага келмасин, юқоридаги омиллар билан бе восита, ёки билвосита алоқада бўлади. Қадриятлартараққиётидаги ворислик шу тариқа узлуксиз давомэтаверади.
Қадриятларнинг шаклланиши, уларга амал қилишимкониятлари кишилар яшаган муҳит, табиий ша роитлар, ишлаб чиқариш усули, касб малакалари, меҳ нат фаолиятининг асосий йўналишлари, ёши, жинсийжиҳатлари, турмуш тарзи билан ҳам боғлиқдир.
Умуман олганда, қадриятлар жамият тарихий та раққиёти жараёнида шаклланган ва ривожланган,ўтмишда, ҳозирги кунда ва келажакда ҳам ижтимоийтараққиётга ижобий таъсир этадиган, кишилар онгигасингиб ижтимоий аҳамият касб этган моддий, маъна вий бойликлардир.
Қадриятларнинг объектив ва субъектив томонларимавжуд.
Қадриятлар кишиларнинг моддий турмуш даража си, шароити, имкониятлари асосида шаклланади варивожланади. Бу — қадриятларнинг объектив замини дир.
Қадриятлар ижтимоий, моддий, маънавий ҳодисаўлса ҳам уларнинг аҳамияти ва моҳияти кишиларнинг
уларга нисбатан бўлган муносабати асосида белгилана ди. Қадрият деган тушунчанинг ўзи ҳам қадр-қиммат,деган маънони билдиради. Ҳар бир ижтимоий ҳодисагакишилар ўз дунёқараши, тараққиёт ва истиқбол муам моларини ҳисобга олиб ёндошадилар ва бахр беради лар.
Қадриятларни баҳолаш турли хилдаги манфаатларбилан ҳам боғликдир. Муайян қадриятларга амал қи лишга, уларни баҳолашга шахсий, гуруҳий, миллий,умуминсоний манфаатлар ҳам бевосита таъсир этишишубҳасиздир. Булар — қадриятларга баҳо беришнингсубъектив омили ҳисобланади.
Қадриятларга баҳо беришда жамият аъзоларинингумумий маънавий камолоти, ижтимоий, миллий онг нинг етуклиги ҳам катта аҳамиятга эга. Маънавийжиҳатдан етук шахс, жамият миллий, умуминсонийқадриятларнинг мазмуни ва моҳиятини тўғри баҳолашимконига эгадир.
Қадриятларнинг ижтимоий аҳамиятини англаш ки шиларнинг истиқбол вазифаларини тўғри тасаввур қи ла билиш имконияти билан ҳам боғлиқ. Жамият аъзо ларида етук ижтимоий, миллий онг бўлиши, маънавийкамолотнинг юксаклиги қадриятларнинг ривожланишимкониятларини кучайтирувчи, ижтимоий ва тарбия вий самарадорлигини оширувчи омилдир.
Қадрият ва мерос тушунчалари ўзаро яқин бўлсаҳам улар бир хил маънони билдирмайди.
Қадрият ва мерос бир-бирига узвий боғлиқ бўли шига қарамай, ҳар қандай мерос қадрият бўла олмай ди. Мерос тушунчасининг моҳияти қадриятга нисба тан кенгдир. Бундан ташқари, қадрият фақат ўтмиш дан қолган меросгина эмас. Ҳозирги кун талаблари,янги шароит ва имкониятлар асосида шаклланаётганижтимоий, маънавий, сиёсий ҳодисалар ҳам қадриятҳисобланади.
Ҳозир Узбекистонда миллий истиқлол мафкураси ни ривожлантириш учун катта ишлар олиб борилмоқ да. Тараққиётнинг ҳозирги вазифалари ва миллат ман фаатларига мос келувчи бундай мафкура яратилмоқца.Бу мафкурани яратишда ўтмиш меросидан унумлифойдаланилса ҳам у янги даврда шаклланган қадрйятсифатида юзага келмоқда.
Мерос — ўтган авлодлар томонидан яратилган,бизгача етиб келган ижтимоий-маънавий, моддий ҳо дисалар, маданий бойликлар, урфу-одатлар, маросимлар, ахлоқ нормаларидир. Мерос тараққиёт учун ҳамзарур омил бўлгандагина, қадрият даражасига кўтарилаолади.
Мерос билан қадриятларни баҳолаш мезонларибир-биридан фарқ қилади. Моддий ва маънавий ме росни баҳолашда унинг тарихий шаклланиши шароит лари ва имкониятларини ўрганишга катта эътибор бе рилади. Мероснинг ҳозирги кун учун ҳам бўлган аҳа миятини билиш уни қадриятлар жумласига киритишдир.
Ижтимоий тараққиёт доим янгиланиб, такомилла шиб турадиган узлуксиз жараён экан, бунинг негизидамуайян қадриятларни баҳолаш мезонлари ҳам ўзгарибборади.
Қадриятларни баҳолашда тараққиётнинг муайянбосқичида майдонга чиққан ижтимоий кучларнингманфаатлари ҳам маълум аҳамият касб этади. Қадрият ларга тор сиёсий, гуруҳий, синфий манфаатлар асоси да ёндошиш уларнинг аҳамияти ва имкониятини но тўғри талқин қилишга олиб келади. Ижтимоий вамаънавий ҳаётдаги асосий масала — айрим, тор мақ садлар билан боғланган қадриятларни байроқ қилибкўтариб юришда эмас, балки истиқлол ва тараққиётманфаатлари йўлида улардан онгли фойдалана билиш дадир.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling