Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet74/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

б) Маданият ва цивилизация.


Цивилизация деганда нимани тушуниш керак? Ци вилизация нима эканини билиб олиш учун фалсафийфикр тарихида бу тушунча қандай маъноларда ишла тилганлиги билан қисман бўлсада, танишиш зарур. Бубиринчидан, ушбу мавзудаги мавжуд фалсафий ада биётлар мазмунини тушунишга, таҳлил этишга ёрдамберса, иккинчидан, цивилизациянинг ҳар бир ўзигахос таърифида ижтимоий ҳаётнинг маълум томонлари,жиҳатларига алоҳида урғу бериладики, бу умуман ци вилизациянинг ижтимоий ҳодиса сифатидаги моҳияти ни тўлароқ англаб етишга хизмат қилади.
Цивилизация сўзи лотинча бўлиб, у гражданлик,гражданликка оид, давлатга оид, деган маъноларнианглатади. Цивилизация тушунчасини шотланд тарих чиси ва файласуфи А. Фергюссон (1723—1816) жаҳонтарихий жараёнининг маълум бир босқичини ифода лаш учун ишлатган бўлса, француз маърифатпарварла ри ак-идрок ва адолатга асосланган жамият деганмаънода ишлатган эдилар. Француз маърифатпарвар ларидан кейин ҳам цивилизация тушунчасига турлича
мазмун бериш давом этди. Айрим олимлар уни мада ниятнинг, баъзан фақат моддий маданиятнинг сино ними сифатида ишлатган бўлсалар, немис файласуфиО. Шпенглер аксинча уни маданиятнинг антиподимаъносида, яъни маданиятнинг ҳалок бўлиш жараёни,босқичини характерлаш учун, инглиз социологи ва та рихчиси А. Тойнби эса ўзига хос ва нисбатан ёпиқбўлган жамиятларни ифодалаш учун ишлатди. Шунитаъкидлаш керакки, ҳозирги даврда цивилизация ту шунчасини А. Фергюссон таклиф этган маъноданбошқа шаклларда ишлатиш деярли учрамасада, аммоунинг мазмуни ва ҳажмини белгилашда турфа хилликҳанузгача мавжуд эканлигини қайд этмоқлозим.
Бу тушунчанинг: 1) ижтимоий ривожланишнингёввойилик ва варварликдан кейин келадиган босқичи ни; 2) умуман кишилик жамияти ривожланишинингмаълум бир босқичини (масалан, неолит, капиталис тик, ёки ҳозирги замон цивилизацияси); 3) маълум бирижтимоий-иқтисодий формацияни (масалан, қулдор лик ёки капиталистик цивилизациялар); 4) географикжиҳатдан фарк/шнувчи бирликларни (масалан, Оврўпа,Осиё ёки Яқин Шарқ цивилизацияси); 5) диний ман сублиги билан фарқланувчи маданий бирликларни(христиан ёки ислом цивилизацияси); 6) келиб чиқи ши ва планетар мансублигига кўра ажратилувчи бир лиюларни (масалан, ер цивилизацияси ва ердан ташқа ри цивилизациялар); 7) этник мансублигига кўрафаркданувчи ижтимоий-маданий бирликларни (маса лан, араб ёки ҳинд цивилизацияси); 8) макон ва за монда чекланган жамиятларни (масалан, КддимгиМиср ёки Вавилон цивилизацияси) ва шу каби маъно ларни ифодалаш учун қўлланилиб келаётганлигига ҳамкўп марта дуч келганмиз.
Ҳозирги замонда ижтимоий фанлар ўз мақсад вавазифаларидан келиб чиққан ҳолда цивилизация ту шунчасини юқоридаги каби турлича мазмунни ифода лаш учун ишлатишни давом эттирмокда. Цивилизациятушунчаси мазмунини белгилашдаги бундай ёндашув ларнинг барчасига битта умумийлик хос — улар тари хий жараёндаги маълум ўзига хосликларни ифодалабкелмокда.
Ҳар қандай илмий тушунча маълум мазмунни ифодалаган ҳолда муайян ижтимоий ҳодиса, жараённи тушунтиришга хизмат қилмоғи, демакки методологик "«ҳамиятга эга бўлмоғи лозим. Айнан мана шу нуқтаи
назардан келиб чиқадиган бўлсак, цивилизация ту шунчасини юқоридаги маъноларда ишлатишнинг ҳам маси ҳам тўғри эмаслигига ишонч ҳосил қилиш мум кин.
Цивилизация тушунчасини ижтимоий ривожла нишнинг ёввойилик ва варварликдан кейин келадиганбосқичини ифодалаш учун ишлатиш маълум маънодаўринли. Чунки бундай маънода ишлатилганда, циви лизация тушунчаси кишилик жамияти ривожланиши нинг ибтидоий ҳолатидан кейинги даврдаги бутун ҳо латини тўлалигича қамраб олади. Варварликдан циви лизацияга ўтиш ҳунармандчиликнинг деҳқончиликданажралиши, товар ишлаб чиқаришнинг юзага келиши,савдо-сотиқнинг пайдо бўлиши ва уни касб қилиб ол ган савдогарлар қатламининг шаклланиши, металлпулнинг муомалага киритилиши, ёзувнинг пайдо бўли ши, ақпий ва жисмоний меҳнатнинг бир-биридан аж ралиши, сиёсий ҳокимиятнинг қарор топиши каби ху сусиятлар билан характерланади. Бундай ёндашувдацивилизация тушунчаси ижтимоий-иқтисодий форма ция тушунчасига нисбатан кенгроқ мазмун касб этади.Жамиятнинг формацияларга бўлиниши цивилизациягаижтимоий муайянлик, тарихий конкретлик бағиш лайди. Аммо, цивилизация тушунчасига бундай маз мун берилганда, ибтидоий ҳолатдан ўсиб чиққан жа миятлар ўртасидаги фарклар формациявий тафовут ларгагина олиб бориб тақалади. Формация назариясиэса варварликдан кейинги даврда ижтимоий ривожла нишнинг хилма-хил кечгашшгини ҳам, ҳозирда дунё нинг аксарият мамлакатлари тараққиётнинг капита лизм деб аталиши мумкин бўлган босқичда турган, ёкиу томон бораётган пайтда ҳам улар ўртасида кескинфарклар мавжудлигини тушунтириб беролмайди.
Цивилизация тушунчаси умуман кишилик жамиятиривожланишининг маълум бир босқичини, шунингдек,муайян ижтимоий-иқтисодий формацияни ифодалашучун ишлатилганда ҳам унинг гносеологик аҳамиятийўққа чиқади. Чунки, биринчи ҳолда, масалан, капи тализмгача бўлган цивилизация деб ишлатилганда мо ҳиятан ривожланишнинг турли босқичларида турганхалклар, мамлакатлар сунъий тарзда бирлаштирганли ги учун бирор-бир илмий қимматга эга бўлмаса, ик кинчи ҳолда эса цивилизация ижтимоий-иқтисодийформация тушунчасининг синонимига айланиб қолиб,ўзининг мустақил мазмунини йўқотади.
Цивилизация тушунчасини географик жиҳатданфарқпанувчи бирликларни ифодалаш учун ишлатишэса ўринсиздир. Масалан, Осиё қитъаси ҳеч қачонмуайян иқтисодий, маданий яхлитликни ташкил қил маган. Ҳозир ҳам Осиёда ривожланишнинг турли да ражаларида турган халклар мавжуддир. Албатта, маъ лум географик маконда яшаш ижтимоий-маданийҳаётда қандайдир ўхшаш, умумий томонларини келти риб чиқариши табиий. Аммо, бу ўзининг дини, тили,маданияти, ҳаётий тамойилларига кўра бир-бириданфарқданувчи турли халқларни мустаҳкам тарихий бир лик деб баҳолаш учун асос бўла олмайди.
Цивилизация тушунчаси диний мансублигига кўрафаркланувчи кишилар бирлигига нисбатан ишлатил ганда ҳам илмий тушунча сифатида бирор бир қиммат га эга бўла олмайди. Биринчидан, ўтмишда ҳам, ҳозирҳам, на ислом олами, на христиан дунёси мустаҳкамбир бутунликни, яхлитликни ташкил этмаган. Иккин чидан, юқоридаги динларнинг ҳар бирининг ичидатурли оқимлар мавжудки, бу уларнинг мустаҳкам бир ликни ташкил этмаслигидан далолат беради. Учинчи дан, диний мансублик муайян из қолдиради, лекин ҳечқачон халклар ҳаётини тўлалигича белгилаб бермасли гини унутмаслик лозим.
Тахлил этилаётган тушунчамизни «ер цивилизация си», «ердан ташқари цивилизациялар» шаклларида иш латилишига ҳам юқоридагича муносабат билдиришмумкин. Бир томондан, цивилизация тушунчаси бун дай мазмунда ишлатилганда «тарих», «кишилик жа мияти» тушунчаларининг синонимига айланиб қолади.Бошқа томондан, ердан ташқаридаги цивилизацияларва уларнинг хусусиятларининг номаълумлиги «ер ци вилизацияси» тушунчасини ишлатишнинг ўзини ман тиқсиз қилиб қўяди.
Цивилизация тушунчасини айнан қандай ўзигахосликни ифодалаш учун қўллаш ўринли эканлиги уни«ижтимоий-иқтисодий формация» ва «маданият» ту шунчалари билан солиштирганда ойдинлашади.
Формация тушунчаси жамиятнинг ўзини юзага ке лиш ва ривожланиш тарихига эга бўлган бир бутунижтимоий организм сифатида қараш имконини бера ди. У жамиятнинг умумий, ички, асосий, такрорланув чан алоқа ва муносабатларини очишга шароит ярата ди. Формация тарихни, жамиятни ҳодисалар даража Сида эмас, балки моҳият даражасида акс эттиради.
Шчг учун ҳам тарихни формациялар даражасидата бўлиш тарихий жараёнларнинг реал кечишимос келмаслиги мумкин. Чунки юқоридалаганимиздек, ижтимоий-иқтисодий формация рихни объектив, зарурий, қонуниятли жараёнсифатида қарайди ва турли тасодифий чекинишларниназардан соқит қилиб, унинг ривожланиш мантиқини гина акс эттираци.
Шундай қилиб ижтимоий-иқтисодий формацияларназариясидаги муҳим томон, бу ривожланишнингобъектив қонунлари нуқтаи назаридан тараққиётнингмаълум босқичида турган мамлакатларга хос бўлганумумий томонни топишдир.
Формация тушунчасидан фаркли ўлароқ цивилиза ция тушунчаси тарихнинг, жамиятнинг сифатий ўзигахослигини, у ёки бу мамлакат-доирасида амал қилади ган, ишлаб чиқариш кучлари (технология), инсон фао лияти, маданияти томонидан белгиланадиган умумийижтимоий қонуниятларнинг спецификасини ифода лайди.
Ҳар қандай цивилизация: 1) муайян ижтимоий иш лаб чиқариш технологиясига; 2) такрорланмас мада нияти, қадрияти, фалсафий қарашлари, одоб-ахлоқнормаларига; 3) ўз ҳаётий тамойилларига эга бўлади.Буларнинг барчаси цившшзацияни яхлит бирлик си фатида мавжуд бўлиши учун имкон яратади. Бу сифа тий хусусиятларнинг йўқолиши цивилизациянинг ҳа лок бўлишига олиб келади.
Юқоридаги мулоҳазалардан хулоса қилиб шуни ай тиш мумкинки, цивилизация тушунчаси муайян халқ,мамлакат (жамият)га, ёки унинг ривожланишинингсифатий жиҳатдан фарқланувчи айрим босқичлариганисбатан ишлатилгандагина у аниқ илмий мазмунга вабинобарин методологик аҳамиятга эга бўлади. Айнанэтник бирликлар, мамлакатлар цивилизациянинг ўзигахослиги, асосий характеристикаларини ўзида яққолнамоён қилади.
Цивилизациянинг моҳиятини тушунишда унгамансуб бўлган маданиятнинг ролини англаш муҳим дир. Агар ишлаб чиқариш кучлари цивилизациянингмоддий асосини ташкил қилса, маданият ижтимоийҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олади, унингқиёфасини, ўзига хос рангини белгилаб беради, ҳат то ишлаб чиқариш кучларига ҳам ўзига хос харак терлилик, аҳамиятлилик беради. Бу билан маданият
ижтимоий ҳаетнинг ижтимоии ташкиллашувини,яъни цивилизациянинг шаклланиши, мавжуд бўлишива ривожланишини белгилаб берувчи ўзига хос негизвазифасини ўтайди.
Демак, цивилизация маданиятнинг конкрет намоёнбўлишини, унинг реал мавжуд ҳаётини акс эттиради.Цивилизациянинг маданиятсиз, маданиятнинг циви лизациясиз, ундан ташқарида мавжуд бўлиши мумкинэмас. Чунки, инсон маълум бир цивилизация бағридаўтмиш авлодлари томонидан яратилган барча моддийва маънавий бойликларни ўзлаштирган ҳолда шаклла ниши, камол топиши мумкин.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling