Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
6. ОНГ ВА ЎЗ-ЎЗИНИ АНГЛАШОдам ҳайвонот дунёсидан ажраиб чиқиб, унингонги пайдо бўлишидаги яна бир муҳим омил — бу ўзи ўзини, ўз фаолиятини англашидир. Ўз-ўзини англашинсон онги фаолиятининг муҳим томонини ташкилқилади. Чунки, ижтимоий ҳаёт инсондан фақат объек тив борлиқни, яъни табиат ва жамиятни билишнигина эмас, балки ўз-ўзини англашини ҳам талаб қилади.Бинобарин, ннсон борлиқни ўз онги орқачи акс этти рар экан. у фақат объектив реалликнинг субъективинъикосини ҳосил қилибгина қолмай, балки ўз-ўзиниҳам, ўзининг мақсад ва манфаатларини, идеаплариниҳам, хуллас, ўз маънавий қиёфасини ҳам англайди.Бунда у, маълум даражада, ўз теварак атрофидаги нар салардан ўзини ажратиб, ўзининг борлиққа муносаба тини, нимани инъикос эттираётганини, қандай ман фаат ёки мақсад асосида акс эттираётгани, нима қи лаётгани ҳақида ўзига ҳисоб беради. Инсоннинг ин сонлиги, унинг ҳайвондан туб фарқи айни шу ўз-ўзи ни англашидан, ўзининг кимлиги ёки нимачиги, ни маларга ва қандай ишларга қодирлигини била олиши дан бошланади. Бу эса ўзининг эҳтиёжлари, мақсад ваманфаатларини, фаолиятининг йўналишини, жамиятдақандай ўринга эгалиги ва қандай роль ўйнашини анг лай олишидан бошланади. Лекин бу ўз-ўзини англашинсонда ўз-ўзидан, априор1 шаклларда юзага кел майди, балки у онг билан бирга, инсоннинг моддий вамаънавий фаолиятлари асосида, унинг ижтимоий тур муш тарзи таьсирида шакллана боради. Бунда унингўз-ўзини англаши ўз фаолиятларини назорат қилишда,ўзининг қилаётган ишлари ва фаолиятлари учунмасъулликни ҳис қилишда намоён бўлади. Уз-ўзинианглаш, шу билан бирга, кишиларнинг ўзлари қилганишлари юзасидан ўзларига ҳисоб беришларида, ўзфаолиятларини тўгри ёки нотўғри, деб топишида,уларни маъқуллаши, тасдиклаши ёки қоралаши, радқилишларида ҳам ифодачанади. Ўз-ўзини англаш на тижасида инсонда ўз-ўзига ишонч пайдо бўлади, ха рактери шаклланади. Инсон фаоллигини белгиловчи нарса ҳам айни шуўз-ўзини англашидир. Ўз-ўзини англашни шундай таърифлаш мумкин:инсон ўзини субъект сифатида ажратиб, ўз билишиниўзига қаратиши, ўз талаб ва эҳтиёжларида.н келиб чи қиб иш юритиши, фаолият ва ишларини назорат қилаолиши ҳамда бошқариши, ўз-ўзига ўз фаолиятинингбориши ва натижаси ҳақида ҳисоб бериши, хуллас, ўзибилишнинг ҳам субъекти, ҳам объекти бўлган жараён ни фалсафада ўз-ўзини англаш, дейилади. 1 Априор — (лотинча: арпор! — тажрибагача деган маьнони билдиради)инсон тажрибасамн олдин унииг миясида мавжуд бўлувчи билим. Ўз-ўзини англаш ижтимоий-тарихий жараён бўлиб,у ривожланиб борувчи динамик тузилма сифатида онг нинг турли босқичларида ва турли даражаларда турли ча холатда ва кўринишларда намоён бўлади. Уз-ўзини англашнинг биринчи дастлабки шакли —бу ўз-ўзини ҳис қилиш бўлиб, у кишининг ўзини, ўзжисмини қуршаб турган дунёдаги предметлар, ҳодиса лардан фарқини билишидир. Ўз-ўзини англашнинг навбатдаги шакли одамнингжамиятдаги ўз ўрнини, инсон эканлигини, яъни у ёкибу жамиятнинг аъзоси, жамиятнинг конкрет бирорбосқичига, муайян маданиятга, ижтимоий гуруҳларгамансублигини, аниқ бир фаолият эгаси эканлигинитушуниши билан боғлиқцир. Ниҳоят, ўз-ўзини англашнинг юқори шакли — букишининг жамиятда фуқаро сифатида фаолият кўрса тадиган, ўз ишлари ва фаолиятлари учун масъулликниҳис қилувчи, фаолияти устидан ўз назоратини ўрнатув чи, жамиятда ўз ўрнини тўкри белгиловчи, ўз фаолият ларини ўзи баҳолай оладиган, ўз-ўзига ҳисоб бераолувчи шахс эканлигини тушунишдир. Ўз-ўзини англашнинг бу шакллари фақат конкретиндивид билан боғлиқ бўлган шакллардир. Умуман, инсоннинг ўз-ўзини англаши, билишиучун у турли воситалардан, йўл-йўриқлардан, нарса лардан фойдаланади. Бу кишиларга ҳодиса-воқеаларунга ўз-ўзини акс эттирувчи ойна ролини бажаради.Шу асосда инсоннинг ўз-ўзини англаши содир бўлади.Бу халқнинг: «бирни кўриб шукур қил, бирни кўрибфикр қил», деган мақолида ҳам ўз ифодасини топган. Инсон ўз-ўзини англаши кўпинча унинг бошқа ки шиларга бўлган муносабатлари орқали вужудга келади.Бу унинг коллектив (жамоа) орасидаги амалий-ижти моий фаолияти жараёнида, бошқа кишилар билан бў ладиган муносабатларида туғилади. Чунки киши нафа қат ўзини бошқа кишилар билан, балки бошқа киши ларни ўзи билан таққослайди, у ўзини бошқалар биланқиёслаб идрок этади ва шу асосда ҳам ўз-ўзини анг лайди. Ўз-ўзини англаш ҳар бир кишида, ҳар бир жамоада,ҳар бир ижтимоий гурухда ва ниҳоят, бир бутун жа миятда ўзига хос кўринишларда кечади. Кўпинча ки ши бошқаларни адолат, ҳақиқат, ҳаққонийлик, прин ципиаллик жиҳатдан тўғри танқид қилиб, тўғри баҳо ласа ҳам, ўзига келганда, бу талабларни унутиб қўяди. Шунинг учун ҳам бундай кишилар баъзан бошқалар дан маълум принципларга риоя қилишни талаб қи лишганда, уларга: «сен аввал ўзингни билиб ол, ўзингким бўлиб қолибсан», — дейишади. Булар ўз-ўзинианглашнинг баъзи қирралари холос. Ўз-ўзини англашнинг бошқа қирралари ҳам бор.Ўз-ўзини англаш фақат конкрет киши, шахсгагинахос бўлиб қолмасдан, у маълум жамоага, маълумсинфга, бирон бир ижтимоий гуруҳга, маълум халқ қа, миллатга ҳам хос бўлиши мумкин. Конкрет ки ши ёки шахс ўз-ўзини англашининг олий даража си — бу шу киши ёки шу шахснинг маълум ижти моий гуруҳга, маълум жамиятга оид олий инсонийқадриятларнинг ташувчиси, яратувчиси сифатида фа олият кўрсатишидир. Ўз-ўзини англашнинг энг муҳим кўриниши бу маъ лум гуруҳ жамоа, миллатнинг ўз-ўзини англашидир.Маълум миллатнинг ўз-ўзини англаш — миллий ўз ўзини англаш дейилади. Миллий ўз-ўзини англаши эсамиллий жараёнларнинг ҳаракатлантирувчи кучи сифа тида миллий маданият ва маданий мерос, миллий қад риятлар билан боғлиқ ҳолда ўта мураккаб ва зиддиятлиалоқадорликда вужудга келади. Бунда миллий ман фаатлар миллий ўз-ўзини англашнинг асосий манбаи ни ташкил қилади. Миллий маданий қадриятларни ўз лаштириш ва эгаллаш, уларни қайта идрок қилиш ваяратиш миллий ўз-ўзини англаш ривожланишинингасосий шарт шароитларидир. Шу билан бирга, миллийўз-ўзини англаш ўз ўрнида миллий маданият, маъна вият ва манфаатлар янада ривожланишини таъминлов чи асосий омилдир. Миллий ўз-ўзини англашни шовинизм ва мил латчиликдан фарқ қилиш лозим. Шовинизм ва мил латчилик одатда бир гуруҳ кишиларнинг ҳиссий ваақлий кайфиятлари билан боғлиқ бўлган, ўз-ўзинианглашнинг бузилган кўринишлари бўлиб, миллийўз-ўзини англашни бир томонлама тушуниб, униошириб, бўрттириб юборишларнинг оқибатидир. Ҳарбир миллат маданияти, маънавияти миллий қадрият лари шу миллат ўз-ўзини англашининг бевоситатаъсирида бўлади. Собиқ Иттифоқ емирилиб, мустақил давлатларташкил топган, ҳозирги шароитда миллий ўз-ўзинианглаш мамлакатимиз ижтимоий ва маънавий тарақ қиётининг муҳим омилига айланиб бормоқда. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling