Мустақил иши мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи (таҳлили): миллий маънавиятимиз такоми босқичларини кўпқиррали функционал хусусиятларга эга бўлгани ҳолда уни илмий билиш ва англашга интилиш мозийдан ҳозирги кунга қадар давом этиб келмоқда. Чунки унинг тизимда халқимизнинг бутун бошли тарихий тараққиёт жараёнларида ортиган ўлмас қадриятлари ўз мужассамини топган. Шу боисдан, бу беҳо бойликдан ўз даврининг кишилари, алломалари жуда унумли фойдалгани ҳам айни ҳақиқатдир. Ахир, Зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто”, Кайковуснинг “Қобуснома”, А.Авлонийнинг “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” қолаверса, Юсуф Хос Ҳожиб, Адиб Аҳмад Югнакий, А.Темур, А.Навоий, З.М. Бобур ва бошқалар мероси бўш жойдан пайдо бўлиб қолмаган балки умумбашарийликни ўзида ифодалаган шу маънавий заминда вужудга келган.
Мустақиллик боис, миллий маънавиятимиз такомил босқичларини ўрганиш борасида муҳим ишлар амалга оширилди Булар сирасига биринчи президент И.А.Каримов, М.Имомназаров, С.Отамуродов, А.Эркаев, Т.Маҳмудов, Э. Юсупов, И.Ҳаққул, Султонмурод Олим, Қ.Назаров, М.Абдураҳмонов, И.Каримов каби олимларнинг илмий асарларида маълум даражада таҳлил қилинган.
Мустақил иши мавзусида қўлланилган методиканинг тавсифи: тарихийлик ва мантиқийлик, таққослаш ва умумлаштириш, анализ ва синтез, қиёсий таҳлил ва бошқалар.
Мустақил иши мавзусининг назарий ва амалий аҳамияти. Мазкур иш натижаларидан таълим муассасаларида тарбияшунослик, маънавиятшунослик, этномаданият, миллий ғоя ва маънавият, одобнома, Ватан туйғуси каби фанларнинг тегишли бандларида, маънавият тарғибот ишларида шунингдек, маънавий маърифий тадбирларни ўтказишда илмий манба сифатида фойдаланиш мумкин.
I. БОБ. МИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТИМИЗ ТАКОМИ БОСҚИЧЛАРИНИ ЎРГАНИШ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ...............................6-12
1.1. Миллий маънавиятимиз такоми босқичларини ўрганишнинг тарихий генезиси, ретроспектив асослари............................................................................
1.2. Миллий маънавиятимиз тарихий такомили босқичларини даврлаштириш муаммолари ва унга ёндошиш усусллари.............................................................
Do'stlaringiz bilan baham: |