Тема бўйича назорат саволлар:
Социал институтлар нима?
Шахс нима, моҳияти нимадан иборат?
Шахс группаларини шархлаб беринг.
Ҳар томонлама камол топган шахс деганда нимани тушунасиз?
Оила нима? Никоҳнинг асосий функциялари, моҳиятичи?
Никоҳ нима? Никоҳнинг асосий принциплари.
Бурч нима?
Турмуш нима?
Ҳозирги даврда турмушнинг асосий муаммолари деганда нимани тушунасиз?
Адабиётлар рўйҳати
«Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси» Тошкент, 1992 йил.
И.А.Каримов «Истиқлол йўли, муаммолар ва режалар» Тошкент, 1992 й.
И.А.Каримов «Иқтисодий ислоҳот, маъсулиятли босқич» Тошкент ,1994.
Х.Узоқов, Э.Ғозиев, А.Тожиев «Оила этикаси ва психологияси» Тошкент, 1992 йил.
Ш.Шайхова, К.Назаров «Умуминсоний қадриятлар ва маънавий камолот» Тошкент, 1992 йил.
А.Тўхтасинов, Н.Раҳимов «Никоҳ, оила, жамият» Тошкент, 1995 йил.
М.О.Иномова «Фарзанд-ниҳол, ота-она-боғбон» Тошкент, 1993 йил.
Олимот ул-Баноит «Муошариат одоби» Тошкент, 1991 йил.
Таянч иборалар:
Жамиятнинг социал институтлари-у жамиятда инсонлар яшайдиган фаол меҳнат қиладиган, ўз-ўзини, роли, кўпайиши ва мавқеини аниқлайдиган муассасалар.
Шахс-жамиятда фаоллашган, моддий ноз-неъматлар яратадиган инсондир.
Инсон-бу ижтимоий мавжудотдир.
Оила-бу ижтимоий жамиятнинг бошланғич ячейкасидир.
Никоҳ-икки томоннинг жамият, маҳалла, оила аъзолари олдидаги ота-она, қариндош уруғлари ўртасидаги мавқеини, маъсулияти, унга содиқ бўлишлигини қонун олдида уларнинг ўзаро бурч ва маъсулиятини расмийлаштиришдир.
Турмуш-бу моддий ноз-неъматлар ишлаб чиқаришдан ташқари инсон шахснинг ҳамма кўринишларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |