Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


ҲОЗИРГИ ДАВРНИНГ ДОЛЗАРБ ГЛОБАЛ-СОЦИАЛ МУАММОЛАРИ


Download 1.21 Mb.
bet45/54
Sana10.04.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1348484
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   54
Bog'liq
Sotsiologiya

ҲОЗИРГИ ДАВРНИНГ ДОЛЗАРБ ГЛОБАЛ-СОЦИАЛ МУАММОЛАРИ


Р Е Ж А :



  1. Жамият ва ҳозирги давр глобал-социал сиёсий муаммолари.

  2. Социал ҳаётнинг ривожланиши ва умумжаҳон муаммоларининг янада кескинлашуви.

  3. Социал ҳаёт ва глобал социал муаммоларининг ҳал қилиниш интернационал ҳарактери.

  4. Глобал проблемаларни ҳал этишда социал оқимларнинг ҳиссаси.



1 савол. Социал жамият, умумий жамиятнинг энг муҳим, асосий соҳаси бўлиб, жамият таркибида бўлади. Жамият-бу инсонларнинг ишлаб-чиқариш, иқтисодиёт, ижтимоиёт муносабатлари, мафкуравий, сиёсий тизими билан табиат борлиғини бирлаштирадиган яхлит табиий-тарихий бирликдир. Социал, яъни ижтимоий жамият эса бу турли хил социал гуруҳлар, элементларнинг ўзаро алоқалари, муносабатлари, ишлаб чиқариш кучлари, тараққиёти, истеъмоли ва тақсимоти тизимлари, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий бошқариш системаларининг табиат саҳоватларидан кенг, узлуксиз фойдаланадиган мавжуд яхлит бирлигидир. Социал жамият ўз тараққиёт тарихий жараёнида умумжаҳон аҳамиятига молик глобал муаммоларни келтиради ва келтирмоқда. Бу муаммолар асосан саноатнинг-индустриянинг зўр бериб ривожланиши, аҳоли ўсиши, ер ости ва усти табиий бойликларидан ваҳшиёна фойдаланиши, жамиятда инсоний руҳий тангликнинг вужудга келиши каби муаммо ва ҳоказолардир.
Бу глобал проблемалар асосан социал жамиятга, иқтисодий қарам мамлакатларга, социал ҳаёт ривожига кескин таъсир этмоқда. Аммо халқлар, давлатлар, мамлакатлар ер шарини ўз ҳоҳлаганларича бўлиб олишга ҳаракат қилмоқдалар. Ер ягона, биттадир. Ундаги қамма ҳаёт-инсоният учун ҳаётий манба-биосфера, атомосфера, қайси социал система бўлишидан қатъий назар ҳаммаси учун бирдир. Худди шу масала-ер шарида инсоният олдига бу воқеаларни глобал проблема қилиб қўймоқда ва уни ижтимоий тараққиётда кескин зиддиятни вужудга келтирмоқда. Шунинг учун бу проблемаларни ечишнинг тараққиёт концепцияларини ҳам вужудга келтирмоқда. Улар асосан:
Глобал проблемаларнинг жаҳон тараққиётига таъсири.
Социал ва глобал проблемалар ўзаро зиддиятларнинг кучайишига сабаб нима ва уларнинг бир-биридан фарқи нимада? Дастлаб шуни айтиш керакки, бу проблемалар ва социал ҳаётга умуман ер шаридаги ҳамма инсониятга боғлиқдир. Инсоният келажагига ва тараққиётига бевосита боғлиқ бўлиб ижтимоий тузумидан қатъий назар ҳамма миллатлар, халқлар, давлатларга баббаравар таалуқлидир. Шу сабабли бу проблемаларни ҳамма баббаравар, биргаликда қилишини талаб этади. Шунинг учун ҳам бу проблемалар глобал (умумжаҳон) проблемалари дейилади.



Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling