Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Download 1.21 Mb.
bet48/54
Sana10.04.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1348484
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   54
Bog'liq
Sotsiologiya

3. ЭКОЛОГИК ПРОБЛЕМА

Бу проблемани ўрганиш учун унинг асосий томонларини билмоқ керак, масалан, ерлар (ер усти тупроқ қатлами) қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқариши учун, аҳолининг ана шу соҳада ер ҳосилдорлигига қараб табақаланиши асосида жойлашишини билмоқ керак ва бу эса ер биосфераси қатлами учун асосий факторлардир. Яъни ер табиий тузилиши сув ўрмон, ҳаво ва ҳ.к. Шу билан ернинг табиий бойликлари ҳам шу асосдадир. Бу соҳалар умуман экологик проблемалар деб аталиб, бу проблемалар эса ҳозирги ядро хавфидан ҳам хавфлироқдир.


Бу глобал проблемалар асосан табиий ресурсларнинг танқислиги, об-ҳаво шароити, ер ости, усти қатлами, атроф-муҳит ифлосланиши, унинг тирик организм ва инсоният ҳаёти учун хавфлилиги, иқтисодий, социал-сиёсий конфликтларнинг янги формалари ва ҳоказолар шулар жумласидандир. Улардан асосан энг муҳимлари:
а) ҳар йили ер атмосферасига 250 млн.тоннагача чанг (турли қоришмалар, заҳарли модда, чанглар ва ҳ.к.) чиқиб кетмоқда, 70 млн.м3 гидросульфат газ, қарийб 145 млн.тонна (двукис.серы (серий) сульфат кислота чанги, 1млн.тонна (свинец)-қўрғошин-қўрғошин аралашма чанги, ўн минглаб фтор ва улар аралашма-бирлашмалари чиқиб кетиб атмосферани заҳарламоқда, қуёш нурини экран сифатида қоплаб, қуёш радиацияси таъсирини ошириб, атмосфера софлигини бузмоқда, бу жонли ҳаётга хавфлидир. Бу ҳолатлар Арктика ва Антарктида музлари устига тушган чанг қолдиқлари билан исботланмоқда, ернинг бу зарарли таъсирларнинг кучини пасайтириш имконияти тобора камаймоқда. Бу жараёнларнинг ривожланиши ҳақида турлича фаразиялар мавжуд:
1) бу ҳолат тобора кўпайиб борса, ерга совуқлик ҳатто музлаш жараёнини вужудга келтириши;
2) бу тенденция давом этиб атмосферада углекислотанинг (атмосферанинг ранги тўқ сариқ тусга кириши) кўпайиб қуёш радиациясини кўпроқ ўтказиб, космосга қайтиб кетиши учун йўл қўймайди ва инфракрасно нурланиш-инфрақизил нурланиш кўпайиб «парник ҳаёт» юз бериши мумкин. Бу икки фаразия ҳам ер иқлимини ўзгартириб инсониятни хавф остида қолдиради.
б) турли хил моддаларнинг, яъни ишлаб чиариш чиқиндилари сифатида гидросфера-океанлар, денгизлар, кўллар, дарёлар, ер ости сувларига тушиб, қўшилиб кетиши ҳам кучаймоқда. Бу навбатдаги глобал хавфдир.
Ҳозирги маълумотларга қараганда ер шарида 1,4-1,6 млрд.кмли ҳажмда сув мавжуддир. Унинг қарийб 94% жаҳон океанларида, бир қисми музлик ва атмосферададир. Прессланган (ичимлик суви) сув гидросфера фақатгина 2%ни ташкил этиб, у ҳам бир текис жойлашмаган.
Аҳолининг аксарият кўпчилиги ана шу тоза ичимлик сув бор жойларда тарихан жойлашган бўлиб, ҳозирнинг ўзида бу ерларнинг кўпида бу сув танқислиги сезилмоқда. Айниқса, тоза сувли дарёлар ва кўлларда ва унинг ҳавзаларида бу сувга эҳтиёжи тобора ошмоқда, аммо бу сувларнинг камайиши эмас, балки 4000 км3даги тоза дарё сувларини аҳоли зич жойлашган территорияда қарийб 160 км3 саноат оқимлари (океанлар) зарарламоқда. Бу хавфлидир. Айрим саноати тараққий этган мамлакатларда саноат чиқинди-оқимлари дарё сувларининг қарийб 25%ни зарарламоқда. Бу оқим-оқава сувлар тоза сувларга-ёғ, пестицитлар (зарарли моддалар), нитратлар, фосфатлар, свинецлар (қўрғошин), кадмий, цианидлар, симоб, уй-жой чиқинди-ахлатлари, совун кўпиклари, касаллик, ахлат ва чиқиндилари, металл ва кислоталар, ўнлаб ҳар хил химявий моддалар-ташланиб сув ҳавзаларида тўпланиб, балиқ ва бошқа жонли ҳаётни заҳарлаб, инсониятга зарур-тоза сувларни захарлаб «сув танқислиги»ни ва янги касаллик турларини вужудга келтириш манбаига айлантирмоқда.
3) Жаҳон океанлари-планетамиз сув манбалари ҳисобланиб, инсоният ташлаётган чиқиндилар, зарарли моддалар, ер орқали шмилиб сувларга, сув орқали ҳаммаси-жаҳон океанларига бориб қуйилмоқда ва қуйилиб боради ҳам. Бу океанлар нафақат сув омборлари, балки ерда ҳаётни нормаллаштириб турадиган-озиқ-овқат, транспорт алоқалари воситаси ҳамдир.
Энг хавфлиси дарё, кўллардан ташқари океанларга тушаётган отходлар-чиқиндилар хавф туғдирмоқда, у асосан нефтдир. Океанларга ҳар йили қуриқликдан 13-14 млн.тонна нефт тушмоқда. Улар 13-14 минг м3 сувни, атмосферадан эса ҳар йили 90 млн.тонна нефт маҳсулотларини тушириб зарарламоқда. Бу эса ер устида тўплаган углекислоталарни океанларнинг ўзига ютишларига йўл қўймоқда, денгиз ва океанлардан сувнинг парчаланишига ҳам зарар келтирмоқда, планктон (планета суви) билан океан сувини заҳарламоқда.
4) Планетада ҳаётнинг абадийлиги ва софлигида қуриқликнинг (ернинг қуриқлик зонаси) роли ва аҳамияти чексиздир. Биосфера фотосинтез даражасининг нормал ҳолатда бўлишига, ер усти тупроқ қатлами, ўсимлик дунёси-фаунасининг роли ҳам каттадир. Инсониятнинг қанчалик энергетик расходи-сарфи қанча кўп бўлса, шунча биосфера маҳсулдорлиги, кўкатлар билан қанчалик қопланса шунчалик кўп бўлади. Афсуски инсоният энергетик сарфлари, ўсимлик дунёсининг ер шарини қоплаши, биосферада қуёш энергиясини тўплаши шунчалик тезлик билан камайиб бормоқда. Ўрмонлар бўшаб, ҳайдаладиган ерга айланмоқда, ўрмонлардаги углероднинг биомассаси камайиб у биосферада углекислотани кўпайтирмоқда.
Аҳолининг тез кўпайиши ва бу аҳолининг йиллаб ер ҳосилдор қатламига, океанларга, атмосферага радиоактив ва таксик моддаларнинг сон-саноқсиз ҳажмда ташлаши ва унинг узоқ йиллар давомида аста-секин емирилиши оқибатида ўзига экологик ёки геофизик урушни-тайфун, тузонлар, тошқинлар, довуллар ёки қурғоқчиликни, озон туйнугини, (ерга ултрабинафша нурини ўтказиш) вужудга келтириб, инсониятни катта хавф остида қолдириш манбалари вужудга келмоқда.
Биосферадаги вазият ҳозирги кунда инсониятнинг ҳўжалик фаолияти оқибатида ўз мувозанатини йўқота бориб, охирги танглик нуқтасига келтириб қўйди. Бу инсоният организмида физик ҳолатда кескин ўзгаришга олиб келиши ва оғир даволаниши кейин касалликларни вужудга келтириши мумкин. Ҳозирги даврдаги цивилизация тараққиёт ҳамма соҳада инсоният турмушида эски, қадимий қолоқлик ҳолатларига маданиятсизлик даражасига барҳам берганлиги, меҳнат жараёнининг санитария-гигиена даражаси ишлаб чиқаришдан шароитнинг тобора яхшиланиши, турмушнинг яхшиланиши ва ҳамма соҳада социал ютуқларнинг фан-техника тараққиёти натижасида тобора яхшиланиб бориши бу сўзсиздир. Аммо индустриялашиш урбанизациялаш (аҳоли жойлашиши) жараёнлари, меҳнат ва турмушдаги янги шарт-шароитлари, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш, химиянинг тез суръатлар билан ўсиши, экологик ўзгаришлар, атроф муҳитга инсон эътиборининг пасайиб бориши, инсонда психологик-эмоционал, яъни психико-ҳаяжон жараёнининг кучайиб бориши (инсонлар ўтмишга нисбатан ҳозирги кунда тез ҳаяжонланиш, психологик ҳолатининг заифлашуви кучаймоқда), инсонда янги потологик касалликни (потологик синфий формасини) вужудга келтирмоқда ва янада уни кучайтириш мумкин ёки инсон фаолиятининг ҳозирги ҳолати атроф муҳитда бир қатор моддий-техник, химик, радиоционник, психологик ҳолатнинг янги параметрларини вужудга келтиради. Бу эса бевосита «табиат-инсон» муносабатларида янги вазиятни вужудга келтиради.
Бу жараён нафақат инсон организмига, балки атроф муҳитга, ҳайвонот дунёсига ҳам катта таъсир этади. Бунга мисол жаҳонда ҳайвонот дунёсида «Қизил китоб»нинг ташкил этилиши, тобора йўқолиб кетаётган ҳайвонот дунёсининг айрим турларидир. Шу билан ҳозирга қадар ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсидан йўқолиб кетган турлари (1600 йилдан бошлаб) бўйича ҳисобга оладиган «Қора китоб» ҳам юргизилмоқда. Маълумотларга қараганда 1600 йилдан бери 63 та (млекопитающих) сут эмизувчи ҳайвонлар, 94 та қушлар-паррандалар тури аста-секин йўқолиб кетган. Кўпчилик ҳайвонлар ва қушлар тури йўқолиб кетиш арафасида турибди. Шу билан бирга инсоният ҳайвонот дунёсининг кўп турларини, биринчидан, овлаш йўли билан йўқ қилса, у келажак ресурсларни тугатмоқда, иккинчидан, саноат хом-ашёсини, учинчидан, биосфера мувозанатини бузмоқда, айниқса, ваҳший ҳайвонларни кўпроқ тугатиш билан биосфера мувозанатини ўз зарарига ўзгартирмоқда (масалан, бўрини йўқ қилиш зарарли, аммо бўри эса турли хил бактериялар тарқатадиган ўлимтикларни йўқ қиладиган хайвондир). Бу бир томонлан, иккинчи томондан инсон ва табиат ўртасидаги муносабат ҳам бузилади, бу эса жаҳолатга олиб келади.
Шу сабабли инсоният биосфера мувозанати охирги чегарасига бормаслиги керак. Бу «экологик кризис» энг хавфлиси ер шарида биосферанинг ўз-ўзини бошқариш тенденцияси-табиий қонунияти бузилади, бу ҳаётга хавфлидир.
Ривожланган мамлакатларда бойлик ортидан қувиб биосфера мувозанатини бузмоқда. Бу ер шарида яшаётган халқлар учун ниҳоятда хавфли бўлиб, бу муаммони ҳал қилишни ҳам жаҳондаги давлатлар биргаликда ҳал қилиши зарур.



Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling