ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ
ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ
УНИВЕРСИТЕТИ
ТАРИХ ФАКУЛЬТЕТИ
70220301–Тарих (йўналишлар ва фаолият тури бўйича)
САТТОРОВ УЛУҒБЕК АБДУРАЗЗОҚ ЎҒЛИ
МАВЗУ: ХХ АСРНИНГ 50 – 80 – ЙИЛЛАРИДА НЕФТЬ ВА ГАЗ САНОАТИ ТАРИХИ (Қашқадарё вилояти мисолида)
МАВЗУСИДА
Магистрлик Диссертацияси
Илмий раҳбар: т.ф.д., проф. Х.Э.Юнусова
Тошкент–2022
МУНДАРИЖА
КИРИШ...............................................................................................................5-10
И БОБ. ХХ АСРНИНГ 50-80-ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОНДА ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА САНОАТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ……………………….
1.1. Мавзунинг манбашунослиги ва тарихшунослиги.........................................11-22
1.2. ХХ аср 50-80-йилларида Ўзбекистонда ёқилғи-энергетика саноатининг шаклланиши.........................................................................................................23-34
ИИ БОБ. ХХ АСР 50-80-ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОНДА НЕФТЬ-ГАЗ САНОАТИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ...............................................................
2.1 ХХ аср 50-80-йилларида Ўзбекистонда нефть-газ саноатининг ривожланиши.....35-47
2.2 Ўзбекистон вилоятларда Нефть-газ саноати ҳолати........................................48-51
ИИИ БОБ. Қашқадарё вилояти нефть-газ саноатининг ривожланиши ва унинг мамлакат халқ хўжалигидаги ўрни..................................................................
3.1 ХХ аср 50-80-йилларида Қашқадарё вилоятида нефть-газ саноатининг ривожланиши.........................................................................................................52-59
3.2 Мамлакат халқ хўжалигида кадрлар тайёрлаш масаласи............................
Хулоса...............................................................................................................60-61
Фойдаланилган адабиётлар..............................................................................62-65
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг тарихимизни эркин, холис, ҳаққоний ўрганиш учун тўлиқ шароит яратилди ва шу асосда ўзликни англаш ҳамда миллий маънавиятимизни тиклашга кучли эҳтиёж пайдо бўлиб тарих фани олдига янги талаблар қўйилди. Маънавий ҳаётимизни янгилаш, унинг асоси бўлган миллий ғояни шакллантиришда тарих фанининг ўрни беқиёсдир. Бугунги кунда янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш, инсон манфаати ва эркинликларини таъминлаш мақсадида кенг миқёсли ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда. Ана шу ислоҳотлар ва ўзгаришлар билан бир қаторда эл-юрт, халқнинг порлоқ келажагининг кафолати бўлган баркамол авлод тарбиясига катта эътибор қаратилган. “Миллий ўзлигимизни англаш, Ватанимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, бу борада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш, гуманитар соҳа олимлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз лозим”1. Тарих илми умуминсоний қадриятлар ичида энг асосийсидир. Жаҳонда муҳим ўрин касб этувчи нефть саноати ҳар бир мамлакат иқтисодиётини асосий боғинларидан бўлиб, биз учун ҳам аҳамияти каттадир. Ватанимиз тарихини ўрганишда ХХ асрнинг 50-80-йилларида нефть ва газ саноати тарихини (Қашқадарё вилояти мисолида) ҳаққоний ўрганиш бугунги тарих фанининг долзарб мавзуларидан ҳисобланади.
Совет Ўзбекистони саноатининг ривожланиш йўллари социализимнинг иқтисодий қонунлари талабига кўра давлат режасида белгилаб берган эди. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримов бизнинг миллий мафкурамиз ҳақида тўхталиб ўтар эканлар “Миллий мафкурани шаклланишдаги энг катта манба–бу ҳаққоний ёритилган тарихдир”,- деб таъкидлаб ўтган эдилар. Шу билан бирга тарихнинг инсон ва жамият тараққиётидаги ролига баҳо бериб шундай дейди: Ўз тарихини билмайдиган,
Do'stlaringiz bilan baham: |