Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Download 1.8 Mb.
|
Нурия Самандарова тайёрроқи
Бу жараёнинг тўлиқ ўтиши ва баргдаги “Индикан” моддасининг сувга чиқиши учун барг массаси доимо эзиб (сиқиб) турилиши лозим. Вақт ўтиши билан сувда эзиш жараёнида ажралиб чиқаётган “Индоксил” атмосфера ҳавосидаги кислороднинг унга таъсири натижасида аста-секин чўкма ҳолатидаги “Индиго” пигментига айланади. Бу жараён қуйидагича кечади:
Демак, Индиго пигментини ажратиб олиш учун албатта сувда эзилган барг оғирлигига кислород юбориш лозим. Бу жараённи яна ҳам тезлатиш учун сиқилган кислород баллонларидан фойдаланилди. Оддий атмосфера ҳавосини ҳам ҳаво ҳайдагич (компрессор) лар ёрдамида баргни сувда эзиш жараёнига юбориб пигмент чўкмаси ҳосил қилиш мумкин. Лекин кислород баллони ва оддий атмосфера ҳавоси билан пигмент ажратишда эзиш муддатлари ҳар хил бўлади. Яъни атмосфера ҳавосидан ҳаво ҳайдагичлар ёрдамида фойдаланганда баргдан пигмент ажралиш жараёни узоқ муддатга чўзилади. Бўёқ пигментини ажратиб олиш учун ўсимлик биооғирлигини тайёрлаш жуда муҳим аҳамият касб этади. Ўсимликни далада ўриб йиғиб олишдан олдин бегона ўтлардан ва бошқа аралашмалардан яхшилаб тозаланади ва тоза сувда ювиб олинади, кейин соя жойда қуритилади. Зарурият туғилганда яшил биомасса ўриб олингандан кейин ювиб тозаланади, шундан кейин тўғридан-тўғри пигмент олиш мумкин. Лекин қуритилганда бу жараён тезлашади, ихчам бўлади. Чунки қуритилган барг оғирлиги деярли 2,5-3,0 баробарга яшил массага нисбатан камаяди. Бундан ташқари талабга қараб хоҳлаган вақтда тоза пигмент олиш имконияти туғилади. Бўёқ олиш учун йиғиб олинган барг биооғирлиги яхшилаб қуритилиши шарт, акс ҳолда нам барглар қизиб моғорлайди. Бу эса олинадиган бўёқ пигменти сифатини бузади. Шунинг учун қуритилган барг оғирлиги ҳаво ўтказувчи қопларга жойланиб қуруқ, тоза ва ёпиқ жойда сақланиши лозим. Бўёқ пигментини ажратиб олишдан олдин зарурий анжомларни тайёрлаб қўйиш керак. Бундай анжомлар қуйидагилардан иборат: Кислород тўлдирилган баллон; Кислород юбориш учун 3-5 метрлик шланг; Биооғирлигини тугиб жойлаш учун синтетик тўр (2- 3 метр); 50-60 литр сув сиғадиган, устки оғиз томони кенг бўлган идишлар; Сув термометри; 10литрлик 2 -3 дона челак; Чўкмали суюқликни сузиб олиш учун тўр мато; Чўкмани сояда қуритиш учун полиэтилен плёнка; Пигментни солиб қўйиш учун идишлар ва бошқа зарурий анжомлар. Уй дала шароитларида пигмент олиш учун ўртача 5-6 кг қуруқ барг оғирлиги синтетик тўрга ўраб тугилади. Уни 50-60 литрлик идиш тубига жойлаб, устидан 50-600С гача қиздирилган сув қуйилади. Сув ҳарорати 50-60 0С дан ошиб кетмаслиги керак, акс ҳолда баргдаги бўёқ пигментлари куйиб кетиши мумкин. Сувга ботирилган барг оғирлиги махсус таёқча билан эзиб турилади. Шу билан биргаликда баллондаги кислород шланг орқали сувдаги биооғирлиги тагига туширилиб, секин-аста бир хил меъёрда юборилади. Кислород шлангини барг оғирлиги тагига албатта тушириш зарур, бунда кислород бир текис тарқалади ва реакцияга киришиш жараёни тезлашади. Кислород юборишни тўхтатмасдан давом қилдириш керак. Шу тартибда жараён 20-25 минут мабойнида давом этдирилади. Юқорида таъкидланганидек, реакциялар бошланганини сувдаги кўпиклар ранггидан билиш мумкин. Яъни “Индоксил” кислород билан бирикиб “Индиго” ҳосил бўлиш жараёнида пуфакчалар ёруғликда зангор ранг бериб товланади. Бўёқ кукунини тайёрлаш учун юқоридаги жараён тугатилгандан кейин тўрдаги барг оғирлиги яхшилаб қўлда эзилади ва ундаги ушланиб қолган чўкмалар сиқилиб идишга туширилади. Шундан кейин чўкмали идишдаги суюқликни бошқа идишга дока ёрдамида сизиб ўтказилади. Тозаланган суюқлик солинган идиш тинч ҳолатда 4-5 соат қолдирилади ва чўкма тўлиқ чўкканлигига ишонч ҳосил қилингач, унинг юқоридаги тиниқ рангли суви шланг орқали аста-секин тўкиб ташланади. Бунда чўкмали идишни қўзғатмасдан бу ишларни бажариш керак. Идишдаги тиниқ сув олиб ташлангач, чўкмали суюқлик текис қилиб тўшалган полиэтилен плёнкага тўкиб, юпқа қилиб ёзилади. Чўкма тоза ва соя жойда 1-2 кун қуритилади. Кейин пигмент кукуни плёнкадан ажратиб олинади ва махсус шиша ёки бошқа идишларда қуруқ ҳолда сақланади. Пигмент кукунини йиғиб олишда унинг тўлиқ қуриб бўлганлигига алоҳида эътибор бериш керак, акс ҳолда унинг таркибида ортиқча нам бўлса кукуни сақланиш жараёнида моғорлайди ва бўёқлик сифатини йўқотиши мумкин.2006 йилги тажрибаларимизда олинган пигмент кукуни билан ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг Хива шаҳридаги Оллақулихон мадрасасида ташкил қилинган бўлимида ипак, жун ва пахта иплари бўялиб матолар тўқилди. Бу матоларга соҳа мутахассислари юксак баҳо бериб, четдан келтирилаётган табиий “Индиго” бўёғидан сифат жиҳатидан устунлгини таъкидладилар.ЮНЕСКОнинг Бош директори жаноб Коутиро Мацууро 2006 йил сентябр ойида Ўзбекистонда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, тропик экин ҳисобланган Indigofera tinctoria ўсимлигини маҳаллий тупроқ ва иқлим шароитида ўстириш ва мослаштириш бўйича олиб бораётган тадқиқот ишларимизнинг илмий-амалий ва иқтисодий-социал моҳиятига эътибор қаратиб, юксак даражада баҳолади. Download 1.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling