Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни


Download 22.12 Kb.
bet2/5
Sana18.08.2023
Hajmi22.12 Kb.
#1667972
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муҳ-hozir.org

Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни

Ушбу фан компьютер ҳақидаги фан бўлиб, технологиялар, инсонлар, ахборот ва бузғунчи фаолияти контексида амалларни кафолатли бажарилишини таъминлаш жараёнларини ўз ичига олади ва ҳимоянинг криптографик усуллари ва воситаларига эътибор қаратади. Криптография 1 ахборот хавфсизлиги, киберхавфсизлик, математика ва эҳтимоллар назарияси каби билимларнинг фанлараро соҳаси ҳисобланади.


Криптография 1 фани ахборот хавфсизлиги ва математик билимларга асосланган бўлиб, ўзида криптографиянинг асосий тушунчалари, классик шифрлар ва уларнинг таҳлили, симметрик оқимли ва блокли шифрлаш усуллари, уларнинг криптотаҳлили, хэш функциялар ва уларнинг таҳлили, маълумотларни аутентификациялаш кодлари ҳақидаги билимларни очиб беради.
“Криптография 1” фани таълим йўналишининг 2 – босқичида ўтиладиган “Киберхавфсизлик асослари” фанини ўзлаштирилишини ҳамда “Олий математика”, “С++да дастурлаш” каби фанлардан билим ва кўникмаларга эга бўлишни талаб этади.


  1. Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари

Фанни ўқитишдан мақсад – ахборотни ҳимоялашда криптографик усул ва воситалардан фойдаланиш бўйича билим, кўникма ва малакани шакллантиришдир.


Фаннинг вазифаси – криптографиянинг ахборотни ҳимоялашдаги ўрнини, криптографиянинг математик асосини, классик криптотизимлар ва уларнинг таҳлилини, замонавий симметрик криптотизимлар ва уларнинг криптотаҳлилини, хэш – функциялар ва уларнинг таҳлилини ўргатишдан иборат.
Криптография 1 фанини ўзлаштиришдан кутилаётган натижалар қуйидагилар:
  • криптографиянинг асосий тушунчаларини айтиш;


  • криптография фанини ахборотни ҳимоялашдаги ўрнини тушунтириш;


  • шифрларни яратишда фойдаланилган акслантиришларни тушунтириш;


  • классик шифрларни яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таҳлил қилиш;


  • криптотаҳлил соҳаси ва унинг мақсадини тушунтириш;


  • замонавий симметрик шифрларнинг ишлаш жараёнини тушунтириш ва уларнинг хавфсизлигини таҳлил қилиш;


  • хэш функция ва уни ахборотни ҳимоялашдаги ўрнини тушунтириш;


  • симметрик криптография ҳимоя воситаларидан ахборотни ҳимоялашда фойдаланиш.





  1. Download 22.12 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling