Асосий назарий қисм (маъруза матнлари)
1-мавзу. Криптография ва замонавий криптография: кириш
Фанга кириш; криптология, криптография ва криптотаҳлил тушунчалари; криптографиянинг асосий тушунчалари: шифрлаш, дешифрлаш, калит, алифбо, очиқ матн, шифрматн; кодлаш ва шифрлаш, криптография ва стеганография; шифрлашнинг умумий схемаси; калитлар ва Керкхофс принципи; криптографик ҳимоядан фойдаланиш: шифрлаш (симметрик ва очиқ калитли), яхлитликни таъминлаш, криптографик протоколлар, калит генерацияси, рақамли имзо, хабарларни аутентификациялаш кодлари.
2-мавзу. Классик криптотизимлар
Ўрнига қўйиш ва ўрин алмаштириш акслантиришлари; Цезар шифри ва унинг таҳлили; ўрин алмаштириш шифрлари ва унинг хавфсизлиги; Вижинер шифри ва унинг хавфсизлиги; мукаммал хавфсиз шифрлаш (One-time Pad) ва унинг камчилиги; Шеннон теоремаси; Венона лойиҳаси; Кодлар китоби; Энигма машинаси ва унинг криптотаҳлили; криптотаҳлил таксономияси; ҳужум модели.
3-мавзу. Оқимли симметрик криптотизимлар
Оқимли ва блокли шифрлаш; тасодифий ва псевдотасодифий сонлар генератори; A5/1 шифри ва унинг GSM тармоқда фойдаланиш таҳлили; RC4 шифри ва унинг WEP протоколда фойдаланиш таҳлили.
4-мавзу. Блокли симметрик криптотизимлар
Блокни шифрларнинг асосий тушунчалари ва уларни қуриш усуллари; DES алгоритми; AES алгоритми; S блоклар ва уларни ҳосил қилиш усуллари; чизиқли ва дифференциал криптотаҳлил усули ва уни содда DES алгоритмига тадбиқи; блокли шифрлаш режимлари; симметрик шифрлардан маълумот конфиденциаллигини таъминлашда фойдаланишнинг афзаллик ва камчилиги.
5-мавзу. Хэш функциялар
Криптографик хэш функция ва унга қўйилган талаб; шифрлаш & яхлитликни таъминлаш; туғулган кун ҳужуми; криптографик бўлмаган хэш функциялар; хэш функцияларни қуриш усуллари; сиқиш функциялари; MD5, SHA-1 хэш функциялари ва уларнинг таҳлили.
6-мавзу. Маълумотларни аутентификациялаш кодлари
Маълумотларни аутентификациялаш кодлари (Message Authentication Code, MAC); МАСни қуриш усуллари; CBC-MAC; HMAC; аутентификацияни амалга оширувчи шифрлаш; GCM шифрлаш режими; хэш функциялардан фойдаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |