Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/91
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753634
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   91
Bog'liq
фалсафа янги

Билиш нима?. Билиш инсоннни табиат, жамият ва ўзи тўғрисида 
билимлар ҳосил қилишга қаратилган ақлий маънавий фаолият туридир. 
Инсон ўзини қуршаб турган атроф муҳит тўғрисида билим ва тасаввурга 
эга бўлмай туриб фаолиятнинг бирон бир тури билан мувофақиятли 
шуўиллана олмайди. Билишни маҳсули натижаси илм бўлиб ҳар қандай 
касб корни эгаллаш фақат илм орқали рўй беради. Шунингдек билиш 
инсонгагина хос бўлган маънавий эҳтиёж, ҳаётий заруриятдир. Инсоният 
кўп асрлар давомида ортирган билимларини умумлаштириб ва кейинги 
авлодларга бериб келганлиги туфайли ҳам ўзи учун қатор қулайликларни 


72 
яратган. Инсон фаолиятининг ҳар қандай тури муайян илмга таянади ва 
фаолият жараёнида янги билимлар ҳосил қилинади. 
Кундалик фаолият жараёнида тажрибалар орқали билимлар ҳосил 
қилиш бутун инсониятга хос бўлган билиш усулидир. Билимлар бевосита 
ҳаётий эҳтиёждан, фаравон ҳаёт кечириш заруратидан вужудга келган ва 
ривожланган. Инсониятнинг анча кейинги тараққиёти давомида илмий 
фаолият билан бевосита шуўулланадиган ва илмий назариялар яратувчи 
алоҳида социал гуруҳ вужудга келди. Булар илм-фан кишилари бўлиб, 
илмий назариялар яратиш билан шуўулланадилар. 
Билишнинг икки шакли: кундалик (эмпирик) билиш ва назарий 
(илмий) билиш бир-биридан фарқланади. 
Кундалик билиш усуллари ниҳоятда хилма-хил ва ўзига хос бўлиб, 
бундай билимларни системалаштирилган ва умумлашган ҳолда кейинги 
авлодларга бериш анча мушкулдир. Ҳозирги замон Ғарб социолдогиясида 
халқларнинг кундалик билим ҳосил қилиш усулларини ўрганувчи махсус 
соҳа этнометодология фани вужудга келди. Гносеология асосан назарий 
билиш ва унинг ривожланиш хусусиятларини ўрганиш билан 
шуўулланади. Назарий биилишнинг объекти, субъекти ва предметини бир-
биридан фарқлаш муҳим.
Билиш объекти. Тадқиқотчи-олим, файласуф, санъаткор ва 
бошқаларнинг, умуман инсоннинг билимлар ҳосил қилиш учун илмий 
фаолияти қаратилган нарса, ҳодиса, жараён, муносабатлар билиш 
объектлари ҳисобланади. Билиш объектлари, моддий маънавий, конкрет, 
мавҳум, табиий ва ижтимоий бўлиши мумкин. Билиш объектлари энг 
кичик зарралардан тортиб улкан галактикагача бўлган борлиқни қамраб 
олади. Билиш объектларига асосланиб билим соҳалари табиий, ижтимоий 
гуманитар ва техник фанларга ажратилади.
Билиш субъекти. Билиш билан шуўилланувчи кишилар ва бутун 
инсоният билиш субъекти ҳисобланади. Айрим олинган тадқиқотчи-
олимлар, илмий жамоалар, илмий тадқиқот институтлари ҳам алоҳида 
билиш субъектларидир. Илмий фаолият табиат ва жамият моҳиятини 
билишгагина эмас, балки инсоннинг ўзи айни бир вақтда ҳам билиш 
объекти, ҳам билиш субъекти сифатида намоён бўлади.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling