Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/91
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753634
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   91
Bog'liq
фалсафа янги

Тушунча. Ақлий билиш ёки тафаккур воситасида билиш ҳиссий 
билишни инкор этмайди, балки сезгилар воситасида олинган билимларни 
умумлаштириш, таҳлил қилиш, синтезлаш, мавҳумлаштириш орқали янги 
ҳосил қилинган билимлардан тушунчалар яратилади.
Тушунчада инсоннинг ҳиссий билиш жараёнида орттирган барча 
билимлари мужассамлашади. Тушунча ақлий фаолият маҳсули сифатида 
вужудга келади. Нарса ва ҳодисалар моҳиятига чуқурроқ кириб боришда 
тушунча муҳим восита бўлиб хизмат қилади. 
Ақлий билиш ҳиссий билишга нисбатан анча мураккаб ва 
зиддиятли жараёндир. Ақлий билишда нарса ва ҳодисаларнинг туб 
моҳиятини билиш учун улардан фикран узоқлашиш талаб этилади. 
Масалан, инсоннинг моҳияти унинг сезги аъзоларимиз қайд этадиган 
келишган қадди-қомат, чиройли қошу-кўзи, ижодкор қўли, оёқлари билан 
белгиланмайди. Инсонинг моҳияти аввало, унинг ақл ва тафаккурга, 
яратиш қудратига, меҳр шафқат ҳиссига, меҳнат қилиш, сўзлаш 
қобилиятига эга эканлигида намоён бўлади. 
Инсон тушунчаси ўзида инсониятнинг кўп асрлар давомида 
орттирган билимларининг маҳсули сифатида шаклланди. Ҳар бир фан 
ўзига хос тушунчаларни яратади ва улар воситасида моҳиятни билишга 
интилади. И.Кантнинг фикрича нарсаларнинг моҳияти сўз ва 
тушунчаларда мужассамлашади. Яъни биз сўз ва тушунчаларни 
ўзлаштириш жараёнида бирон-бир билимга эга бўламиз. Ҳар бир инсон 
дунёга келар экан тайёр нарсалар, муносабатлар билан бир қаторда тайёр 
билимлар оламига ҳам кириб боради.


74 
Ҳукм. Ақлий билиш нарса ва ҳодисаларга хос бўлган белги ва 
хусусиятларни тасдиқлаш ёки инкор этишни тақозо қилади. Тафаккурга 
хос бўлган мана шу тасдиқлаш ёки инкор этиш қобилиятига ҳукм 
дейилади. Ҳукмлар тушунчалар воситасида шаклланади. Ҳукмлар янги 
билим ҳосил қилишга имкон яратади, улар воситасида нарса ва ҳодисалар 
моҳиятига чуққуроқ кириб борилади. Шундай қилиб, ҳукм нарса ва 
ҳодисаларни туб моҳиятини ифодаловчи энг муҳим белги ва хусусиятлар 
мавжудлигини ё тасдиқлайди ёки инкор этади. Масалан, "инсон ақлли 
мавжудотдир", деган ҳукмда инсонга хос энг асосий белги ақлнинг 
мавжудлигини тасдиқлаяпти. Бироқ инсон шундай мавжудотдирки, унинг 
моҳияти фақат ақлли мавжудот эканлиги билан чекланмайди. Чунки, 
қирўин барот урушлар, экологик инқирозлар ақлли мавжудот бўлган 
инсонлар томонидан амалга оширилди. "Инсон ахлоқли мавжудотдир". 
Инсон тўғрисидаги ҳозирги замон фаннинг муҳим хулосаси ана шу.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling