Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/91
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753634
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   91
Bog'liq
фалсафа янги

Таянч тушунчалар: 
Билиш, гносеология, билим, кундалик билим, назарий, билим, 
билиш, объект, субъект, ҳиссий билиш, мантиқий билиш, илмий билиш 
методлари, назария, ҳақиқат, нисбий ҳақиқат, мутлоқ ҳақиқат. 
Такрорлаш учун саволлар: 
1. Гносеология нимани ўрганади? 
2. Билиш нима? 
3. Ҳиссий ва рационал билишнинг ўзига хослиги нимада? 
4. Билиш объекти, субъекти, предмети тушунчаларини изоҳланг. 
5. Илмий билишнинг асосий усулларини кўрсатинг. 
6. Билишнинг ёшларни тарбиялаш ва камол топтиришдаги 
аҳамияти нимада? 
 
 


77 
Адабиётлар: 
1. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсаўасида хавфсизликка 
таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т. Ўзбекистон 
1997. 
2. Каримов И.А. Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг 
пойдевори Т. Ўзбекистон 1997. 
3. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т. Ўзбекистон 
1998. 
4. Каримов И.А. Донишманд халқимизнинг мустаҳкам иродасига 
ишонаман. "Фидокор" газетаси 2000 йил 8 июн. 
5. Основў философии Т. Узбекистан 1998. 
6. Каримов фалсафадан ваъз матнлари Т.1995. 
7. Раҳимов И. Фалсафа.(қисқа конспекти). Т.1998. 
8. Фалсафа. (Э.Юсупов таҳрири остида). Т.1989. 
9. Абдурахманов.А, Абдуллаева.М, Маматов.О. Фалсафадан 
амалий машўулотлар юзасидан тавсиялар. Наманган. 1999 йил. 
10. Фалсафа (Маъруза матнлари). Т. 2000 йил.
 
 
10-Мавзу: Онг, унинг келиб чиқиши ва моҳияти. 
Режа: 
1. Онг ижтимоий тарихий ҳодиса. 
2. Онгни турлича тушуниш. 
3. Инъикос шакллари. 
Онг нима? Инсон азал-азалдан ўзигагина хос бўлган онгнинг нима 
эканлиги тўғрисида ўйлаб, баҳслашиб келади. Бу баҳсларнинг бир жиҳати, 
онг табиат маҳсулими ёки инсон онги илоҳий яратилганми? деган 
масаладан иборат. Иккинчи жиҳати эса, инсон дунёни доимо бир хил 
англаганми? Яъни асрлар давомида инсон онги такомиллашиб келганми 
ёки ҳамон ўша-ўшами? деган муаммо билан боўлиқ. 
«Ўзингни билсанг, оламни биласан»,-деган эди Суқрот. Афоризмга 
айланиб, кетган бу фикр ортида олам моҳиятини англашга йўл очиши 
мумкин, деган ғоя ётибди. Шу маънода, инсон ўзини ташқи оламдан 
ажратиб, алоҳида бир мўжиза ва тадқиқот мавзуи сифатида ўрганишга 
ҳаракат қила бошлаган, пайтдан буён уни ўйлантириб келаётган 
муаммолардан бири онгнинг моҳияти, унинг келиб чиқиши масаласидир. 
Онгни диний тушуниш уни илоҳий ҳодиса, худо яратган мўжиза 
тарзида талқин қилишга асосланади. Кўпгина динларда инсон онги буюк 
илоҳий ақлнинг миттигина акс этиши, унинг намоён бўлиш шакли тарзида 
тавсифланади. Инсон танасидаги руҳ бизнинг истак ва фикрларимизни 
ташувчисидир. 
Онг моддийликнинг мияда акс этиши деб тушунишда, унинг 
моҳияти инсон танаси фаолияти билан боўлаб талқин этилади. Бундай 
қарашлар ҳам қадимий илдизларга эга. XVIII асрга келиб онгни бевосита 
инсон мияси фаолияти билан боўлашга ҳаракат қилган қарашлар ҳам 


78 
шаклланди. Фалсафа тарихида «Вулъгар материализм» деб ном олган оқим 
намояндаларининг қарашлари бунга мисол бўла олади. Уларнинг фикрича 
худди жигар сафро ишлаб чиқаргани каби, мия ҳам онгни ишлаб чиқаради. 
Бундай ёндашув натижасида онг идеал эмас, балки моддий ҳодиса, деган 
хулоса келиб чиқади. Ваҳоланки, сафрони кўриш мумкин, аммо онгни 
кўриб ҳам, ушлаб ҳам, ўлчаб ҳам бўлмайди. 
Онг тарихи инсоннинг инсон бўлиб шакллана бошлаши тарихи 
билан боўлиқдир. Узоқ вақт давомида инсон, унинг онги планетар, яъни Ер 
шари доирасидаги ҳодиса сифатида қараб келинди. Ҳозирги замон фани 
масалага кенгроқ доирада ёндашиш зарурлигини кўрсатмоқда. Чунки фан 
далиллари инсон пайдо бўлишини фақат Ерда кечган жараёнлар билан 
чеклаб қўйиш тўғри эмаслигини, у коинот эволюциясининг табииий 
ҳосиласи эканлигини тобора чуқурроқ исботламоқда.
Инсон биологик ва ижтимоий ҳаракатнинг ташувчиси экан, ҳаракат 
шакллари ўртасидаги узвий алоқадорликни, унинг юқори шакллари қуйи 
шаклларига боўлиқлигини, таянишини улардан ўсиб чиқишини 
унутмаслик лозим. 
Бошқача айтганда, улар ўртасида узвий алоқадорлик мавжуд. Онг 
тарихи Қуёш системаси ва ундан миллионлаб йиллар давомида содир 
бўлган ўзгаришлардан ҳам айрича олиб қаралиши мумкин эмас. Айни мана 
шу жиҳатдан олганда, онгни шаклланишини космик ҳодиса сифатида 
қараш мумкин. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling