Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
фалсафа янги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фалсафа кафедраси ФАЛСАФА фанидан Маърузалар матни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ Фалсафа кафедраси ФАЛСАФА фанидан Маърузалар матни 2 К И Р И Ш Ушбу маърузалар матнлари истиқлолга эришган Ўзбекистоннинг ҳозирги даврдаги тараққиёти, ундаги ўзгаришлар ва янгиликларни фалсафий таҳлил қилишни ҳисобга олган ҳолда ёзилди. Унда Республика файласуфлари миллий жамияти томонидан 2000 йилда ишлаб чиқилган дастурга ижодий ёндашилди ва ТошДУ профессори И.Раҳимовнинг 1995 йилда Тошкентда чоп этилган «Фалсафа» қисқача конспекти ҳамда 1999 йилда академик Э.Юсупов таҳрири остидаги Республика мувофиқлаштириш комиссияси томонидан тавсия этилиб 2000 йилда Тошкентда чоп этилган «Фалсафа» маъруза матнлари асос қилиб олинди. Маъруза матнлари фалсафий муаммоларга марксча-ленинча бир томонлама ёндашишлардан воз кечилиб Шарқ фалсафасига, буюк аждодларимизнинг тасаввуф фалсафаси бўйича яратган Марказий Осиё учун хос бўлган уч тариқатдаги (Яссавия, Кубровия, Нақшбандия) қарашларига ҳам алоҳида эътибор берилди. Шунингдек, фалсафанинг асосий масаласи, инсон муаммоси эканлиги, Ўзбекистон мустақиллигининг назарий-фалсафий асослари, миллий истиқлол мафкурасини яратиш, борлиқ муаммоси, табиат-жамият (ижтимоий борлиқ), инсон борлиги, маънавий борлиқ, фалсафанинг методологик вазифалари, қадриятлар, фалсафанинг қонун ва категориялари каби мавзуларни янгича фикрлаш асосида ёритишга ҳаракат қилинди. Яқин пайтларгача фалсафий дунёқараш синфийлик, партиявийлик ва энг аввало унинг идеалистик ёки материалистик характерига қараб белгиланарди. Фалсафа тарихи эса идеализм ва материализм ўртасидаги кураш тарихидан иборат деб буларнинг бири иккинчисисиз бўлиши мумкин эмаслигини, улар ўртасидаги диалектик алоқадорликни, булар ягона дунёқараш фалсафий мушоҳаданинг мустақил соҳаси бўлиб ҳар доим улардан бирини абсолютлаштириб қаралганлиги ноўрин эканлиги таъкидланди. Фалсафа сиёсатдан, синфийликдан бегона бўлмаганидек, манфаатсиз фалсафа, маълум мақсадга хизмат қилмайдиган, сиёсатдан ажралган фалсафий дунёқараш ҳам бўлмайди. Аммо бу манфаатни ҳар доим синфий кураш даражасига олиб чиқиш тўғри ҳам бўлмайди. Маъруза матнларида фалсафани ҳеч қачон назарий фан, таълимот сифатида вужудга келмаганлиги таъкидланади. Фалсафа тараққиёт, зиддиятлар қарама-қаршиликлар бирлигисиз бўлмагани каби ижтимоий тузумга, сиёсий ташкилот, сиёсий норма, назария ва қарашларга файласуфларнинг муносабати сифатида вужудга келганлигига эътибор берилди. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling