Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/91
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753634
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   91
Bog'liq
фалсафа янги

Такрорлаш учун саволлар: 
1. Немис классик фалсафасининг намояндалари. 
2. Кант фалсафаси. 
3. Гегель триадаси. Метод билан система ўртасидаги зиддият. 
4. Фейербахнинг антропологик фалсафаси 
5. Европада янги давр ва унинг фалсафаси. 
6. Ф.Беконинг фалсафий қарашлари. 
7. Гоббс, Локк, Р.Декартларнинг фалсафий қарашлари. 
8. Ж.Беркли ва Д.Юмнинг фалсафий қарашлари. 
Адабиётлар: 
1. И.Каримов. Ўзбекистон XXI аср бўсаўасида... Т. 1997 й. 
2. И.Каримов. Ўзбекистон буюк келажак сари. Т. 1998 й. 
3. И.Рахимов. Фалсафа. Т. 1998 й. 
4. Фалсафа (Юсупов таҳрири остида). 1989 й. 
5. Фалсафа (Маъруза матнлари). Т. 2000 й. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


37 
5-Мавзу: Олам ва одам: фалсафий талқин. 
Олам ва фаннинг пайдо бўлиши ва эволюцияси ҳақида ҳозирги замон 
фалсафаси . 
Режа: 
1. Олам тушунчаси ва унинг моҳияти 
2. Инсон-фалсафанинг бош масаласи. Одам, инсон, шахс, индивид. 
Индивидуаллик тушунчаси. 
3. Олам ва одам диалектикаси 
4. Жамиятимиз хозирги тараққиёт босқичида инсон омили ролининг, 
инсон ижтимоий-сиёсий фаоллигининг ўсиб бориши. 
1. Борлиқ-олам масаласи универсал моҳият сифатида ҳаёт тўғрисидаги 
қараш, тафаккур предметига айланган даврдан бошланган. Ҳаётнинг 
мураккаблиги, ундаги табиий ва ижтимоий ҳодисаларнинг ўзгариши 
анъанавий фикрлаш тарзини ўзгартиришни талаб қилади. «Инсон, ҳаёт, 
ўлим нима?», «Олам нима?» деган саволлар қайта-қайта майдонга 
ташланади. Шунинг учун одамларнинг фикрлаши «шу ердаги» оламгагина 
эмас, балки бизни ўраб олган, ақлимиз орқали идрок этиладиган бу 
дунёдан бошқа дунёга ҳам қаратилган. Натижада «Бизни ўраб турган 
дунёдан бошқа дунё борми?» деган савол туўилади. Бу муаммони қадимги
дунё файласуфлари ҳам майдонга ташлаганлар. «Дунё ҳозир мавжуд экан
унинг ўтмиши бўлганми ёки бўлмаганми, келажаги ҳам борми?» деган 
савол уларни қизиқтирган. Чексизлик, оламнинг макон ва замонда 
чексизлигини кўрсатади.
Демак, бутун олам чексиз, у макон ва замонда абадийдир. Бундан 
оламнинг биринчи ва асосий томони кеиб чиқади. Дунё мавжудми, мавжуд 
бўлса қаерда мавжуд? Шу ерда, ҳамма ерда мавжуд. Ўткинчи сифатида 
унинг асосий моҳияти нимада? Ундаги доимийлик ва ўткинчиликни 
инсонборлиғи орқали таҳлил қилишда, унинг моҳиятини инсон моҳияти 
орқали ўрганишдадир. Бундан эса фалсафада ҳамма нарсанинг 
умумийлиги тўғрисидаги масала келиб чиқади. Бу масалани ҳал қилиш 
учун фалсафа табиат, жамият, маънавият, алоҳида одамлар мавжуддир 
деган хулосага келади. 
Демак оламнинг иккинчи бир муҳим томонини қуйидагича 
ифодалаш мумкин: табиат, инсон, жамият, фикр, ғоялар мавжуддир. Бу 
ердан шундай хулоса чиқариш мумкин: олам макон ва заминда чексиз ва 
абадий. Унинг ибтидоси ва интихоси йўқ.
2. Инсон борлиғи бишқа мавжудотллар сингари ўткинчидир. 
Одам борлиқ, оламнинг бир тури сифатида табиат билан узвий 
боўлиқдир. Чунки инсон табиат эволюцияси натижасида вужудга келган 
ва у билан боўлиқ ҳолда ривожланади. Танаси табиат жисмидир. Инсон 
танаси, унингборлиғи фоний чекланган, ўткинчи эканлигини кўрсатади. 
Инсон танаси борлиқдан йўқликка айланади. Шунинг билан бирга у 
бутунлай йўқ бўлмайди, бошқа ҳолатга ўтади. Табиатнинг абадият оламига 
ўтади. 


38 
Инсон табиат қонунларига амал қилиш билан бир қаторда жамият 
қонунларига ҳам амал қилади. Бирон кишининг қонунларга амал қилиши 
унинг иродаси, ақл-идрокига боўлиқ. Заруриятни танлаб олиш 
имкониятига эга. Инсон ижтимоий муносабатларни ўз онги, иродаси билан 
англаб етади. У ўзборлиғини билиш, тушуниш, ўз фаолиятини маънавий, 
аҳлоқий, социал сабабларга кўра бошқариб туриш хусусиятига эга. Инсон 
моддий неъматлар ишлаб чиқариб, тарихий тараққиёт жараёнида ўзининг 
маънавий қобилиятини намоён қилади. Меҳнат фаолияти жараёнида унинг 
инсоний хислатлари шаклланиб, такомилашиб боради.
Одамдаги табиийлик ва ижтимоийлик бирлиги муаммосини англаб 
олиш муҳимдир. Одам аввало биологик-мавжудот сифатида барча 
биологик турлар каби табиий эҳтиёжларини қондириш учун курашади. 
Одамнинг туўилиши, ҳаётининг давомийлиги, вояга етиши, кўпгина 
қобилиятлари биологик онгга эга. Табиийлик вақт жиҳатидан бирламчи 
бўлиб, ижтимоийлик шароит ва муҳит билан белгиланади. Одамнинг 
шаклланишида ижтимоийликни қарор топиши биологик омилларни 
бошқариш, тартибга солиш, чегаралаш ҳисобига амалга ошади.
Ҳар бир одам биологик ўзига хосликка, бетакрорликка эга экан, мана 
шу бетакрор негизга ижтимоий муҳитнинг таъсир қилиши ҳам бетакрор 
натижаларга олиб келади.
Ўзбек тилида "Одам" ва "инсон" тушунчасига маънодош бўлган 
"шахс" тушунчалари ҳам мавжуддир. "Шахс" тушунчаси фақатгина 
ижтимоийликни англатиб, фалсафада мустақил категория сифатида 
қўлланилади. "Инсон" тушунчаси эса "Одам" тушунчасига жуда яқин 
бўлиб, у жамият томонидан умум эътироф этилган қонун-қоидалар, аҳлоқ-
одоб меъёрларига қаттиқ риоя қилган ҳолда яшаш кўникмасига эга бўлади. 
"Одам" тушунчаси "Шахс" ва "Инсон" тушунчаларидан кенгроқдир. Бу 
тушунча фақат турга мансубликни ифодалаш билан бирга ундаги 
ижтимоий жиҳатарни ҳам инкор қилмайди. Одамда биологик эҳтиёжларни 
қондириш олдинги ўринда турса, инсонда моддий эҳтиёжларни ўзи 
яшаётган жамият маънавий қадриятлари доирасида қондиришга интилиб 
яшаш устувор бўлади. Одамнинг моҳиятини билиш, унинг пайдо бўлиши 
ва тадрижий ривожланиши билан чамбарчас боўлиқдир. Инсоннинг пайдо 
бўлиши тўғрисидаги фалсафий таълимот хозирги замон табиатшунослик 
фанлари далилларига асосланган. Одам сутэмизувчи ҳайвонларнинг 
махсус тури сифатида бундан тахминан саккиз, саккиз ярим миллион 
муқаддам шаклланган. Унинг мия хромасомаларида рўй берган 
ўзгаришлар туфайли у онгли меҳнат қилишга ўтиб, озиқ-овқат топишга, 
биргаликда ўз-ўзини ҳимоя қилишга ўрганган. 
Антропосоциогенезис (биологик ва ижтимоий мавжудот-одам)нинг 
асосий омиллари-тил, нутқ, онг, меҳнат, никох муносабатларининг 
тартиби, ижтимоий-ахлоқий тартиблар бир-бири билан узвий боўлиқликда 
амалга ошган. 
Индивид одамлар гуруҳи, жамоаси орасидаги ўзининг бетакрор 
хусусиятларига эга бўлган айримликдир. 


39 
Ижтимоий гурух, жамоа, жамият индивидларни ўз измида боришга 
мажбур этибгина қолмай, балки улар "Индивид ичида" ва улар туфайли 
мавжуд бўлади. Бунинг маъноси шуки, фақат жамоа индивидларга 
индивидуал қиёфалари қандай шаклланишига таъсир кўрсатибгина 
қолмай, шу билан бирга унга уюшган индивидлар хам муайян бутунлик
(ижтимоий гуруҳ, жамоа ва хоказо) қандай ҳолатда намоён бўлишига 
таъсир этадилар. Индивид яшаётган тарихий давр, уни қуршаб олган 
ижтимоий муҳит унга ўз муҳрини босади. Шунга мувофиқ у индивидуал 
феъл-атворга (хулққа) эга бўлади. Индивид ўзи яшаб турган жамият 
имкониятлари ва шароитлари билан ҳисоблашади. Шу билан бирга жамият 
олдида аждодлар руҳи ва келажак авлодлар олдида қарздор эканини 
англашдан бошлаб, индивидда шахсий сифатлар шакллана боради. 
Шахс муайян тарихий шароитдаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар 
жараёнида ўзи мансуб бўлган ижтимоий гуруҳ манфаатларини 
ифодалайдиган, буларни ҳимоя қила оладиган, мустақил фикрлаш ва 
муайян вазиятда масъулиятни ўз бўйнига олиб, мустақил қарорга кела 
оладиган индивиддир. Мустақил фикрлаш, мустақил қарорларга келиш 
муайян дунёқараш, унинг таъсирида қарор топган қадриятларни 
қадрлашни тақозо этади. 
Шунинг учун шахс қадриятлар орқали муайян дунёқарашни ташувчи, 
химоя қилувчи, қарор топтирувчи ижтимоий кучдир. Бинобарин, у ўз 
дунёқараши асосида шаклланадиган имон-эътиқод эгаси ҳамдир. 
Эркинликка эга бўлиш шахс учун тарихий, ижтимоий ва ахлоқий қадрият 
бўлиб, унинг индивидуаллиги намоён бўлиши ва жамият тараққиёти 
даражасининг мезонидир. Илмий фалсафа шахс ва унинг эркинлиги 
масаласига диалектик нуқтаи назардан қарайди: одам муайян тарихий давр 
ва жараёнда ҳар қачон танлов эркига эга. Шунга мувофиқ унинг шахсий 
сифатлари намоён бўлади. 
Жамият ўз аъзоларининг индивидуал ва қобилиятлари учун нечоўлик 
шарт-шароит яратиш даражасига қараб, ўзи ҳам шу даражада тараққий 
этади. Илўор дунёқарашга эга шахслар қанчалик кўп бўлса, жамият ҳам 
шунчалар фаровон, ундаги муносабатлар шунчалик инсоний тус олиб 
боради. Жамият ўз тараққиёти давомида вужудга келган муаммоларни 
ҳал этиш жараёнида шахснинг муайян тарихий типларини яратади.
Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш шароитида имонли, комил 
инсон шахсини шакллантириш долзарб вазифалардан бири бўлиб қолади. 
Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасида амалга оширилаётган 
ислоҳотлар ўз олдига ана шундай шахсни шакллантиришни мақсад қилиб 
қўйди. Мустақиллик йилларида амалга оширилаётган барча ислоҳотлар 
инсон манфаатлари, унинг эзгу мақсадлари рўёбга чиқишини 
таъминлашга, унинг баркамол сифатлар касб этишига қаратилгандир. 
Шахс ислоҳот натижаларидан баҳраманд бўлувчигина эмас, балки уларни 
собитқадамлик билан амалга оширувчи куч сифатида ҳам янгиланиш 
жараёнида ўзгаради, юксалади, қадр-қиммат топади ва эъзозланади. 


40 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling