Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/91
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753634
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   91
Bog'liq
фалсафа янги

Боўланишларнинг турлари. Биз нарса ва ҳодисаларнинг ҳаракати, 
ўзгариши ва ривожланишига улар ўртасидаги боўланиш ва алоқадорлик, 
таъсир ва акс таъсир асос бўлади, деймиз. Албатта оламдаги ҳар қандай 
боўланиш ҳам ривожланишга сабаб бўлавермайди. Чунки бу 
боўланишларнинг кўлами, моҳияти, таъсир кучи ва доираси турлича. 
Уларни ана шу хусусиятларига қараб, зарурий ва тасодифий, ички ва 
ташқи, бевосита ва билвосита, муҳим ва муҳим бўлмаган ва ҳоказо 
боўланишларга ажратиш мумкин. 
Шунингдек, оламда бошқа воқеа ёки ҳодисалардан алоҳида, улар 
билан боўлиқ, ўзаро алоқадорликда ва таъсирда бўлмаган бирорта ҳам 
воқеа ёки ҳодиса мавжуд эмас. Демак, ўзаро боўланиш ва таъсир 
натижасида нарса-ҳодисаларда ўзгариш содир бўлади. 


56 
Лекин барча ўзгаришни ҳар доим ҳам бирданига, яққол сезиш 
мумкин эмас. Чунки оламнинг намоён бўлиши турли даражада бўлганлиги 
сабабли, ўзгаришлар ҳам турличадир. 
Масалан, янги туўилган чақалоқнинг бир ҳафта, бир ой, ярим йил 
мобайнидаги ўзгаришини, яъни улўайишини ёки бўлмаса, табиатдаги қиш 
фаслидан баҳор фаслига ўтишдаги ўзгаришларни оддий кўз билан яққол 
сезиш мумкин. Лекин бирон жонсиз предмет, масалан, Ер қаъридаги ички 
жараёнларни маълум даврдан кейин сезиш мумкин. Ана шу сабабдан ҳам 
одамлар зилзилалар, вулқонлар отилиши каби офатлар қаршисида лол, 
гоҳида эса ўафлатда қолиб келмоқдалар. Яъни ташқи факторлар (инсон 
фаолияти, ёруўлик, иссиқлик, намлик, атмосфера босими) натижасида рўй 
берган ўзгаришларни кўз кўради, қулоқ эшитади. Хуллас, улар осон англаб 
олинади, очиқ ойдин намоён бўлади. Улардаги ўзаро боўлиқликни ҳам 
осон кўриш, илўаш мумкин. Ана шундай осон кўриш ва илўаш мумкин 
бўлган, очиқ-ойдин рўй берадиган воқеа, ҳодиса, натижага нисбатан 
"зоҳирийлик" тушунчаси, моҳиятини илўаш қийин бўлган ва мураккаб 
ички сабаблар натижасида кечадиган жараёнлар ва ўзгаришларга нисбатан 
"ботинийлик" тушунчаси қўлланилади. Ўрта асрларда, айниқса тасаввуф 
фалсафасида бу икки тушунчага алоҳида эътибор берилган. 
"Ҳаракат тушунчаси "Борлиқ фалсафаси" мавзуида ёритилганлиги 
сабабли, бу ерда унинг қуйидаги қисқа таърифи билан чекланамиз: 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling