Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


бўлиб, маъноси бутунлик, яхлитлик, элементлардан ташкил топган


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/91
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753634
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   91
Bog'liq
фалсафа янги

бўлиб, маъноси бутунлик, яхлитлик, элементлардан ташкил топган 
бирикма, деган маъноларни англатади. 
Система нарса ва ҳодисаларнинг боўланишлари алоқадорлиги ва 
муносабатларнинг тартибли тадрижий ривожланишини ифодалайди.
Структура эса нарса ҳодисалар боўланиши, алоқадорлиги ва 
муносабатлари 
тизимининг 
макон 
ва 
замондаги 
бирлигини 
таъминлайдиган системанинг мавжудлик ҳолатидир. Умуман, 
структура (лотин тилида тузилиш, тартиб деган маънони англатиб), 
системани ташкил қилган элементларнинг нисбатан турўун 
боўланиш алоқадорлиги ва муносабатидир. 
Элемент системани ташкил қилган структуранинг ўзаро боўланиш, 
алоқадорлик муносабат жиҳатларини таъминлайдиган мустақил таркибий 
қисмидир. Жамиятда элемент ижтимоий муносабатларнинг конкрет 
кўринишлари тарзида намоён бўлади. Масалан, жамиятни яхлит система 
деб оладиган бўлсак, ундаги элемент алоҳида индивидлар, ижтимоий 
қатламлар табақаларнинг онгли муносабатлари тарзида кўзга ташланади. 
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, инсонларнинг нарса ҳамда 
ҳодисаларга муайян манфаатлари ва эҳтиёжларига кўра ёндашишига қараб, 
ҳар бир элементни нисбатан мустақил система сифатида олиб қараш 
мумкин. Масалан, маънавият жамият структурасида, уни ташкил қилувчи 
муҳим элементларнинг бири ҳисобланади, лекин маънавиятни, махсус 
ижтимоий ҳодиса сифатида алоҳида олиб таҳлил қиладиган бўлсак унинг 
ички элементлардан иборат мустақил система эканлигини кўрамиз. Шунга 
кўра, система структура ва элемент нисбий тушунчалар бўлиб 
категориялар сифатида, унга бўлган муносабат доирасида конкретлашади. 
Шунинг учун "система", "структура ", "элемент" каби фалсафий 
категориялар 
нарса 
ҳодисаларни 
билишга 
системали 
ёндашиш 
структуравий таҳлил усулларининг умумметодологик асоси бўлиб 
ҳисобланади.


68 
Умуман, фалсафанинг система, структура, элемент категориялари 
нарса ва ҳодисаларнинг мазмунини, шаклини очиб беришда методологик 
асос бўлади. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling