Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/91
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753634
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   91
Bog'liq
фалсафа янги

Иккинчи томондан эса, умумийликннг конкретлиги алоҳидаликлар 
системаси тарзида намоён бўлади. Бу системага структурали ёндашиш 
билишнинг тўлақонли бўлишини таъминлайди. Масалан: муайян 
жамиятдаги кишиларнинг ижтимоий муносабатлари ўзига хос бўлган 
йўналишларни вужудга келтирган. Яъни, иқтисодий, ҳуқуқий, сиёсий, 
диний, экологик ва бошқа шу каби ижтимоий муносабатлар умумий 
маданият таркибида "иқтисодий маданият", "ҳуқуқий маданият", "сиёсий 
маданият", "экологик маданият" ва бошқа нисбатан мустақил 
йўналишларга асос бўлган. Бу маданият йўналишлари нисбатан мустақил 
бўлса ҳам, бир-бирини тақозо қилади. Уларнинг ички бирлиги ва 
ривожланиш тенденцияси умуминсоният цивилизациясидан келиб чиққан 
бўлиб, умумий тараққиёт даражасига мос келади. Фалсафанинг бу 


67 
категорияси билан "бутун", "қисм", "структура", "система", "элемент" 
категориялари ўртасида узвий боўлиқлик ва муайян фарқлар мавжуд. Яъни 
"алоҳидалик", "хусусийлик", "умумийлик" нарса ва ҳодисалар ривожланиш 
жараёнидаги боўланиш, алоқадорлик муносабатларнинг яхлитлигини 
нисбатан мустақил ифодалаш бўлса, "бутун", "қисм", "структура", 
"система ", "элемент", категориялари эса, уларнинг макон ва замондаги 
боўланиш муносабатларини жараён тарзида ифодалашдир. Шу нуқтаи 
назардан, бутунни-умумийлик қисмни ёки элементни алоҳидалик тарзида 
олиб қараш ҳолатлари учрайди. Шунингдек муайян ўхшашлик бўлишига 
қарамасдан системани умумийлик тарзида қабул қилиш мумкин эмас. 
Бунда система турли даражадаги умумийликларнинг мажмуи бўлиши ҳам 
мумкин. Умуман, нарса ва ҳодисаларни таркибий жиҳатдан "бутун", 
"қисм", "элементларга" ажратиш билишга хос ҳодиса бўлиб, унинг 
самарадорлигини таъминлайдиган зарурий шартдир. Шунга кўра, юқорида 
айтилган ҳар иккала категориялар тизими билишнинг босқичи сифатида 
эмас, балки усули сифатида олиб қаралиши керак. Система-грекча сўз 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling