Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/91
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753634
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   91
Bog'liq
фалсафа янги

Сабаб ва оқибат. Нарса ва ҳодисаларнинг ички бирлиги, яхлитлиги 
ва тарихий-тадрижий ривожланиш тамойилига кўра, уларнинг мазмуни ва 
шакли ўзгариб туради. Демак нарса ва ҳодисаларнинг тадрижий 
ривожланиши сабаб оқибат муносабатлари тарзида намоён бўлади. Шунга 
кўра, сабаб бирор нарса ва ҳодиса ривожланиш жараёнининг оқибатидир. 
Нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиши жараёнидаги сабаб ва оқибат 
муносабатларини билишда, уларнинг макон ва замондаги тарихий ва 
мантиқий изчиллиги муҳимдир. Бошқача қилиб айтганда, бир томондан, 
ҳар қандай сабаб аввалги ҳодсалар ёки уларнинг ривожланиш окибати 
тарзида намоён бўлади. Иккинчи томондан эса, бу оқибат кейинги 
ривожланишнинг сабаби бўлиб ҳисобланади. 
Сабабнинг моҳияти аввалги ҳодисаларнинг оқибати сифатида 
вужудга келаётган ҳодисалар учун сабаблигидадир. Шунга кўра, сабабни 
бир вақтнинг ўзида оқибат тарзида қараш мумкин. Аниқроқ қилиб 
айтадиган бўлсак, ҳар қандай оқибат сабаб тарзида намоён бўлади. Шу 
билан бирга, сабабни нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиш жараёнидаги 
макон ва замондаги Ҳегель тили билан айтганда, сабаб ва моҳиятнинг 
ҳаракатдаги мавжудлик ҳолатидир. Сабаб фалсафий категория сифатида 
қуйидаги хусусиятларга эга:
1. Унинг объектив характери нарса ва ҳодисаларнинг ички 
таркибий элементлари муносабатларига хос бўлиб, моҳиятнинг реал 
мавжудлик ҳолатини ифодалайди. 
2. Сабабнинг 
конкретлиги 
нарса 
ва 
ҳодисаларнинг 
хусусиятларидан келиб чиқади, ҳамда унинг индивидуаллигини 
таъминлайди. 
3. Сабаб умумий характерга эга бўлиб, ҳеч қандай нарса, ва 
ҳодисанинг ривожланши сабабсиз содир бўлмайди. 
4. Сабаб зарурий бўлиб, муқаррар равишда, муайян оқибатларни 
келтириб чикаради.
5. Сабабнинг узлуксизлиги, бир томондан, турли сабабларнинг 
изчил боўланишларини муносабатларинииккинчи томондан, ҳар бир 
сабабнинг оқибат тарзида олдинги сабаб билан боўлиқлигини 
характерлайди.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling