Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
фалсафа янги
71 9-Мавзу: Билиш фалсафаси. Режа: 1. Билиш ва билим фалсафий тахлил мавзуи. 2. Билишнинг объекти ва субъекти. Инсон билишнинг асосий босқичлари. 3. Илмий билишнинг моҳияти ва усуллари. Метод, назария ва методология. 4. Хақикат тушунчаси. Унинг шакллари 5. Ўзбекистон истиқлоли ва билимли ёшларни тарбиялаш масалалари. Билиш ва билим. Билишнинг моҳияти, шаклланиш ва ривожланиш қонуниятлари, хусусиятларини ўрганиш фалсафа тарихида муҳим ўрин эгаллаб келмоқда. Инсон ўз билими туфайли борлиқ, табиат ва жамиятни ниҳоят ўз-ўзини ўзгартиради. Билишга қаратилган инсон фаолиятини ва уни амалга ошришнинг энг самарали усулини тадқиқ этиш фалсафа тарихида муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ҳам фалсафанинг билиш масалалари ва муаммолари билан шуўилланувчи махсус соҳаси гносеология вужудга келди. Инсон билиши ниҳоятда кўп қиррали, мураккаб ва зиддиятли жараёндир. Гносеология асосан билишнинг фалсафий муаммоларини ҳал этиш билан шуўилланади. Ҳар бир тарихий давр жамиятнинг ривожланиш эҳтиёжларидан келиб чиқиб, гносеология олдига вазифалар қўяди. Хусусан, 17 аср ўрталарида европалик файласуфлар илмий билишнинг аҳамияти, ҳақиқий илмий билишлар ҳосил қилишнинг усулларини ўрганиш, илмий ҳақиқат мезонини аниқлаш билан шуўилландилар. Тажрибага асосланган билимгина ҳақиқий билимдир, деган ғояни олўа сурдилар. 18 аср мутафаккирлари илмий билишда инсон ақли имкониятларига рационал билишнинг ҳиссий билишга нисбатан устунлигига алоҳида урўу бердилар. Буюк немис файласуфи И.Кант билиш натижаларининг ҳақиқийлиги хусусида эмас, балки инсоннинг билиш қобилятлари ҳақида баҳс юритди. Гносеология олдида инсон оламни била оладими? деган масала кескин қўйилди. Инсоннинг билиш имкониятларига шубҳа билан қарайдиган файласуфлар агностиклар деб аталдилар. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling