Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/91
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753634
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   91
Bog'liq
фалсафа янги

Билишнинг мақсади. Илмий билимлар ҳосил қилишдангина иборат 
эмас, балки билиш жараёнида ҳосил қилинган билимлар воситасида 
инсоннинг 
баркамоллигига 
интилиш, табиат 
ва 
жамиятни 
инсонийлаштириш табиий ва ижтимоий гармонияга эришишдир. Фан-фан 
учун эмас, балки инсон манфаатлари учун хизмат қилиши лозим. Инсон 
илмий билимлар воситасида маънавий баркамолликка эриша боргани сари 
илм-фан қадрият сифатида эъзозлана бошлайди. Фаннинг ҳар томонлама 
ривожланиши билан турли илм соҳаларининг ҳамкорлиги кучаяди, бутун 
илмий жамоалар билиш субъекти, янги илмий кашфиётлар ижодкорига 
айланадилар. 
Билиш предмети. Субъектнинг билиш фаолияти қамраб олган 
билиш объектининг айрим соҳалари ва томонлари билиш предметидир. 


73 
Фаннинг ўрганиш соҳаси тобора конкретлашиб боради. Табиатшунослик 
фанларини билиш предметига қараб ботаника, зоология, география, 
ихтиология ва бошқа соҳалари вужудга келгандир. Тадқиқот предмети 
фанларни бир-биридан фарқлашга имкон берадиган муҳим белгидир.
Билиш даражаларини шартли равишда: қуйи, юқори ва олий 
даражага ажратиш мумкин. Билишнинг қуйи даражаси барча тирик 
мавжудотларга хос бўлиб, ҳиссий билиш дейилади. Ҳиссий билиш 
сезгилар воситасида билишдир.
Инсоннинг сезги аъзолари (кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм 
билиш, тери сезгиси) бошқа мавжудотларда бўлгани сингари унинг 
нарсага хос хусусият, белгиларини фарқлаш, табиий муҳитга мослашиш ва 
ҳимояланиш учун ёрдам беради. Билишнинг юқори босқичи фақат 
инсонларгагина хос бўлиб, ақлий билиш (рационал билиш) дейилади. Агар 
инсон ўз сезгилари ёрдамида нарса ва ҳодисаларнинг фақат ташқи хосса ва 
хусусиятларини билса, тафаккур воситасида нарса ва ҳодисаларнинг ички 
моҳиятини билиб олади. Моҳият ҳамиша яшириндир. У доимо ҳодиса 
сифатида намоён бўлади. Ҳар бир ҳодисада моҳиятнинг фақат бир 
томонигина намоён бўлади. Шу сабабдан ҳодиса алдамчи ва 
чалўитувчидир. Бинобарин, инсон сезгиларининг бирон-бир нарса ёки 
ҳодиса ҳақида берган маълумотлари ҳеч қачон унинг бутун моҳиятини 
очиб бера олмайди.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling