Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/91
Sana07.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1753634
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   91
Bog'liq
фалсафа янги

Сакраш нима? Сакраш табиат ва жамиятда содир бўладиган сифат 
ўзгаришларини англатадиган фалсафий тушунча бўлиб, тараққиётнинг 
узлуксиз кўринишига қараганда анча тез ўтадиган жараёндир.
Сакраш миқдор ўзгаришларидан сифат ўзгаришларига ўтишда 
узлуксизликнинг узилишини билдиради. Сакраш нарса ва ҳодсаларнинг 
узлуксиз ривожланиш давомида тайёрланиб, шу узлуксиз ривожланиш 
моменти тугаб, узилиш содир бўлиши билан зарурий равишда юз беради. 
Сакраш бирданига, тўсатдан бўладигин ҳолатгина эмас, балки янги сифат 
элементлари кўпайиши орқали юз берадиган тадрижий жараён ҳамдир. 
Сакрашнинг турлари ўз характерига кўра табиат ва жамиятда 
хилма-хил бўлиб улар бир-бирларидан фарқ қиладилар. Жамият 
тараққиётидаги сакрашнинг ўзига хос томони шуки, бу сакрашлар эски 
ижтимоий тузумни йўқ қилиш ва янги ижтимоий тузумни ўрнатадиган 
ижтимоий жараёнлар, тадрижий ривожланиш орқали амалга ошади. 
Бундай сакрашларни икки турга бўлиш мумкин: биринчиси портлаш йўли 
билан бўладиган сакрашлар. Иккинчиси секин-аста, тадрижий портлашсиз 
йўл билан бўладиган сакрашлар. Биринчи тур сакрашларнинг ўзига хос 
хусусияти шундан иборатки, бунда нарса ва ҳодисаларнинг янги сифатга 


62 
ўтиши ниҳоятда тезлик билан юз беради ва кутилмаган натижаларни, 
тасодифий жараёнларни бошлаб юбориши, ҳатто салбий ҳолатларни 
келтириб чиқариши ҳам мумкин.
Сакрашнинг иккинчи турида эса, эски сифат элементларининг 
аста-секин йўқолиб бориши ва янги сифат элементларининг тўпланиши 
натижасида янги сифат пайдо бўлади.
Шундай қилиб сакраш қуйидаги жиҳатларга эга: 
-Биринчидан, сакраш тараққиёт натижасида амалга ошадиган 
объектив ва қонуний жараёндир. 
-Иккинчидан, сакраш 
тадрижийликнинг 
узилиб, миқдор 
ўзгаришларидан туб сифат ўзгаришларига ўтишидир. 
-Учинчидан, сакраш эскини тугатиш ва янги сифатга мос келадиган 
ҳолатларнинг вужудга келиши туфайли пайдо бўладиган зиддиятларни ҳал 
қилишдир. 
Ҳодисаларнинг сифат хусусиятларига ва уларнинг ривожланиш 
шароитига боўлиқ равишда эски сифатдан янги сифатга ўтиш турли 
шаклларда содир бўлади. Ҳар бир нарса, ҳодиса ўзининг аниқ инкор 
қилиш усулига, ўз навбатида аниқ сакраш шаклига эгадир. 
Демак, ҳар қандай ўзгариш, ҳар қандай ривожланиш миқдор ва 
сифат ўзгаришларининг ўзаро бир-бирига ўтиши орқали содир бўладиган 
жараёнлардан иборат. Борлиқнинг ҳамма соҳасида доимо эски умри 
тугаётган нарса ва ҳодисаларнинг барҳам топиши, янги нарса ва 
ҳодисаларнинг вужудга келиши жараёни содир бўлиб туради. Бундаги 
эскининг янги билан алмашиниши инкор деб аталади.
Ўзгариш ва ривожланиш жараёнида ўз-ўзини инкор этиш тамойили 
ниҳоятда муҳим. Бунда ворислик эскининг инкори ва янгиликнинг 
шаклланиши сифатида намоён бўлади. Ана шу жараёнларнинг доимий 
такрорланиши инкорни-инкор қонунининг моҳиятини билдиради. 
Мазкур қонунга мувофиқ объектив воқеликдаги нарса ва 
ҳодисаларнинг ривожланиши жараёнида эскининг янги томонидан инкор 
қилиниши рўй беради. Бироқ аксарият ҳолларда, эскилик бутунлигича 
инкор қилинмайди, ундаги ижобий томонлар сақланиб қолади. 
Инкор тушунчаси кундалик онгда "йўқ ", сўзи билан қўшилиб 
кетади, инкор қилмоқ-"йўқ" демакдир, бирор нарсани рад этмоқдир. Лекин 
диалектикада инкор кундалик онгда ишлатиладиган тушунчадан фарқ 
қилади. Диалектикада инкор қилиш тўғридан-тўғри "йўқ " дегани эмас, 
яъни нарсани мавжуд эмас, деб эълон қилмоқ ёки уни ҳар қандай усул 
билан йўқотиб ташламоқ эмас. 
Инкорни диалектик тушуниш янгининг эски билан оддий алмашуви 
бўлмасдан, балки эскининг баўрида вужудга келиб, ундан фойдаланиб 
қарор топишини тан олишдир. Диалектик инкорнинг муҳим икки 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling